ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 4 января 2015 г.

буйрак касалликларини


БУЙРАК КАСАЛЛИКЛАРИ ВА ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ.


     Буйраклар организмни тозалашда алохида роль ўйнайди. Улар асосан организмни оқсил қолдиқларидан, органик бирикмалардан 3 – 6 см ловиясимон шаклда организмни бел қисмида қорин пардадан ташқарида жойлашган. Хар суткада 150 л қонни ўзидан ўтказади, қонни филтирлаш ва қайта суриши асосан буйрак эпитилиялари функциясига боғлиқ. Буйрак эпитилиялари витамин А га боғлик. Витамин А ни эса организм учун энг маъқул варианти қизил сабзида. Сабзини қайнатиб ёки қовуриб пиширилганда  Витамин А миқдори озайиб кетади.  Витамин А  янги кавланган сабзининг янги сиқиб олинган ширасида кўп бўлади. Яъни янги тайёрланган ширада электронлар иони фазовий жихатидан меъёрида . Узоқ сақланган ёки пиширилган сабзида ионларни фазовий структураси бузила бошдаган бўлади. Инсон организми учун хусусан буйраклар эпитилияси функциялари учун, шунингдек, ичаклар эпидемияси учун Витамин А нинг ахамияти нихоятда бекиёсдир. Буйраклар қуйидаги вазифаларни бажарадилар:
1.      Организмда азотли бирикмаларнинг маромини белгилаш, ошиқчасини чиқариш.
2.       Организмда натрий моддасини барқарорлигини таъминлаш, ошиқчасини чиқариш.
3.      Организмдаги хужайралардан ташқаридаги сув миқдорини меъёрлаш, ошиқчасини чиқариш.
4.      Қонда ионлар миқдорини белгилаш, ошиқчасини чиқариш.
5.      Организмдаги, шу жумладан, қондаги ишқорий кислота мухитининг мувозанатини таъминлаш.

Буйракларда хаётий жараёнларни ўз вақтида ва маромида кечиши учун иқлимий шароитлар (яшаш жойи иқлими), йил фасллари, овкатланиш мухим ахамиятга эга. Айниқса болликнинг дастлабки вақтлариданоқ тўғри овқатланиш мухим ахамиятга эга. Болаларни хар хил буткалар ва ун махсулотлари билан   овқатлантиришлик охир – оқибатда буйрак фаолиятини бузилишига олиб келади. Хар хил бутка ва ун махсулотларида калций элементи нисбатан кўп. Лекин бу бутка ва ун махсулотлари оловда пиширилиб истеъмол қилиниши сабабли овкат таркибидаги бошқа элементлар каби кальций хам ўз фазовий структураси йўқотади. Бундай кальцийларни бола  организми ўзлаштира олмайди. Натижада унинг буйракларида тузлар ёки тошлар хосил бўлади. Шунингдек, хазм органларида буйракка келиб қолган хар хил микроблар хам бу ерда ўрнашиб қолиб , тошлар хосил бўлишига олиб келиши мумкин. Жигар функциясининг бузилиши хам буйракларда тошлар, тузлар тўпланиб қолишига сабаб бўлиши мумкин. Буйракларда тош ёки тузларнинг пайдо бўлиб қолишида асаб тизимини алохида таъкидлаш керак. Масалан,  узоқ вақт қўрқўв , бесарамжонлик , рухий тушкунлик ва х.к.лар буйракларда тош ва тузлар тўпланиб қолишига олиб келиши мумкин. Тошлар ва тузлар ўнг буйракда кўпроқ учрайди. Сабаби , йўғон ичакнинг ушбу қисмида унинг девори нисбатан юпқарок. У ерда ўнг буйракка ўтиб қолиши осон . Буйраклардан тошлар ва тузларни чиқариб юборишнинг усуллари кўп. Калий тузлари буйракларда сийлик ажралишини кўпайтиради. Калий эса полиз махсулотларида ва меваларда кўп. Масалан, яхши тайёрланган сабзи ширасидан 200 гр, сельдерей 400 гр, петрушка 20 гр, лимон 30 гр, аралаштириб бир кунда 1 марта 50 гр дан овкатдан 1 соат олдин ичилса, буйракдаги тошни эритиб тушириб юборишга ёрдам беради.
    Ушбу муолажалар бажариладиган пайтда хар куни иссиқ ванна қабул қилиш керак. Ваннадан сўнг хар доим бел сохасини иссиқ сақлаш керак. Лимонли чой, узум барги қайнатмаси, ялпиз дамламаси хам буйракда томчиларни қисқартиришни яхшилайди, тош ёки тузларни силжишига ёрдам  қилади, марваридгул гуллари, қайин барглари, арча мевалари, укроп меваси, петрушка меваси, қора маржон гуллари , қора зира мевалари, гул япроқ ўти, қирқ бўғин ўти, ер тути барглари хам буйрак фаолиятини яхшилашга ёрдам беради.
      Тарвуз сийдик йўллари ва буйраклардаги туз ёки тошларни эритади. Хар куни (3 кг дан 1 кунда 3 марта 1 кг дан) тарвуз истеъмол килинади. Пўчоги қайнатилиб, сузиб ичилади ва хар куни 3 – 4 марта ванна килишва енгил жисмоний мехнат килинади. Буйрак ва сийдик йўлларини тозалашни куз фаслида қилган маъқул. Лекин буйрак ва сийдик йулларини тозалаш зарурати  туғилса уларни хар доим хам тозалаш мумкин.
    Буйракларни наъматак томири кайнатмаси билан ювиш муолажаси учун 2 ош қошиқ майдаланган наъматак томирлари 200гр сувда 15 дақиқа кайнатилади, совутиб, докада сузилади. 1 кунда 3 махал 1 стакандан овқатдан ярим соат олдин ичилади. Наъматак мевасини хам шунда ишлатиш мумкин.
      Буйракларни тозалашни доктор Уокер усулида 100 гр кизил сабзи шираси, 30 гр кизил лавлаги шираси, 30 гр бодринг шираси аралаштирилиб, бирданига ичилади.
     Буйракларни пахта ёғи билан тозалаш учун 1 хафта хар куни Уокер усули  билан ёки наъматак кайнатмаси билан ёки юкорида ёзилган сийдик хайдовчиларни бирортаси қайнатмаларини ичиш билан ичиш билан бошланади. Яъни бир хафта юқоридагиларни ичгандан сўнг ичилаётган дирага 5 томчи пахта ёғи қўшилади ва овқатдан ярим соат олдин ичилади. Иложи бўлса найча орқали ичиш керак. Тишларга тегмагани яхши. Бунда муолажа хар куни 3 мартадан 5 кун давомида ўтказилади. 2 хафта танаффусдан сўнг  муолажа яна кайтарилади. Шундай килиб керакли натижа хосил булгунча танаффуслар билан давом эттирилади.
       Тўғри овкатланиш ва харакат буйракни тоза юришига шароит яратади. « Соглом юрак, буйраклари бор киши 100 йил яшайди. Агар юраги касал булса хам» деган кадимги хакимларнинг хикматлприни доимо ёдимизда тутишимиз керак.

Мурожат учун телефон +998-90-987-9-987.Электрон почтамиз : abduqodir sattarov<malham53@mail.ru>
Абдуқодир Сатторов
                                               “Малхам”   табобати маркази рахбари, профессор.
                    Юлдузхон Пармонқулова, марказ аъзоси, 1 тоифали шифокор

Комментариев нет:

Отправить комментарий