Россия олтин захиралари бўйича Хитойдан ўзиб кетди
Россия олтин захираси бўйича Хитойни ортда қолдириб, дунё рейтингида 1094,7 тонна олтин (олтин-валюта резерви умумий ҳажмининг 10 фоизи) билан олтинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда World Gold Council (Бутунжаҳон олтин кенгаши) маълумотига таяниб, «Вести Экономика» хабар берадиРоссия Марказий банки жорий йилнинг иккинчи чорагида яна 54 тонна олтин харид қилган. Бу 2009 йилдан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Айни дамда энг кўп олтин АҚШда (8133,5 тонна) бўлиб, мамлакат олтин-валюта захираларининг 72 фоизини ташкил этади.
Бундан ташқари, АҚШ Форт-Нокс ҳарбий базасида ўз олтинлари билан бирга ҳажми бўйича бутун дунёда иккинчи ўринда турган Германия Марказий банкига тегишли олтин (3384,2 тонна захиранинг 68 фоизи)ни ҳам сақламоқда. Маълумот учун, Германия ўзига қарашли олтиннинг каттагина қисмини бошқа мамлакатларда сақлашни лозим топади. Ҳозирда Германиянинг 33 фоизга яқин захираси АҚШ, 25 фоизга яқини эса Лондон ва Парижда сақланмоқда.
Халқаро валюта фонди (2814 тонна) бутун дунёда олтин захиралари бўйича учинчи поғонани, Италия (2451,8 тонна захираларнинг 67 фоизи) тўртинчи, Франция (2435,4 тонна ёки захираларнинг 65 фоизи) бешинчи ўринни эгаллаган.
2014 йил иккинчи кварталида заргарлик маҳсулотларига бўлган талабнинг камайиши натижасида бутун жаҳонда олтинга бўлган талаб 16 фоизга камайган. World Gold Council 2013 йилда олтин нархининг пасайиб кетганлигини қайд этиб, 2014 йилда савдонинг барқарорлашишини кутаётганини маълум қилди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий