ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 11 сентября 2014 г.

хотирани

Хотирани қандай мустаҳкамлаш  мумкин?
Хотирани мустаҳкамлашга ёрдам берадиган дори воситалари ҳақида айтиб ўтсангиз. Улар зарарлими ёки фойдалими?
Фаррух, Пискент.
Тиббиётда хотирани мустаҳкамлаш ва бош мия фаолиятини яхшилаш мақсадида махсус дорилар қўлланилади. Бу дорилар ноотроплар, деб аталади. Биринчи навбатда бу дорилар инсульт касаллиги ёки бош мия ичи жароҳатидан сўнг бош мия фаолиятини тиклаш мақсадида қўлланилади. Бундан ташқари, бу дориларни атеросклероз, ёшга оид касалликларда, нев­ротик ҳолатларда бош мия фаолиятини яхшилаш мақсадида ҳам буюрилади. Дориларни одатда шифокорлар тавсия этишади. Бироқ бош мия фаолиятини яхшиловчи витаминлар ҳам мавжуд. Уларни ўзингиз ҳам қабул қилсангиз бўлади. Агар сизда ҳамроҳ касалликлар мавжуд бўлса, витаминларни ҳам шифокор тавсияси билан қабул қилинг. Чунки айрим касалликларда витаминлар салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Витаминлар таркибида В гуруҳ витаминлар, цинк, фолий кислотаси, никотинамид, одамгиёҳ экстракти, А витамини бўлса, бош мия учун фойдалидир.  Шунингдек, ақлий машқлар ҳам ёрдам беради. Масалан, бош­қотирмалар ечиш, шеър ёдлаш билан шуғулланиш, пазл ясаш, хорижий тилларни ўрганиш шулар жумласидандир.

Шунингдек, кундалик тутиш ва унга ҳар кунги воқеаларни қайд қилиб бориш хотирани мустаҳкамлаш учун ажойиб машғулотдир.

Комментариев нет:

Отправить комментарий