ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 11 июля 2018 г.

ИССИҚ УРИШИ.Офтоб уриши


ИССИҚ УРИШИ. ИССИҚ ТАЪСИРИДА КЎНГИЛ АЙНИБ КЎЗ ОЛДИ ҚОРОНҒИЛАШГАНДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
Иссиқ уриши яқинлашаётгани белгилари.
Иссиқ уриши – организмни қизиб кетиши бўлиб, бунда тана харорати 37,7 °С дан юқори бўлади ва турли сабабларга кўра организм соғлом хароратига қайта олмайди.
Қизиб кетиш сабаблари турлича бўлиши мумкин: хавони қизиши, ортиқча жисмоний зўриқиш, организмни сувсизланиши

ва хаказо.
Офтоб уриши – иссиқ уришининг бир қисми бўлиб, бевосита қуёш нури таъсирида бошнинг локал қизиши хисобланади. Иссиқ уриши бирданига ривожланмайди. Унинг даракчилари мавжуд бўлиб, буни инсоннинг термик силласи қуриши дейилади ва организм бунда терморегуляция бузилганини ва зудлик билан ёрдам кераклиги хақида хабар беради.

Иссиқдан инсон силласи қуриганлиги белгилари:
1. Оқиш совуқ ёпишқоқ тери.
2. Бош айланиши.
3. Бўшашиш ва онгни хиралашуви.
4. Кўз олдини қоронғулашуви.
5. Кўп терлаш
6. Бош оғриши.
7. Кўнгил айниши ва қусиш.
8. Юрак уришини тезлашуви.
9. Мускуллар спазми ва талвасалар.
10. Сийдик рангини тўқариши


Иссиқ уриши белгилари.
Иссиқдан инсон силласи қуриганлиги босқичини ўтказиб юборилганда ва иссиқ уриши кузатилганда қуйидаги симптомлар учрайди:
1. Тана хароратини 40 °С дан ортиши
2. Нафас олишни қийинлашуви
3. Кўп қусиш.
4. Хушдан кетиш.
5. Юрак ритмини жиддий бузилиши.
6. Ички аъзоларни зарарланиши белгилари.
7. Бош мия фаолияти бузилганлиги белгилари.

Иссиқдан силласи қуриганликни илк белгиларида тез ёрдам:
Гап фақат илк белгилар хақида кетганда ёрдам кўрсатиш алгоритми қуйидагича бўлади:
1. Жисмоний фаолликни тўхтатиш.
2. Қуёшдан салқинга қочиш (иссиқ хонадан чиқиш) енгил елвизакли ёки кондиционер билан совутилган хонага кириш
3. Имқон қадар барча кийимларни ечиш.
4. Пешонага совуқ сувда намланган сочиқ ёки марлини қўйиш.
5. Камида 1-2 стакан сув ичиш ва бу билан сувсизланишни олдини олиб етарли даражада тер ажралишига имкон яратиш.
6. Регидрон ёки спортчилар ичимлиги – изотоникни ичиш. Бундай суюқлик метаболизм ва асаб тизими фаолияти учун зарур электролитларни тутади (чунки улар интенсив терлаш пайтида йўқотилади).

Офтоб уришида биринчи ёрдам.
Инсонни офтоб урганда, жойида ёрдам кўрсатиш ноэффектив хисобланади. Бунда жабрланувчида қайт қилиш, юрак фаолиятини бузилиши, хушдан кетишдан олдинги холат кузатилади ва бу пайтда зудлик билан тез ёрдам чақирган маъқул.
Офтоб уриши шошилинч тиббий холатга киради ва бундан инсонлар шошилинч тиббий ёрдамга мухтож бўлади. Тез ёрдам бригадаси келгунча иссиқдан силласи қуригандаги каби ёрдамни кўрсатиш тавсия этилади ва унга қўшимча қуйидаги чора тадбирларни қўллаш мумкин:
1. Жабрланувчи танасига музли халталар қўйиб чиқинг.
2. Жабрланувчидаги критик хароратни кескин камайтириш учун совуқ сувли ваннага жойланг.

Етиб келган шифокорлар пациент холатини бахолайди, беморнинг холатига қараб госпитализация қилиш ёки электролитлар ўрнини тўлдириш учун жойида осма укол қўйиши мумкин. Шунингдек, беморга қон ва сийдик тахлилини топшириш, ички аъзолар холатини аниқлаш учун ультратовушли текшириш ва терапевтга учраш маслахат берилади.

Хавфсизлик чоралари:
Иссиқ ўтказган инсонлар биринчи хафталарда юқори хароратга ўта сезгир бўлиб қолади. Шу сабабли қуйидаги чора тадбирларга жиддий риоя қилиш керак:
1. Кўпроқ суюқлик ичинг. Имкон қадар хар соатда 2-4 пиёла суюқлик (сув, шарбат) ичиш керак. Айниқса қуёш тафтида бўлсангиз ва жисмоний мехнат билан шуғулланаётган бўлсангиз.
2. Куннинг иссиқ пайтида совуқроқ хонада ўтказишга харакат қилинг. Ёз ойларида соат 11-00 ва 15-00 оралиқлари хавфли хисобланади. Бу даврда жисмоний зўриқишлардан узоқроқ юринг.
3. Енгил ва оқиш ранги кийим кийинг. Кийимингиз имкон қадар холи, енгил ва хаво циркуляциясини осон ўтказувчан бўлиши керак.
4. Бош кийимини эсдан чиқарманг. Шляпа ёки панама қуёш уришини олдини олиши мумкин. Кепка ва бандама иссиқ хавода унчалик тўғри келмайди. Айвони кенгроқ бош кийими кийиш мақсадга мувофик.
5. Тез-тез совуқ ванна ва душ қабул қилинг. Бу тана хароратини тезроқ камайтиради.
6. Алкоголь ва кофеин тутувчи ичимликлар ичманг. Улар организмни сувсизланишига ва қон томирлар спазмига олиб келади. Натижада тери орқали тер ажралиши камайиб кетади.
7. Сийдик рангини назорат қилинг. Сийдикни тўқариши сувсизланиш белгиси хисобланади.


Комментариев нет:

Отправить комментарий