Ўрик – Абрикос обыкновенный.
Мавсумий
мевалар ғарқ пишадиган паллага ҳам етиб келдик! Мазаси тилни ёрадиган ўрик
еяпсизми? Очлик хиссидан xалос этувчи, кўп миқдорда витамин ва
микроэлементларни ўзида мужассам қилган, каттаю кичикка бирдек фойдали ўрик,
нафақат саломатлик,
балки гўзаллик борасида ҳам айни муддаодир. Бугун ўрик
ҳақида суҳбатлашамиз!
Рекорд
ҳақида эшитганмисиз?
Бир дона
ўрикда: кўриш қобилияти, тери, соч, тиш кўринишини яxшиловчи А витамини, xотира
ва моддалар алмашинувини рағбатлантирувчи В2 витамини, артрит ва томир
тортишишидан xалос бўлишга ёрдам берувчи В5 витамини, шунингдек машҳур В9, яъни
фолий кислотаси, иммунитетни чиниқтирувчи С витамини, сизни ҳамиша ёш ва
мафтункор кўрсатувчи Е витамини мавжуд. Ушбу мева калий, кальций, магний
ва фосфор минералларига ҳам бой саналади. Таъми қандай ширин бўлишига қарамай
100 гр ўрикда 44 килокалориягина мавжуд. Яъни ўрик осон ўзлаштирилувчи
углеводли парҳезбоп мевадир. Қоматим демасдан, маза қилиб ўрикхўрлик
қилаверинг.
Ўрик ёввойи ҳолда Ўзбекистоннинг тоғли районларида денгиз
сатҳидан 500 – 1200 м
баландликда учрайди. Ўрикнинг жуда кўп навлари Ўзбекистоннинг ҳамма
вилоятларида мевали дарахт сифатида ўстирилади.
Ўрик бўйи 5-8, баъзан 17 м гача етадиган сершох дарахт. Танаси кул
ранг – қўнғир тусли пўстлоқ билан қопланган. Барги тухумсимон, юмалоқ ёки юраксимон,
аррасимон қиррали, банди билан пояда кетма – кет ўрнашган. Гуллари оқ ёки пушти
рангда бўлиб, шохларида алоҳида – алоҳида жойлашган. Меваси – турли шаклда
(тухумсимон, юмалоқ, тескари тухумсимон ва ҳоказо ), сариқ, қизғиш, зарғалдоқ
ва бошқа ранглардаги данакли ҳўл мева.
Март – апрел ойларида ( барг чиқармасдан олдин ) гуллайди,
меваси май – июлда пишади.
Ўрик меваси ва елими йиғилади.
Таркибида
14—16% қанд, 0,6— 1,2% олма, лимон ва
бошқалар кислоталар, 28—31% қуруқ модда, С, РР витамини, 0,38—1,27% пектин, 10 мг гача каротин, данаги мағзи ширин (айрим навлариники аччиқ), таркибида 29—58% ёғ бор. Ўзбекистондаги ўрикзорларнинг асосий қисми Фарғона водийси ва Зарафшон воҳасида жойлашган, Ўрта Осиёда Ўрикнинг 500 дан ортиқ навлари ва клонлари учрайди. Ўзбекистонда Ўрикнинг Аҳрорий, Субҳоний, Гулунги луччак, Мирсанжали, Кўрсодиқ, Хурмои, Исфарак, Жавпазак, Оқ
ўрик, Навоий, Шалах, Руҳи Жуванон, Моҳтоби ва
бошқалар кўплаб навлари экилади
Пишиб етилган ўрик меваси қоқиб олинади ва меванинг юмшоқ қисмидан данаги ажратилади. Сўнгра данагини чақиб, уруғи йиғилади.
Уруғидан мой олинади.
Дарахт пўстлоғининг дарз кетган жойидан ўрик елими оқфиб
чиқиб, қотиб қолади. Ана шу елим ҳам йиғиб олинади.
Ўрик меваси таркибида қандлар, декстрин, пектин моддалар,
органик кислоталар, каротин, витамин С, РР ва бошқа бирикмалар бор. Ўрик елими
бутунлай арабиндан ташкил топган бўлиб, таркибида галактоза, арабиноза,
глюкунор кислота, минерал ва бошқа моддалар бор.
Халқ медицинасида ўрик меваси юрак - қон томирлар системаси
касалликларини даволашда ишлатилади.
Фармацевтика амалиётида ўрик елими эмульсия тайёрлашда (
четдан келтириладиган гуммиарабик ўрнида ) эмульгатор сифатида ишлатилади. Ўрик
мойи эса баъзи дорилар ( камфора ва бошқа )ни эритиш ҳамда суртма дорилар
тайёрлаш учун қўлланади.
Ҳосилни йиғиштириш. Ўрик навлари асосан баҳор-ёз ойларида
пишиб етилади. Мевалар тўлиқ пишганда териб олинади. Бунда қўл билан бир мева
узиб олиниб, оҳиста саватларга жойланади. Кўпинча мевалар бир вақтда
пишмаганлиги сабабли, улар танлаб-танлаб бир неча бор терилади. Ҳар бир нав
пишган пайтида ўзига хос рангга ва тусга киради. Меванинг пишганлиги шунга
қараб аниқланади
Кимларга қандай таъсир қилади?
Ўрик таркибидаги каротин моддаси нафақат юрак касалликларини даволайди, балки эркаклик саломатлиги учун ҳам
фойдалидир. Аёлларга эса
гўзаллик борасида асқатади. Терингиз таранг ва ажинлардан ҳоли бўлишини истасангиз, ўрик шарбатини канда қилманг. Данагидан тайёрланган эфир мойини эса теридаги ҳуснбузар ва тошмалар устига суртсангиз осонгина ундан халос бўласиз.
Сарвқомат
бўламан десангиз...
Очлик
ҳиссини бартараф этиш бўйича ўрикка тенг келадигани йўқ. Аммо қоринни тўқ тутар
экан дея, меъёрни унутиб қўйманг-а... Ширин таъмига асир бўлсангиз,
ошқозонингиз қийналиб қолади-я. Оч қоринга ҳам еманг, овқатланиб бўлгач,
десерт, пирожний ва ширинликлар ўрнига ўрик қоқидан 5-6 та еб олсангиз кифоя.
Кимларга
мумкин эмас?
Таркибида
шакар моддаси кўп бўлганлиги туфайли қанд касаллиги билан оғриганлар оз
миқдорда ўрик ейишлари лозим. Қанд миқдори юқорилаганда эса умуман
чеклаган дуруст. Панкреатит касаллигида эса бир кунда бир марта, 2 дона ейиш
кифоя. Хасталик хуруж
қилганида ўрик қоқисигагина рухсат бор.
Ниқоб
тайёрлаймизми?
Мевани
пўстидан ажратиб, бўтқа кўринишига келтиринг. Аралашмани тозаланган юз терисига
суртинг-да, 5 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювиб ташланг. Ниқобдан сўнг юзга крем
суртиш шарт эмас, муолажани ҳар икки кунда такрорлаб турсангиз юзингиз
витаминларга тўйиниб, ярқирай бошлайди.
Ёғли юзлар
учун ўрик бўтқасига 3 ош қошиқ кефир аралаштириш ва 20 дақиқага юзга суртиб
қўйиш тавсия этилади.
Дарвоқе,
ўрик шарбатидан ҳам гўзаллик муолажаси ўрнида фойдаланиш мумкин. Бунинг учун
икки қават докани мева шарбатида хўллаб, юзингизга қўйинг. Дока
қуригунча уни юзда ушлаб туринг, сўнг яна хўлланг-да, муолажани такрорланг. 3
мартадан сўнг юзни қуруқ паxта
билан артиб олинг.
Қуруқ юзли xонимларга
эса ўрик бўтқаси ва творогни тенг миқдорда аралаштириб, ниқоб ўрнида қўллаш
маслаҳат берилади.
Мевасини енг-у, данагини...
Дориxонадан
ўрик данагидан тайёрланганмойни сотиб олинг-да шампунь идишига 2-3 томчи
аралаштириб қўйинг. Янгича таркибли шампунь сочларни юмшоқ, майин ва мустаҳкам
кўринишга келтиради.
Туш таъбирига нима дейсиз?
Ажойиб кунларнинг бирида туш кўрдингиз, гуллаган ўрик дараxти! Айтишларича, бундай туш
таъбири ҳаётингизда ижобий ўзгаришлар юз бериши, саҳий инсонлар билан учрашиш
ва кўнгил ҳотиржамлигига эришишингизга ишора экан. Агар ҳосилга кирган ўрик
дарахти мевасидан тотиб кўраётганингиз туш кўрилса, молиявий аҳволингиз яxшиланишидан дарак бўлади.
«Эҳ, ҳар куни ўрик дарахтини туш кўрсам эди» дейсизми? Айтганингиздек бўлсин!
Комментариев нет:
Отправить комментарий