Эрталаб овқатланиш шартми?
— Эрталаб кўпинча иштаҳам бўлмайди ва нонушта қилмайман.
Яқинларимнинг айтишича, бунинг саломатликка зарари бор экан. Шу тўғрими?
Шаҳноза АСЛОНОВА, Тошкент
шаҳри
— Эрталаб, албатта, нонушта қилиш шарт, — дейди
олий тоифали шифокор, терапевт Феруза ЭРГАШЕВА. — Куннинг биринчи қисмида
тановул қилинган таом кун давомида инсонга куч беради. Оч қоринга мия ҳам яхши
ишламайди. Агар эрталаб ҳеч нима емай ишга, ўқишга йўл олинса, бу энг аввало,
ошқозонга, мияга кучли салбий таъсир қилади. Чунки ошқозон бўш қолса, организмда
кислота миқдори ошиб кетади. Овқатлангандан сўнг озиқа қонга сўрилиб мияга
етиб боради. Танадаги ҳар бир аъзони мия бошқаради. Шу сабабли мия яхши ишлаши
учун қорин оч қолмаслиги керак.
Эрталаб нима ейиш керак?
Эрталаб нонуштага дармондориларга бой бўлган
кучли калорияли ва тез ҳазм бўладиган таомлар тановул қилиш керак. Масалан,
салат, бўтқа ҳамда сут маҳсулотлари. Ширин чой ҳам қоринни тўқ тутади ва қувват
беради. Аммо аччиқ қора чой ичиш тавсия этилмайди. Оддий қайнатилган сувни ҳам
кўп ичиш анемия касаллигини келтириб чиқаради. Шунинг учун нимтатир
дамланган қора чой ва кўпроқ кўк чой ичиш тавсия этилади.
Энг қулай пайт
Нонушта учун қулай пайт эрталабки соат етти.
Кўпчилик дам олиш кунлари соат 9-10 лар атрофида уйғониб, сўнг нонушта қилади.
Бу эрталабки нонушта ҳисобланмайди ва турли касалликларни келтириб чиқаради.
Тўғри тамадди
Аксарият кишилар эрталабдан ёғли таомлар,
калорияга бой овқатлар ейишади. Бунинг оқибатида холестерин моддасининг
кўпайиши, қандли диабет касалликлари, семизлик, инфаркт миокард, инсульт
касалликлари келиб чиқиши мумкин.
Айтиш жоизки, қандли диабет касаллиги
йилдан-йилга ёшариб бормоқда. Олдин бу хасталик 60 ёшдан катталарда учраган
бўлса, ҳозирги кунда 40 ёшлиларда ҳам кўп учрамоқда. Бунинг энг асосий
сабабларидан бири эса нотўғри овқатланишдир.
Ўғилой САЙСУЛТОНОВА
ёзиб олди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий