ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 6 января 2015 г.

Буйракни ишдан чиқарувчи 15 одат


Буйракни ишдан чиқарувчи 15 одат



Буйракнинг 20 фоизи ишласа ҳам, меъёрий ҳаёт кечириш мумкинлигини биласизми? Айнан шунинг учун ҳам ишдан чиқа бошлаган буйрак анча пайтгача ўз ҳолидан шикоят қилмайди. Баъзи одатларимиз буйракка талофат етказиши мумкин. Бироқ буйрак сизга ўз муаммосини айтганида, даволашга кеч бўлган бўлади.
Буйрагимиз жуда ажойиб орган. У гормонлар ишлаб чиқаради, қонни фильтрлайди, минералларни қабул қилади, пешоб ишлаб чиқаради ва соғлом кислотали ишқорли балансни ушлаб туради.
Буйрак ҳақида қайғуриш соғлиғимиз ҳақида ташвиш чекишимизни англатади. Агар буйрагингиз соғлом бўлиб, сизга узоқ вақт хизмат қилишини истасангиз, қуйидаги рўйхатдан жой олган одатлардан воз кечинг.
1. Шакар сақловчи газли ичимликларга ўчлик
Япониянинг Осака университети ходимлари ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, кунига икки ёки ундан кўп марта газли ичимлик ичиш буйрак касалликлари ривожланишига олиб келади. Тадқиқотда 12 минг нафар инсон иштирок этган. Газли сув кўп истеъмол қилган иштирокчиларнинг пешобида оқсил ошиб кетган. Бу буйрак зарарланганининг биринчи белгисидир.

2. Чекиш

Чекиш юрак қон томирлари склерозини келтириб чиқаради. Қон томирларининг торайиши ва қотиб қолиши эса барча органлар каби буйракнинг ҳам қон таъминотига салбий таъсир кўрсатади. “Clinical Pharmacology and Therapeutics” журналида берилган маълумотларга кўра, кунига икки дона чекилган сигарета қондаги эндотелиал ҳужайралар сони ошиб кетишига сабаб бўлишга етарли омилдир.
3. В6 витаминининг етишмаслиги
Соғлом овқатланишга риоя этиш буйракнинг яхши ишлашида катта аҳамиятга эга. Мэриленд университети тиббиёт марказида ўтказилган тадқиқотда В6 витамини етишмаслиги буйракда тош пайдо бўлишига сабаб бўлиши аниқланган. Буйрак ишини оптималлаштириш учун ҳар куни камида 1,3 миллиграм В6 витаминини қабул қилиш керак. Балиқ, нўхат, мол буйраги, картошка, крахмал сақловчи сабзавотлар ва цитруслардан бошқа мевалар мазкур дармондориниг манбаидир.
4. Жисмоний камҳаракатлик
Жисмоний машқ — буйракни ҳимоя қилишнинг яна бир синалган усули. Умуман олганда, соғлом вазн буйракда тош тўпланиши имкониятини камайтиради.
5. Магний етишмаслиги
Агар сиз етарли миқдорда магний қабул қилмасангиз, организмга кальций сингмайди. Бу эса, ўз навбатида, кальцийнинг буйракда тош кўринишида қотиб қолишига олиб келади. Бу жараённи тартибга солиш учун яшил япроқли сабзавотлар, ловия ва ёнғоқ истеъмол қилиш зарур. Фойдали авокадо ҳам магнийга бой манба ҳисобланади.
6. Уйқу бузилиши
Биз тунги уйқуни яхши кўрамиз. Буйрагимиз ҳам мана шу пайтда дам олади. “Science Daily” ахборий порталида берилишича, уйқунинг доимий равишда бузулиши буйрак касалликларини чақиради. Кардиолог, Тронто университети доктори Майкл Солнинг сўзларига кўра, буйрак тўқималари уйқу пайтида тикланади.
7. Етарли миқдорда сув ичмаслик
Буйрак ўз фаолиятини яхши амалга ошириши учун етарли миқдорда сув ичишимиз керак. Агар етарли миқдорда суюқлик қабул қилинмаса, қонда токсинлар йиғила бошлайди. АҚШ миллий буйрак фонди кунига 12 стакан сув ичишни тавсия этади. Сув етарли миқдорда қабул қилинаётганини билиш учун пешобнинг ранггига эътибор қаратиш керак.
8. Қовуқнинг ўз вақтида бўшамаслиги
Табиий эҳтиёжлар ўз вақтида амалга оширилиши керак. Қовуқда пешобни ушлаб туриш организмимизга нисбатан ёмон муносабатдир. Агар бу ҳолат узлуксиз давом этса, буйракдаги пешоб босими ошиб кетади. Натижада буйрак етишмовчилигини ҳам келтириб чиқариши мумкин.
9. Натрий миқдори ошиб кетиши
Туз организм учун жуда муҳимдир. Бироқ уни белгиланган чекловга кўра истеъмол қилиш керак. Тузни ҳаддан ташқари кўп қабул қилиш қон босимини оширади ва буйракдаги босимни кучайтиради. Шунинг учун кунига 5,8 граммдан кўп туз истеъмол қилмаслик керак.
10. Ҳаддан ошиқ кофеин
Кофеин алкоголсиз ичимликларда учрайди. Кофеин таъсирида қон босими ўйнаб, яъни ўзгариб туради. Буйрак эса бу ҳолатдан арз этишни бошлайди.
11. Оғриқ қолдирувчи воситалар
Биз қанча кўп дори-дармон қабул қилсак, фармацевтика препаратларининг иккинчи даражали таъсирини шунча оширамиз.
12. Зарур дори-дармонни рад этиш
Юқори қон босими ва диабет бу ҳаёт тарзи ва нотўғри овқатланиш натижасида келиб чиқувчи касаллик. Агар сиз бу икки касалликнинг бири билан касалланган бўлсангиз, буйрагингизни ҳимоя қилинг. Яъни, зарур бўлган дори-дармонларни ўз вақтида қабул қилинг.
13. Ҳаддан ошиқ оқсил
Рациондаги оқсил миқдори ошиб кетиши буйракка зарар етказади. Оқсилни ҳазм қилолмаслик келиб чиқади. Оқсил қанча кўп бўлса, буйракка шунча оғирлик тушади. Буйракка тушган ортиқча юк унинг фаолияти ёмонлашувига олиб келади.
14. Инфекцион касалликларни даволамаслик
Грипп ва шамоллаш касалликларини ётиб қолгунча ўтказиб юборишга олиб келманг. Тадқиқотларда дам олиш ва тегишли даво тадбирларини амалга оширмаслик буйрак касалликларини келтириб чиқаришини кўрсатган.

15. Алкоголь истеъмоли

Алкоголда мавжуд бўлган токсинлар нафақат жигар, балки буйрак учун ҳам зарарлидир. “Kidney Health Australia” нотижорат ташкилоти ва Америка буйрак фонди маълумотларига кўра, буйрак касалликларидан қочишнинг усулларидан бири алкоголдан узоқроқ юришдир.


Комментариев нет:

Отправить комментарий