К
Мисрлик олим, профессор Абдулбосит Саййид Муҳаммад Қуръондаги"Юсуф"сурасидан таъсирланиб, биринчи марта катаракта (кўз гавҳарининг хира тортиши) касаллигига тер томчиларида даво борлигини кашф қилиб, бутун дунёни ҳайратга солди. Ушбу дори айни пайтда Европа ва Америка давлатлари томонидан лицензияга эга бўлди. Биз қуйида мутахассис билан бўлиб ўтган
ажойиб мусоҳабани эътиборингизга ҳавола қиламиз. Савол:Ҳар бир фикр ёки баҳснинг бошланиши бор. Бу баҳсингиз қаердан бошланди. Жавоб:Унинг бошланишига сабаб Қуръон тиловатидир. Мен кунларнинг бирида бомдод намозида Аллоҳнинг китобидаги"Юсуф"сурасини ўқиётган эдим, ундаги ажойиб қисса устида бироз тўхташга мажбур бўлдим. Ундаги Юсуфнинг инилари ўз укаларига нисбатан қилган фитналари, отаси уни йўқотиб қўйиб, сиқилганидан кўзи кўрмасдан катаракта касалига мубтало бўлганини, сўнгра Аллоҳнинг раҳматига эришиб, пайғамбар шифо бўлувчи кўйлагини отасининг юзига ташлаганида кўзи қайта кўрганини тадаббур қила бошладим. Ва ўзимга ўзим, Юсуфнинг кўйлагида нима бўлиши мумкинки, бундай шифо келтириб чиқарса ва кўз ўз ҳолатига қайтса, деб айтар эдим. Тўлиқ ишонч билан айтаманки, бу қиссада Аллоҳнинг мўъжизаси бўлиб, Аллоҳ уни набийлардан бири саййидимиз Юсуф (алайҳиссалом)ни қўлларида ижро эттирди. Мен билар эдимки, бу ердаги қиссада руҳий озуқа билан бирга моддий озуқа ҳам бор эди. Қуръоннинг рост эканини тасдиқлаш учун, бу баҳсни охирига етказишимиз лозим эди. Мен бу тўғрида баҳс қилдим ва Аллоҳ мана шу баҳсни менга муваффақ айлади. Савол: Қуръони каримнинг «Юсуф» сурасида"Ғам-алам ютавериб унинг кўзи оқарди"дейилади . Сиз бизга кўзга тушадиган оқликнинг маъносини илмийлик юзасидан шарҳ қилиб берасизми? Кўзга тушган оқликнинг асли номи нима? Жавоб:Кўзга тушадиган оқлик — кўз гавҳарининг хира тортиши табобат илмида"Катаракта"дейилади. Бунда кўз гавҳарида хиралик пайдо бўлиб, гавҳарга келадиган нурни бир оз ёки мутлақ тўсади. Бу хираликнинг даражаси миқдорича бўлади. Баъзида бу хиралик ўзининг юқори даражасига етганда, кўзнинг кўришини шу даражада заифлаштирадики, ҳатто кўз олдида ҳаракатланган қўлни ҳам ва бошқа инсон кўриши мумкин бўлган нарсаларни ҳам кўрмай қолади. Кўз оқлиги тўғрисидаги илмий шарҳимизни кенгайтирсак, кўзнинг гавҳари капсуладан иборат бўлиб, у капсуланинг протеинли толалари бор. Бу протеинли толалар альфа кристаллин, бета кристаллин, гамма кристаллин ва залол деб номланувчи нарсалардан иборатдир. Протеининг ўзгариши сабабли кўзда хиралашиш пайдо бўлади. Хиралик бошлангач аста-секин зиёдалашиб боради. Кўз гавҳарининг пардасида мавжуд бўлган протеин тақсимланган бир-бирига киришган тартибда тартибланган кичик суратдаги, бўлакчалар ҳолида бўлиб ҳар бир бўлакча кўзга тушадиган нурни тарқатишда ўз вазифасини адо қилиш учун бир-бирига бириктирилиб тахлаб қўйилган. Протеининг табиатининг ўзгариши ушбу бирикма ва дақиқ тартибнинг ўзгариши демакдир. Бу ўзгариш нурни тартибсиз таратишга олиб келади. Ўқувчига янада тушунарлироқ бўлсин учун қуйидагиларни айтамиз. Кўздаги залол деб номланучи мослама шаффоф бўлиб, нурнинг ўтиши учун йўл очади. Залол қизиган нарсаларни унинг орасидан кўриш мумкин бўлади. Қачонки ушбу мослама, яъни залол қуюлиб қолса, фанда"Coagulation"(қуюлиш) деб аталадиган ҳолат рўй беради ва нур пала-партиш ҳолда тарқатиладиган бўлиб қолади. Шундан кўзда хиралик пайдо бўлади. Унинг атрофидан нарсаларни кўриш мумкин бўлмай қолади. Мана шу ҳолат — кўзнинг хиралашиши. Савол:катарактанинг пайдо бўлиши, яъни кўзга оқ тушишининг асл сабаблари нима? Ғам-андуҳнинг мусибатга нима алоқаси бор? Ваҳоланки Қуръони Карим Яъқуб (алайҳиссалом) нинг кўзидаги мусибат сабабини суюкли фарзандлари Юсуф (алайҳиссалом)ни йўқотганлари учун чеккан ғам-андуҳларидан деб баён қилади. Жавоб:Кўзга оқ тушиши ёки хиралашишининг зоҳир бўлишида кўплаб сабаблар бор. А) Инсон гоҳида зарбага рўбарў келиб қолади ёки тасодифий зарба унинг кўз мугузи ичидаги гавҳарга тегиб, протеиннинг табиатини ўзгартириб юборишга сабаб бўлади. Ушбу зарбанинг нуқтасида протеининг тартибли тузилмасига шикаст етади ва бу шикаст аста-секин тарқатишига зарар етказиб боради. Б) Иш юзасидан ҳам бу ҳолат вужудга келиши мумкин. Баъзи инсонлар юқори даражали иссиққа рўбарў бўлишади. Худди нонвойларга ўхшаб. Шунга қарамасдан кўзнинг соққаси ташқи ҳаракатга мослашувчи бўлади. Лекин бу юқори ҳарорат давомий бўлса, аста-секин кўз ҳам ташқи муҳитга мослаша олмай қолади ва бу ҳам кўздаги ўзгаришга сабаб бўлади. Яна шунингдек инсон турли навдаги чақмоқларга, радиацион нурларга ҳам рўбарў келиб туради. Бу сабабли вужудга келган касаллик «радиация катарактаси» ("Radiation Cataract") дейилади. Яна кўзларини ҳимоя қилмай ишлайдиган пайвандловчиларда ҳам пайванддан чиқадиган нур сабабли ана шу нарса юзага чиқади. Ёши улғайганда келиб чиқадиган ўша касаллик «кексайиш катарактаси» ("Senile Cataract") дейилади. Кўз пардасидаги протеин туғилгандан бери ўзгармайди. Умр охирига келиб ўзгариш уруғлари пайдо бўлади. Ва у нарса давом этиб буткул хиралик ҳолатига олиб боради. Баъзи касалларнинг мавжудлиги, масалан, қанд касаллиги, кўз гавҳари атрофида суюқликларни зиёдалаштиради ва ўша касаллик гавҳар сувини шилиб олади. натижада катаракта касаллиги зудлик билан зоҳир бўлади."Хафаликни кўзга оқ тушиб хира тортишга алоқаси борми?"деган саволингизга тўхталадиган бўлсак, албатта, унинг алоқаси бор. Чунки хафалик адренолин гармони кўпайишига сабаб бўлиб, инсулинга зид деб эътиборга олинади. Пировардида қаттиқ хафалик ёки қаттиқ хурсандлик адренолин гармонини зиёда қилиб, ўз-ўзидан қанд касаллигининг зиёдалашишига сабаб бўлади. Мана шу нарса кўз хиралашиши сабабларидан бири бўлиб, бунга қўшимча равишда йиғи билан бирга хафа бўлиш ҳам ана шундай касалликларни келтириб чиқаради. Савол:Бу касаллик бошланишининг аломати борми? Жавоб:Кўзга оқ тушишининг аввалги зоҳир бўлиши инсон кундузи ҳам ўзини булут қоплаб олгандек ҳис этади. Савол:Кўзга оқ тушишининг тиббий муолажаси борми? Кўз аввалги ҳолатига қайтадими? Жавоб:Ҳозир бизнинг муолажамиз хиралашган гавҳарни олиб ташлаш билан анъанавий операция ёки гавҳар протеинини шимиб ташлаб парда бўлагини ичига гавҳар экишдан иборат. Барибир буларнинг барчасида кўз ўз ҳолатига қайтмайди. Ўзида кўплаб асоратларни қолдиради. Ва яна баъзи кўз қатралари борки, уларнинг вазифаси ўша хира тортишнинг аввалги ҳолатини кечиктиришга хизмат қилади. Савол:Кўзга оқ тушганда операция ёки томчилардан бошқа муолажалар топилмайдими? Жавоб:Илмий қўлланма ва илмий назоратларда умумий уринишлар бор. Улар кўпроқ протеинни алмаштиришга, хусусан оқсил ёки брайт касаллигини аввалги ҳолатига қайтаришга қаратилган. Гоҳида кимёвий йўл билан имкон топилади. бу ўзгартириш жузъий холос, мукаммал суратда эмас. Аммо кимёвий йўлни кўз гавҳаридаги протеинда ижро этиш мумкин эмас. Савол:Мана шундай камчиликлар воситасидагина ечим топиладиган касалликка қандай қилиб сиз Қуръони карим орқали ечим топдингиз? Жавоб:Юқорида ишора қилганимдек, кўз жавҳарининг ташқи юзасида парда иборат бўлиб, унда протеин бор. Ўша протеин кичик шаклда бўлишига қарамасдан ўша нарсанинг табиатини ўзгартириб, ундаги тартибни ва мутаносибликни пала-партишликка олиб боради. Ва оқибатда хиралик келиб чиқади. Шунинг учун кўпроқ фикр юритиш ўша протеинни фиологик реакция қилиш оқибатида тартиб бузилишини ўрганишдан иборат бўлди. Бунда кимёвий реакция устида фикр юритилмади. Бу нарса аввалги қўлланма ва илмий назоратларда топилмас эди. Шунинг учун бу нарсага етиб боришнинг аввалги йўлини топиш қийин бўлар эди. Бу нарсада аввалги умидимиз"Юсуф"сураси бўлди. "Кейин улардан юз ўгириб, деди:"Эй бечора Юсуф-а!"Ғам-алам ютавериб, у зотнинг кўзлари оқарди (ожиз бўлиб қолди)"(84-оят). Юсуф (алайҳиссалом) Роббиларидан бўлган ваҳий сабаби акаларидан, оталари ҳузурига шифо кўйлагини олиб боришни талаб қилдилар. "Сизлар мана бу кўйлагимни олиб бориб, отамнинг юзига ташласангиз, унинг кўзлари очилур. Сўнг барча оила аҳли оилаларингиз билан бирга менинг олдимга келинглар. Карвон (Миср-дан) чиқиши биланоқ оталари (Яъқуб (алайҳиссалом) ўз уйларида туриб, ҳузиридаги кишиларга):"Мен Юсуфнинг бўйини туймоқдаман. Агар мени ақлдан озган демасангизлар (Юсуф тирик, деган бўлар эдим)", деди. (Улар) айтдилар:"Аллоҳга қасамки, сен (ҳали ҳам) ўша эски хатоингда турибсан". Энди қачонки хушхабарчи келиб, уни (Яъни Юсуфнинг кўйлагини Яъқубнинг) юзига ташлагач,унинг кўзлари очилди. «Сизларга мен Аллоҳнинг (Меҳрибон, раҳмли экани ҳақида) сизлар билмайдиган нарсаларни билурман, демаганмидим», деди у". («Юсуф» сураси, 93—96-оятлар). Юсуф (алайҳиссалом)нинг кўйлакларида қанақа шифо бўлиши мумкин эди? Бу ҳақда фикр юритганда, тердан бош-қа нарсани топмадик. Демак, баҳсимиз инсон терининг таркиб элементини ўрганиш устида бўлди. Анъанавий жарроҳлик йўли билан кўздан чиқариб олинган гавҳарни олиб терга ботириб кўрганимизда, тадрижий ҳолатда шаффоф бўлганининг гувоҳи бўлдик. Сўнгра савол туғилди: тердаги барча таркиб мана шу ҳолатда реакцияга кирдими ёки бундаги таркибларнинг бири реакцияга кирдими? Қатъий ҳолатда айтамизки, асосий таркибларнинг бирига етишишнинг имкони бўлди. У булина"Жавондийн"таркибидан ҳосил бўлган. Бу нарсани кимёвий ҳолатда ҳам тайёрласа бўлади. Ҳайвонларда замонавий тажриба ўша кўз хиралагани ёки кўзига оқ тушганини рентген ёки голактуз орқали текширилганида ўша кимёвий тайёрланган таркиб уни тузатмасдан, балки кўз гавҳарига оқ тушишига сабаб бўлди. Шунингдек, махсус узун лампа (Slit lamp), нурли токлар ва кўз гавҳарининг қизил нур рефлекси воситасида текширилганда ҳам шундай бўлди. Бундан кейин компьютердаги физиологик окулярда, 250 миллион доллар тўлаб, ярим соат тажриба ўтказилганида ёруғлик даражалари 2%дан ошмади. Лекин инсон теридаги томчини қуйишганида 15 дақиқада 2%дан 60% га ёруғлик дарчаси очилди. 20 дақиқада 90% фоизга зиёдалашди. 30 дақиқада 95%га зиёдалашди. 60 дақиқада 99%га зиёдалашди. Савол:Бу томчида заҳарли асоратлар кузатилдими? Жавоб:Мутлақо. бу аҳамият берилган нарса эди. Хусусан, бу тер жисмдан ажраб чиққан модда бўлиб юқорида айт-ганимиздек, бу булинанинг бир қисмидир. Шунинг учун бу заҳарли тажрибани аввал ўн баробарга ошириб ҳайвонларда ўтказиш лозим. Хоҳ у оғиз орқали, хоҳ юракнинг протен пардасига укол қилиш орқали бўлсин, тажриба ўтказилганида қўшимча ёки заҳарли асоратлар узоқ яқиндан ҳам кузатилмади. жигар, буйрак, мия ёки қон кўринишига умуман таъсир ўтказмади. Савол:Бу тажриба қуён устида ўтказилган экан. Агар буни инсоннинг физиологик кўзи устида ўтказилса, нима бўлади? Жавоб:Бундай тажриба 250та ўз ихтиёри билан келганлар устида ўтказилганида 90%дан кўпроқ кишилар кўзидаги оқлик кетиб, кўриши аввалги ҳолатга қайтди. Аммо бу нарсага сазовор бўлмаганларнинг гавҳар протеинида шаффофлик, яъни яхши ўзгариш бўлган. Лекин бошқа бир касаллик яъни тўрпарда бўлиб, кўриш қуввати аввалги табиий ҳолатига қайтмаган. Савол:Ана шу томчи кўздаги катарактадан бошқа касалликларга шифо бўла оладими? Жавоб:Ҳа, кўздаги мугуз пардага ҳам шифо бўлади. Кўз заифлашганда оқлик юзага келиши ана шу мугузда содир бўлади. У қон қуйилиб қолганда ёки мугуз"Сor pea"протенининг табиатида ўзгариш бўлгандаги ҳолатдир. Тажрибаларда собит бўлдики, ана шу томчини икки ҳафта давомида ҳар куни икки мартадан қуйиб борилса, кўриш хусусияти яхшиланиб асл ҳолига қайтади. Савол:Мугуз пардадаги оқлик авваллари қандай муолажа қилинар эди? Жавоб:Авваллари ўлган кишининг кўз мугузини кўчириб қўйиш билан муолажа қилинар эди. Илова қилиб айтадиган бўлсак, табиий суратига қайтмас эди. Савол:Сизнинг бу тажрибаларингиз қандай қилиб ихтиролар лицензиясини қўлга киритилганлар сафида қайд этилди? Жавоб:Баҳс суратини биз Европадаги ихтироларга лицинзия берувчи марказга, сўнгра Америкадаги марказга жўнатдик. Тажриба ўтказувчи хоналарнинг бирида у кўриб чиқилди. Кейин ана шу ихтирони имтиҳон қилиш учун бир коммисия тузилди. Натижада 1991 йил Европадаги ихтиро марказидан лицензия, сўнгра 1993 йил Америкадаги ихтиро марказидан лицензияни қўлга киритдик. Савол:Сиз ўзингизни қандай ҳис қилдингиз? Чунки Сиз бутун инсониятга Қуръон воқеълигидан муолажа тақдим қилдингиз. Ваҳоланки, ичимиздаги баъзи кишилар Қуръонни дунёвий ишларга ёки илмий баҳсларга алоқаси йўқ, деб гумон килишади. Жавоб:Мен бу ҳақдаги шуурим билан бошқа мусулмонлар каби илмдаги закотни адо қилдим. Ахир молнинг закоти чиқарилганидек, илмнинг ҳам закоти чиқарилади-ку. Ахир, бу илм инсонларни яхши кунларига хизмат қилиши керак! бундан ташқари, ушбу амалий тажриба сабабли Қуръони каримнинг азаматини ва улуғлигини билиб турибман. «Биз мўъминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қилурмиз. (Лекин бу оятлар) золим-кофир кимсаларга фақат зиённи зиён қилур» («Исро» сураси, 82-оят). Шунга биноан, бу улуғ китобга қайтишни умид қиламан. Агар ҳақиқий маънода қайтганимиздагина аввалги давримизни қўлга киритиб, бутун инсониятни ҳидоятга чорлай оламиз. Савол:Сиз бу тажрибангиз Қуръон ва суннатдаги ҳужжатлар орқали тадбиқий баҳсларингизнинг зиёда бўлишига туртки бўладими? Жавоб:Таъкидлаб айтаманки, Қуръони каримдаги ажойиботлар сири тугамайди. Менинг эътиқодимча Қуръон қироатида берилиб бардавом бўлиш ҳамда онгни ишлатиш билан ҳар турлик илмларда кенг қамровли билимларни очиб, барча макондаги инсонларга хизмат қилиш. Савол:Бу дори бозорларга чиқарилганида, унга Қуръоний дори деб ишора қилинадими? Жавоб:Ҳа, биз бу дорини ишлаб чиқарувчи ширкатга «бу — Қуръоний дори» деб ёзиб қўйишни шарт қилганмиз. Токи бутун олам ана шу Қуръоннинг ростлигини, дунё ва охиратда одамларни бахтли қилишда фаол эканини билсин. Суҳбатимиз охирида янги бир баҳсни, Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадиси шарифда васф қилганларидек, кўз тиббиётидаги бошқа бир дорини тақдим этмоқчиман. Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи ва саллам) «Қўзиқорин ҳам бир овқат тури бўлиб, унинг суви кўз учун шифодир», деганлар. Келгуси сафар учрашганимизда, янги натижалар билан чиқишни умид қилиб қоламан. Иншааллоҳ, Аллоҳнинг изни билан мана шу баҳс ҳам келажакда кенг қамровли илмларни очиб беради

Комментариев нет:
Отправить комментарий