ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 12 сентября 2014 г.

шамоллаш

Шамоллаш ва гастритда…
— 43 ёшдаман. Эрта баҳорда салга шамоллаб қолавераман. Елвизакли ҳавода бурним битишидан қийналаман. Коллежда ўқийдиган қизимнинг эса гастрити бор. Дорилар ичса-да, дарди ўтиб кетмаяпти. Уй шароитида қандай гиёҳлар қайнатмасидан ичсак фойда беради?
Салима Тўхтаева, Самарқанд вилояти
Элмира МУҲАММАДИЕВА, умумий амалиёт шифокори: — Иккингизга ҳам далачой (зверобой) гиёҳининг дамламасини ичиб туришни маслаҳат бераман. Чунки далачойнинг сариқ гуллари ўта шифобахш бўлиб, гастрит, шамоллаш, тумов, холецистит, грипп сингари бир қанча касалликларни даволаш хусусиятига эга. Далачойдан қуйидагича фойдаланасиз:
шамоллаганда ва бурун битганда бурунга кунига 3-5 томчи далачой ёғи томизиш керак. Далачой ёғини тайёрлаш усули: 20-30 грамм майдаланган далачой ўтининг баргига 1 стакан ўсимлик ёғи қуйиб, 3 ҳафтага қоронғу, иссиқ жойда сақланади. Вақти-вақти билан чайқаб туриш лозим. Сўнг докадан ўтказасиз. Тайёр бўлган аралашма бурунга томизилади. Ортганини музлаткичда сақланг.
Икки ош қошиқ далачой гиёҳи устига 1 стакан қайноқ сув қўшиб, бироз тиндирилади. Кейин докадан ўтказиб, 1 ош қошиқдан 3 маҳал овқатланишдан сўнг истеъмол қилинади. Ёки 4 ош қошиқ майдаланган далачойга 100 мл 70 фоизли спирт қўшиб, 1 кун сақланг. Сўнг докадан ўтказиб, 30-40 томчидан ярим стакан сув билан ичиш керак.
Гастритда: 3 ош қошиқ далачой ўтига 1 стакан қайноқ сув қўшиб, 2 соат тиндирилади. Докадан сузиб олиб, 1-2 ой мобайнида 1/3 стакандан 3 маҳал овқатланишдан олдин ичилади

Комментариев нет:

Отправить комментарий