Ўзбек олими яратган фан — янги мақомда
Кейинги саккиз аср мобайнида кимё соҳасида илмий даража беришга муносиб топилган ўн тўққизта ихтисослик рўйхатга олинган. Анорганик кимё, аналитик кимё, органик кимё, физик кимё, нефть кимёси, ўта соф моддалар кимёси шулар сирасидандир. Мазкур фанларнинг яратилиши соҳанинг машҳур намояндалари, дунё илм-фани ривожига беқиёс ҳисса қўшган Г. Деви, Ж. Дальтон, Р. Бойл, М. В. Ломоносов, И. Берцеус ва бошқа забардаст олимлар
номи билан боғлиқ.
Зикр этилган фан соҳаларининг йигирманчиси Осиё давлатлари орасида биринчи бўлиб, Ўзбекистонимиз мустақилликка эришганига олти йил тўлган йилда ихтиро этилди. Унга кимё фанлари доктори, Андижон давлат университети профессори Иброҳимжон Асқаров ҳамда техника фанлари доктори, академик Тўхтапўлат Рисқиев асос солишган эди. “Товарларни кимёвий таркиби асосида синфлаш ва сертификатлаш” деб номланган мазкур фан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан маъқулланган.
Маълумки, ҳар қандай фан ёки кашфиётнинг аҳамияти унинг жамият равнақига, тафаккур ривожига қўшажак ҳиссаси ва нафи билан белгиланади, қадрланади. Шу маънода, янги ихтисосликамалга татбиқ этилган дастлабки кунларданоқ мамлакатимиз халқ хўжалиги тараққиётида ўз самарасини кўрсата бошлагани билан аҳамиятлидир. Янги мутахассислик, хусусан, республикамиз ҳудудига хорижий юртлардан кириб келувчи турли товар ҳамда маҳсулотлар сифати ва бошқа жиҳатларини аниқлашда қўл келади.
Гап шундаки, божхона тўловлари товарларга қўйилган махсус код рақамлари асосида амалга оширилади. Кодларнинг тўғрилигини назорат қилиш орқали эса тўловлар ҳаққонийлиги ва қонунийлиги таъминланади. Кимёвий таркиби асосида текшириш маҳсулотларга белгиланадиган божнинг ҳақиқий миқдорини аниқлашга ёрдам беради. Зеро, БМТнинг фанлар бўйича вакили, Бутунжаҳон божхона ташкилоти Бош котиби Жеймс Шавер янги мутахассисликнинг биринчи муаллифига бежиз қуйидагича таъриф бермаган эди: “...Профессор Иброҳимжон Асқаров томонидан кашф этилган “Товарларни кимёвий таркиби асосида синфлаш ва сертификатлаш” услуби жаҳон кимё фанида бутунлай янги йўналиш деб эътироф этилди. Айниқса, божхона соҳасида, яъни товар-моддий бойликларни божхона экспертизасидан ўтказишда бу фаннинг аҳамияти беқиёс эканлиги диққатга сазовордир. Ўзбек олими, профессор Иброҳимжон Асқаровни кимё фанидаги улкан кашфиёти билан қутлайман!”
Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий лабораторияси ходимлари томонидан ана шу ихтисослик белгилаб берган усулда бож ундириш ҳисобига Давлат бюджетига охирги 8 йил ичида 100 миллиард сўмдан ортиқ қўшимча даромад туширилгани юқоридаги фикрнинг амалий исботидир. Бундан ташқари, Олий аттестация комиссияси ҳужжатларида мазкур ихтисосликнинг рўйхатга киритилиши бу борада мақсадли илмий изланишларни амалга ошириш, айниқса, божхона ишини янада пухта йўлга қўйиш ва уни такомиллаштиришга муайян даражада ўз ҳиссасини қўшаётганлиги алоҳида таъкидланади.
Эндиликда жаҳонда товарларга, хусусан, товарлар кимёсига доир тадқиқотлар алоҳида аҳамият касб этаётгани, давр ихтисосликнинг мақсад ва вазифаларини кенгайтиришни тақозо қилаётганидан келиб чиққанИ. Асқаров мазкур соҳа атамасини “Товарлар кимёси” деб номлаш юзасидан масъул ташкилот ҳамда муассасаларга мурожаат қилиб, ихтисосликнинг янги таҳрирдаги паспортини тақдим этди.
Россия Фанлар академияси Органик кимё институти профессори, Россияда хизмат кўрсатган фан арбоби, кимё фанлари доктори Л. Беленький, Тожикистон Фанлар академияси Кимё институти профессори, кимё фанлари доктори М. Исабоев, мазкур институтнинг етакчи илмий ходимлари — доцент Т. Абдуллаев, кимё фанлари номзоди Э. Пўлатов, Фарғона давлат университети профессори, кимё фанлари доктори А. Ибрагимов ва бошқаларнинг юқоридаги ихтисосликка оид фикрларини ҳам инобатга олган ҳолда, мазкур масалани атрофлича ўрганиб чиққан Олий аттестация раёсатининг ўтган йил 28 сентябрдаги қарори билан “Товарларни кимёвий таркиби асосида синфлаш ва сертификатлаш” ихтисослиги атамаси “Товарлар кимёси”га ўзгартирилиб, тасдиқланди. “Товарлар кимёси” ихтисослиги бўйича ҳимоя қилинган диссертациялар учун техника фанлари ҳамда кимё фанлари бўйича илмий даражалар, шунингдек, илмий унвонлар берилади.
“Товарлар кимёси” ихтисослиги ва ихтисослик паспортининг янги таҳрири, — дейилади ОАК хулосасида, — товар маҳсулотларини таснифлаш, уларнинг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари, уйғунлашган тизим номенклатурасига мувофиқ кимёвий таркибидан ташқари яна бир неча омил, жумладан, товарларнинг келиб чиқиши, товар тайёрланган материал тури, қайта ишланганлик даражаси, шакли, нархи, жаҳон миқёсида тутган ўрни орқали синфлаш имконини яратиб беради.
Шунингдек, илмий тадқиқотларнинг моҳият ва вазифалари доирасини кенгайтириш, ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасига хос халқаро код рақамини белгилаш, республика иқтисодий хавфсизлигини ҳимоя қилиш ҳамда мазкур ихтисослик бўйича илмий даражалар ва илмий унвонларга талабгорларнинг фаолиятини самарали ташкил қилиш мақсадларига хизмат қилади”.
Жаҳон олимлари эътироф этган фан соҳалари қаторидан ўрин олган муҳим ихтисосликнинг ҳамюртимиз томонидан ихтиро қилиниши фахр ва ифтихорга арзирли илмий ҳодисадир.
Қамчибек КЕНЖА,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими,
Андижон давлат университети фахрий профессори.

Комментариев нет:
Отправить комментарий