ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 17 мая 2018 г.

РЎЗАДОРЛАРГА ТАКЛИФ.

РЎЗАДОРЛАРГА ТАКЛИФ.
Гуноҳкорлик либосин ечиб,
Савоб ишда қилай илғорлик.
Кетолмайман ажрдан кечиб,
Кел, қилайлик бирга ифторлик...
Бажарилиб Тангри фармони,
Бўй кўрсатсин савоб хирмони.
Тенг бўлишиб битта хурмони,
Кел, қилайлик бирга ифторлик.

Дастурхрнга боримни сочай,
Зиқналикдек атвордан қочай.
Санинг бирла оғзимни очай,
Кел, қилайлик бирга ифторлик.
Кўнглим боғдир, саҳромас тақир.
Хамр тутиб қилмайман таҳқир.
Икки кўзим интизор тақсир,
Кел, қилайлик бирга ифторлик.
Қилар бўлсак Хақ-чун эътикоф,
Малаклари айлар эътироф.
То унгача эй иймони соф,
Кел, қилайлик бирга ифторлик.
Орамизда элчи эмас кек,
Қалб боғингга ишқ уруғин эк.
Сахарликни сенсиз қилдим лек,
Кел, қилайлик бирга ифторлик...
Абдураҳмон Мешаян

Комментариев нет:

Отправить комментарий