ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 24 октября 2014 г.

oшковок

ПРОСТАТА БЕЗИ ЯЛЛИҒЛАНГАНДА...


Газетамиз орқали уй шароитида ПРОСТАТА БЕЗИ ЯЛЛИҒЛАНИШИНИ ДАВОЛАШ ҳақида маълумот сўраган ўқувчимизга газетхонларнинг қуйидаги тавсияларини маълум қиламиз.

ОШҚОВОҚ ПИСТАСИНИНГ ДАВОСИ БИСЁР

Эркаклар саломатлигини мустаҳкамлашда ошқовоқнинг пистаси жуда фойдали ҳисобланади. Мен сизларга қуйида икки хил муолажани тавсия этаман. Ўзингизга қулайини танлаб, қўллашингиз мумкин.
1. Бир кунда 30 дона ошқовоқ пистасини истеъмол қилиб юриш лозим.
2. Ярим кг тозаланган ошқовоқ пистаси (қовурилмаган бўлиши керак, қовурилганда фойдали хусусиятлари йўқолади) гўштқиймалагичдан чиқарилади. Сўнг унга 200 г асал солиниб, яхшилаб бир хил масса ҳосил бўлгунча аралаштирилади ва кичик ёнғоқдек катталикда
юмалоқлаб чиқилади. Тайёр бўлган юмалоқчалар музлаткичда сақланади. Фақат 10 тасини ейишга қулай бўлиши учун хона ҳароратида сақлаш лозим. Юмалоқчалар бир кунда 1-2 марта овқатдан ярим  соат олдин ейилади. Истеъмол қилганда, оғизда икки дақиқа ушлаб, яхшилаб чайнаш керак. Простата касаллигининг олдини олиш мақсадида бу муолажани бир йилда бир марта қўллаб туриш лозим.
Одил АБДУРАСУЛОВ, Андижон вилояти Қорасув шаҳри

САРИМСОҚПИЁЗ ЯХШИ ШИФОДИР

Кечаси ётишдан олдин 5 дона майдаланган саримсоқпиёз бўлагининг устига ярим литр қайнаган сув қуйилади ва қопқоғи ёпиб қўйилади. Эрталаб докадан сузиб олинади. Ушбу дамламадан бир кунда 2 маҳал бир стакандан ичилади.  Ушбу дамлама нафақат простата бези яллиғланишини даволашда, балки қон томирларни мустаҳкамлаш, қон айланишини яхшилашга ҳам ёрдам беради. Муолажа ҳар уч ойда 10 кундан бажарилади.
Олимжон БОБОМУРОДОВ, Бухоро шаҳри

ЖИСМОНИЙ МАШҚЛАР — КОНИ ФОЙДА

Каравотга оёқларни пастга тушириб осилган ҳолатда ётилади. Оғирлик бел қисмига туширилади. Оёқлар велосипед ҳайдагандек тепага кўтарилади. Бу вақт-да «педаль»ни бор куч билан босиш лозим. Машқ эрталаб 2-3 дақиқа бажарилади. 
Худойберди ЭГАМБЕРДИЕВ,  Самарқанд шаҳри

Эркаклар ўз саломатлигини сақлашда қуйидаги машқни мунтазам бажариб юриши лозим. Қаттиқ ерга чалқанча ётилади. Қўллар ёрдамида тиззалар навбатма-навбат иякка тортилади. Машқ ҳар бир оёқ учун 10-15 мартадан бажарилади.
Руслан НАЗАРОВ,  Жиззах вилояти

МИТТИ ТАВСИЯЛАР:

·         Эркакларнинг жисмонан ҳаракатсизлиги, бир жойда ўтириб ишлаши ҳам уларда простата бези яллиғланишига сабаб бўлади. Бундай касб эгалари иш пайтида озгина танаффус қилиб, хонада бир оз юришлари ёки қисқа-қисқа, енгил   машқлар бажаришлари лозим.
·         Ўтириб ёки ётган ҳолда оёқларни тепага кўтариб, чап оёқни ўнг елкага, ўнг оёқни чап елкага қўйиб ёки фақат ётган ҳолда «велосипед» бошқаргандек машқ бажариш, орқа томонга қараб сузиш жуда фойдали.
·         Пишиқчилик вақтида овқатдан сўнг анжир истеъмол қилиш лозим. Қишда ҳам қуритилган анжир истеъмол қилиш керак

·         “шифо-инфо”дан

Комментариев нет:

Отправить комментарий