ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 4 августа 2014 г.

буйрак сунъий

Гемодиализ ёки сунъий буйрак


«Менинг бир қўшним бор. 17 ёшли ўғли 2-3 йилдан бери буйрак хасталигидан азият чекади. Тез-тез Тошкентга олиб боришади. Уларнинг айтишича, буйракларини ювдириб келишар экан. Бола бечора ота-онасининг олдида сўлиб бормоқда. Сўраб-суриштирсам, бу муолажа тури «Гемодиализ» деб номланар экан. Ушбу муолажа тури ҳақида, қачон қўлланилиши, асоратлари ҳақида тушунтириб ўтсангиз…»
                                                 Дилноза, Сирдарё
Маълумот ўрнида…
Гемодиализ — қоннинг буйраклар орқали эмас, балки организмдан ташқарида тозаланишидир. Бунда қон токсик моддалардан тозаланади. Гемодиализ буйракларнинг оғир касалликларида қўлланилади. Бу аппарат номи, шунингдек, «Сунъий буйрак» деб ҳам аталади.
Гемодиализ қўлланилишига кўрсатмалар:
Ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилигида;  Организмнинг заҳарланиши;  Дори воситаларининг ножўя таъсири;  Буйрак касалликларида консерватив даво ёрдам бермаганда гемодиализ қўлланилади.

Спиртли ичимликлардан заҳарланиш;
Бу ҳолатлар гемодиализ ўтказилмаганда, беморнинг ўлимига сабаб бўлиши мумкин. Гемодиализ ўтказилиб турганда, беморнинг умумий аҳволи оғирлашмайди, беморнинг умри узаяди, ҳаттоки бемор ишлаши ҳам мумкин.
Аппарат қандай
 ишлатилади?
Аппарат 3 қисмдан иборат: биринчи қисмидан қон ўтади, иккинчи қисмида қонни тозаловчи эритма мавжуд. Учинчи қисмдан тозаланган қон ўтади. Беморнинг артериясидан қон олинади ва тозаланади, сўнгра венасига юборилади. Одатда гемодиализ муолажаси амбулатор шароитда ўтказилади. Хориж давлатларида портатив гемодиализ аппаратлари мавжуд. Бу аппаратлар ёрдамида гемодиализ муолажаси уй шароитида ўтказилиши ҳам мумкин.
Гемодиализ муолажаси ҳафтасига неча марта
ўтказилади?
Одатда,  ҳафтасига 3 марта ўтказилади. Гемодиализ муолажаси 4-5 соат давом этади. Агар буйракларнинг ишлаш қобилияти сақланиб қолган бўлса, ҳафтасига 2 марта ўтказилиши мумкин. Бунда муолажа давомийлиги 2 соатгача чўзилади.
Қарши кўрсатмалар:
Сил касаллигининг оғир шакли;
Қон кетишига олиб келувчи жиддий ҳолатлар;
Руҳий касалликлар;
Саратон касаллиги;
Қон касалликлари;
Асаб тизимининг оғир касалликлари;
Бемор ёшининг 70-80 ёшдан катта бўлиши;
Наркомания.
Гемодиализ ўтказилишида нималарга эътибор
бериш лозим?
Гемодиализ ўтказилишидан олдин шифокор беморни кўрикдан ўтказади, сўнгра артериал қон босимини, пульс ва тана ҳароратини текширади. Шундан сўнг гемодиализ ўтказишни бошлайди. Гемодиализдан сўнг шу соҳага боғлама қўйилади. Гемодиализ давомийлигини шифокор белгилайди.
Гемодиализда тавсия
 этиладиган парҳез:
Ҳар кунлик овқат рационида оқсиллар етарлича бўлиши лозим. Масалан: товуқ гўшти, мол гўшти, балиқ.
Қондаги калий миқдорини назорат остига олиш лозим. Калий микроэлементи тузда, айрим мевалар (банан, апельсин), сабзавотлар (картошка), шоколад, қуруқ мевалар, ёнғоқ таркибида мавжуд. Агар қон таркибида калий миқдори кўпайса, юрак томонидан асоратлар келиб чиқиши мумкин.
Одатда гемодиализда юрган беморлар вазнини мунтазам кузатиб боришлари лозим. Уларнинг вазни 5 % дан ортиқ кўпайиши мумкин эмас.
Шунингдек, қабул қилинадиган суюқлик миқдорини ҳам назорат қилиш лозим. Ортиқча қабул қилинган суюқлик шишларга сабаб бўлади.
Рациондаги ош тузи миқдорини чеклаш лозим. Тузланган маҳсулотларни қабул қилиш ташналикка сабаб бўлади. Кўп сув ичиш эса организм­да сув тўпланишига олиб келади.
Шифокор гемодиализда бўл­ган беморларга кальций ва фосфор алмашинувини яхшиловчи дориларни тавсия этганлиги боис, рацион таркибида фосфорга бой маҳсулотларни чеклаш лозим.
Гемодиализ асоратлари
артериал гипотензия;
мушакларнинг тортишиши;
кўнгил айниши ва қусиш;
артериал гипертензия;
ҳаво эмболияси;
турли юқумли касалликларга чалиниш.
Гемодиализ асоратларининг
олдини олиш
парҳезга риоя этиш;
доимий равишда мутахассислар кўригидан ўтиб туриш;
мунтазам равишда қон таҳлилларини топшириб туриш.

                                      Шаҳло Рустамова тайёрлади

Комментариев нет:

Отправить комментарий