ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 28 октября 2014 г.

кўринмас хатар

Қулоғингиз орқали кираётган кўринмас хатар


Айтишларича, одамлар секин, паст ва майин овозда гаплашишса, бир-бирларини тез тушунишаркан. Аммо, суҳбатдошлардан бири овозини кўтарса, иккинчиси норозилик билдириб, бу ҳолат асаббузарликка олиб келаркан. Шовқин дам олиш ва ишлашга ҳалақит қилади. Шифокорлар шовқин бир қанча касалликларга сабаб бўлишини таъкидлашган.
— Шовқин бир неча тартибсиз товушлар йиғиндисидир, у меъёрдан ошса, организмга қаттиқ салбий таъсир қилади, — дейди Республика Саломатлик ва тиббий статистика институти профессори Ибодулла АБДУЛЛАЕВ. — Жуда юқори даражадаги шовқин жамики тирик мавжудот соғлиғига салбий таъсир этиб, қатор касалликларга олиб келиши мумкин.
Олдинлари шовқиннинг фақат эшитиш аъзоларига салбий таъсири ўрганилган бўлса, бугун унинг бошқа аъзоларга ҳам салбий таъсири кузатилмоқда. Жумладан, сезги аъзоларига, юрак қон-томир тизимига, марказий асаб тизимига, овқат ҳазм қилиш тизимига, вистибуляр аппарат ва ҳаракатлантирувчи анализаторларга салбий таъсир қилиши аниқланган.

Одатдаги товуш 10 дицибелль (ДБ)дан ошса, эшитиш аъзоларида сезиларли ўзгариш кузатилмайди. 20 ДБ гача бўлганда унча катта бўлмаган ўзгариш, аммо 20 ДБ дан ошганда, айниқса, катта ёшли кишиларга нисбатан унинг таъсир даражаси кучли бўлади. Натижада, одамда бош оғриғи, бош айланиши, хотиранинг, иш қобилиятининг пасайиши, уйқу бузилиши, уйқусизлик, иштаҳа йўқолиши, юрак санчиши ва бошқа белгилар кузатилиши мумкин.
Узоқ муддатли юқори даражадаги шовқин биринчи галда марказий асаб тизимига салбий таъсир қилиб, вистибуляр аппаратнинг заифлашувига олиб келади. Одамнинг ақлий билим ўзлаштириши, хотираси ва иш қобилияти пасайиб, қўзғалувчанлик ошади. Психикада ўзгаришлар пайдо бўлади, илмий хулосаларга қараганда, невроз касалликлари юзага келиш сабабининг 70 фоизини шовқин ташкил қилар экан. Таъкидлаганимиздек, шовқин юрак қон-томир тизимига ҳам сезиларли салбий таъсир кўрсатиб, унинг кучи 120 ДБ дан ошганда қон томирлар тораяди, юрак тез-тез ва қисқа уради, бора-бора юрак уриши секинлашиб, ритми ўзгаради, бу ҳолат узоқ давом этса, юракда ҳар хил касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Қолаверса, юқори даражадаги  шовқин инсон психологиясига ҳам ёмон таъсир қилади. Айниқса, ўқувчиларда ўзлаштириш пасаяди, хотира 12 – 16 фоизгача сусаяди.
Шовқин овқат ҳазм қилиш тизимига ҳам салбий таъсир қилиб, ошқозонда шира ишлаб чиқаришни издан чиқариши ва кўп ҳолларда гастрит касаллигини юзага келтириши мумкин. Шунингдек, шовқиннинг ички секреция безлари, қалқонсимон безга, гипофиз ва буйрак безларига ёмон таъсири аниқланган.
Меҳнат фаолияти шовқин билан боғлиқ ишчи хизматчилар ишга киришдан олдин ва белгиланган тартибда мунтазам тиббий кўрикдан ўтиб, терапевт, невропотолог ва отолоринголог назоратида бўлиши мақсадга мувофиқ.
— Шовқиндан сақланиш учун қандай ҳимоя чоралари бор?
— Бугун шаҳар кўчаларида шовқиннинг даражаси 80 ДБдан 100 ДБ га етган ва йилига 1 ДБ дан ўсиб бориши қайд этилади. Олимлар турли тебранишларни камайтиришга мўлжалланган мосламаларни, товуш юткичларни, ҳимоя воситаларни ишлаб чиқмоқдалар ва шовқиннинг даражасини бир неча бор камайтиришга эришилган. Мамлакатимизда махсус санитария-гигиена ва касб касалликлари илмий тадқиқот институти, республика, вилоят ва туманларда, шунингдек, катта шаҳарларда давлат санитария-эпидемиология назорат марказлари иш олиб бормоқда.
Айниқса, катта шаҳарларда транспорт воситаларидан чиқадиган шовқинни камайтириш учун йўл ёнларини кўкаламзорлаштириш, айниқса, тўғри ва баланд ўсадиган дарахтларни кўпайтириш ҳисобига шовқинни 70 фоизгача камайтириш мумкин. Хонадонларни ташқи шовқиндан сақлаш мақсадида эшик ва деразаларни замонавий пластик материаллардан тайёрлаш яхши самара беради.
— Товушларнинг фойдали жиҳатлари ҳам борми?
— Шовқинлар билан бир қаторда фойдали товушлар ҳам бор. Эрталаб тонгда булбулнинг ноласи, майин чалинаётган мусиқа ёки классик кўшиқлар, шамолда япроқларнинг шивирлаши, дарё ва денгизларнинг тўлқин товушлари инсонлар асаб тизимини тинчлантиради, ҳатто ундан даво сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. Айниқса, ўзимиз ёқтирган мусиқа товуши жонга роҳат бағишлайди, дилимизни равшанлаштиради, кайфиятни кўтаради, ишчанликни оширади. Кўпгина касалликларни майин мусиқа садолари ёрдамида даволаш мумкин. Дарёнинг оқишидан, унинг тўлқинларидан пайдо бўлаётган сокин товушлар инсон руҳиятини тинчлантиради ва соғлиғига ижобий таъсир кўрсатади.
 Йўғ-е!
Австриялик олим Грифитнинг хулосасига кўра, катта шаҳарларда шовқин инсон умрини 8 – 10 йилга камайтириши мумкин экан.
Маълумот:
  • Англияда ўтказилган илмий тадқиқот натижаларига қараганда, ишлаб чиқариш жараёнида шовқин меҳнат унумдорлигини 40–60 фоизга камайтирган. Тўқимачилик комбинатида шовқин 10 ДБ га камайтирилганда меҳнат унумдорлиги 12 фоизга ошган.
  •  Шовқин атига 1 ДБ га камайтирилса, меҳнат унумдорлиги 1 фоизгача ошади, деб таъкидлайди мутахассислар. Гигиеник меъёрларга кўра, шовқиннинг йўл қўйиладиган энг юқори даражаси, юқори такрорланувчи шовқинлар учун 75-80 ДБ, паст такрорланувчи шовқинлар учун 90-100 ДБ қилиб белгиланган.
Лола БОБОЕВА

суҳ

Комментариев нет:

Отправить комментарий