ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 14 сентября 2014 г.

Мўмиё ва унинг минг бир хислати




Мўмиё ва унинг минг бир хислати
67984 марта укилган

Абдуқодир Саттаров,
руҳшунос олим, халқ табиби, “МАЛҲАМ” халқ табобат маркази раҳбари.
                                                                       
Мўмиёдан барҳам топади чириш,
Ўлик тандан кетади ҳатто бу ташвиш,
Сиҳат топар жигар, яна ошқозон,
Бир қиротча табиб берган замон.
Танга қувват, юрак эса хуш холдир.
Бир ичими уни ярим мисқолдир.       
Оғрир бўлса тил-у, оғриса қулоқ
Бир қиротдан даво топади мутлоқ.
Тан оғриса ёки синса бир аъзо
Ёки фалаж бўлса, етказар даво.
Юз фалажи бўлсин ёки хафақон
Меъда ели бўлса топади дармон.
Петрушка-ла кимки қайнатиб ичар
Хиқичоғи бордан бу иллат қочар.

ТУЗИЛИШИ

Мўмиё-мўмиёйи асл, тоғ балъзами барг шу чаотун-физиологик функсияларни кучайтирадиган смоласимон биологик табиий махсулот. Табобатда қадимдан ишлатиб келинади. Абу Бакир-Ар Розий бош оғриғига, бош айланишига ва юз нервларини даволашда, тутқаноқ ва ш у кабиларда ишлатган бўлса, Абу Али Ибн Сино уни «универсал» дори деб атаган.

Мўмиё хамирдай мулойим, аччиқ бўлиб сувда эрийди. Манбаларда айтишларича, таркибида Менделейв даврий жадвалининг 30 га яқин элементи бўлиб 63-65 % органик моддалардан иборат. Хозир Ўрта Осиё худудида 55 дан ортиқ манбалардан мўмиё олинади. Тиллоранг (қизғиш), Кумишранг(оқ), мисранг(хаворанг ёки кўк) ва темирранг(қорамтир) ёки қора-қўнғир рангли мўмиёлар мавжутдир. Темиррангга эга мўмиё анча тарқалган. Унда асосан тиббиётда кенг фойдаланилади. Мўмиё йиринглатувчи микропларни ўлдиради. Жарохат, яра ва синган суякларни тез тузатади.


ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

Мўмиёни менбирана орқали тозалаш, пуркаш усулида қуритиш ва кукунга айлантириш, хаб дорисини қобиқлаш техналогияси таркибидаги микро элементлар, аминикислоталар, ёғ кислоталарнинг сифат ва миқдорий тахлилий, андозалаш (стандартлаш) усуллари Тошкент фармасевтика институтида яратилган. Хозирда мўмиё «ўзкимёфарм» ОАЖда хапдори (таблетка) холида ишлаб чиқарилади.

ТАБИИЙ ҲУСУСИЯТЛАРИ

Мўмиё қоялардан оқувчи шира, қадимий «МЎЖИЗАВИЙ МАЛҲАМ» бўлиб халқ орасида уни «тоғлар кони» деб аташади. Қадим-қадимдан кўпкина хасталикларни даволашда қўлланиб келинган. Уни одам оёғи етмас қоялардан, ғорлардан қидириб топишади. Қорларда оқиб турган жилғалар, совуқда қотиб қолган сумалак каби кўринишда бўлади. Ўзига хос, катрон хидли аччиқ  таъмли, сувда чўкма хосил қилиб эрийди, қўл тафтида юмшайди.


ТАРКИБИ

Мўмиёнинг таркибида микро ва микроэлементлар, ўнта металл оксидлари, йигирма иккита аминокислаталар, стероид гармонлар, оқсил, бир қатор витаминлар, эфир мойлари ва картонсимон моддалар бўлиб, хар бири моддалар алмашинувида тегишли таъсирни кўрсатади. Мўмиё фаолияти сусайган периферик нерв тармоқлари ёки бош миядаги анализаторлар марказлари фаолиятини тиклайди. Мўмиёнинг таъсир механизими жуда мураккаб бўлиб, организм фаолиятига унда кечадиган процессларга кўп қиррали таъсир кўрсатади. Она табиат шунчалик доноки, биргина мўмиёнинг ўзида етмишга яқин компонентлар жамланган.

ИЛМИЙ  ИЗЛАНИШЛАР

Кўп йиллар мобайнида мўмиёни ўрганиш бўйича илмий изланишлар Санкт-Петербург, Москва, Тошкент, Душанбе ва бошқа олийгохларда олиб борилмоқда. Андижон тиббиёт олийгохи профессори Т.А.Абдурахмонов ва унинг ходимлари хам кўп йиллар мобайнида мўмиё таркибини текшириш   билан шуғулланиб, унинг таркибини текшириб қайси касалликка қанча миқдорда берилишини, унинг замонавий табобатда қўллаш негизларини ўрганиб келмоқда.


ТАБИБ МУҲАММАД ШЕРОЗИЙ МЎМИЁ  ҲАҚИДА

Табиб Мухаммад Хусайн Шерозий (1762йил) ўзининг «Дорилар хазинаси» китобида мўмиёни асаб, юрак-қон томирлари ва нафас тизимига, айниқса меъда-ичак йўллари касалликларига, аёллар касалликларига қарши яхши самара беришини кўрсатиб ўтган. Мўмиё овқатни хазм қилишни, бош оғриғини қолдиришни, хаттоки бодни даволашни баён килиб берган.

Содик Али Ризавий (1885йил) уз асарларида мумиёни жигар, талок касалликларда, бефарзандликда (эркак ва аёлда) шунингдек шамоллашда хамда аллергик каслликларда ангина, бронхиал астма, кулок касалликларида ва дудукланишда кулланилганини кайд этган.

ИЛМИЙ ТАБОБАТДА

Бу кимматбахо восита халк ва илмий табобатда Тожикистон, Кавказ, Фаргона водийсида ва Тошкент клиникаларида куп дардларга шифо берувчи мода сифатида кулланиб келмокда. Агар мумиё тугри ва мунтазам кулланилса, тез муваффакиятга эришиш мумкин. Даволаниш вактида спиртли ичимликлар ичиш мумкин эмас. Халк табобатида мумиёни бугдой дони катталигида(01-02г) микдорида бир кунда 1-2 махал, асосан уйкудан олдин ичилади.Мумиёни шарк халкларининг дориси деб аташ мумкин.Марказий осиё, Хиндистон ва Араб халклари мумиёни хар хил хасталикларда ишлатганлар.Мумиё мукаддас дори булиб, 50 дан ортик хастсликларда фойдаланилади, таркибида организм учун керакли мухим брикмалар мавжуд. Жумладан калий, кальций, магний, алюминий,темир, фосфор,барий, молибден, хром, цинк кабилар булиб, бу элементларни хар бирининг вазифаси бор. Бу элементлар етишмаса хар хил хасталиклар келиб чикади. Шунинг учун мумиёни касалларга берганимизда у беморларда етишмаган микроэлементларни урнини тулдириб, хасталик ортга кайтади. Мумиёнинг биостимуяторлик таьсири аникланган. У организимдаги имун системасини фаоллаштириб, иш кобилиятини оширади.

ОЛИМЛАР ТАЖРИБАЛАРИ

Тиббиёт фанлари доктори В.И.Козловский таянч характ аппарати периферик нерв стволлари касалликлари бор беморларни даволаш учун мумиёдан фойдаланади. Радикулит, нейродермит,плетсинневралогияларда куллаган. Касалликнинг асосий аломатлари 5-6 кунда йуколган . Беморлар даволаниши натижасида касаллик 100 фоиз чекинган.

Пятигорслик олим В.И.Козловский 1972 йиллари врачлар кенгашида кандли диабет, жигар хасталиклари, (гепатит,холецтит) меъда ичак хасталиклари (меъда ва ун икки бармок яра касаллиги, колит) кон касалликлари, гипертания ва приферик томир тизими касалликлари, юрак томир касалликлари, нафас йуллари касалликлари, экземалар ва тромбофлебит, полиартритларда кулаш ва эришган натижаларнинг баён килган. Профессор Ю.Н.Нуралиев Санкт-петербург санитария-гигена тиббиёт олигохи ички касалликлар кафедраси ва Тожикистон тиббиёт олигохида меъда ва ун икки бармок ичак яраси бор беморларнинг 74 нафарини текшириб, ижобий даволаган.

Профессор Т.Р.Абдурахмонов бошчилигидаги олимлар Билан хамрохликда «Малхам» табобат маркази ходимлари текширишлар утказиб куйдагиларни аникладилар.Соф мумиё бир мл конда 0,5 мг микдордаги коннинг ивувчаллигини 100 фоиз сусайтиради.Демак бизларнинг кузатишимизча 40-50 ёшдан утган инсонлар хар 2-3 кунда маълум микдорда мумиё асл истеъмол килиб туришлари лозимдир.Сизга тоза мумиё асл керак булса, Андижон тиббиёт олигохи фармакалогия курсига ёки «Малхам» халк табобат марказага мурожат этишингиз мумкин.[+998-95-200-29-29} Мумиёни уртача микдорда куллашда монеликлар йук.Аксиеча, унинг химоя адаптоген хусусияти организмга ижобий таъсир курсатади, чарчокни ёзади,организмни мустахкамлайди, куч кувватни тиклайди. Аклий иш кобилятни оширади.

КУЛЛАШ ВА КАДОКЛАШ

Энди мумиёни куллаш ва кадаоклашга келсак мумиё сувда яхши эрувчан булганлиги сабабли, эритиб оч коринга кабул килинади. Шундан сунг 20-30 дакика давомида овкатланиш мумкин эмас.Соф мумиё тугма дори(таблетка),суртма дори (маз),эритма ва бошка дори шаклида кулланади.Мумиё беморнинг огирлик микдорига караб улчанади.70кг вазнгача булган беморлар 0,2 80кг булганлар эса 0,3грамдан истеъмол килиши тавсия этилади.Юкорида айтиб утилган хасталиклар,жумладан, жигар,буйрак,юрак, упка хасталикларда мумиёни иссик сувда ивитиб асал кушиб истеъмол киладилар.Иложи борича оч коринга истеъмол килсалар максадга муофик буладилар.

Биринчи курс мумиёнинг микдори 4-5г, бир марталик микдори 0,2г.

МУМИЁДАЛОН

Куйидаги техник талаблар Урта осиё мумиё аслига тегишли. Мумиёни соф холда ажратиб олиш учун уни тозаланмаган табиий мумиё сувида эритилади. Мумиё чукма хосил килади. Шу чукма сув бугида буглатилиб куюк елимсимон холатга келтирилади ва бу тайёр махсулотни мумиё асл дейилади.

Бизнинг «Малхам» халк табобати маркази ходимлари бир неча йилдан буён меда ва 12 бармок ичак касаллиги бор беморлар ва колит касали борларга мумиё ва асал аралашмасидан «мумиё далон » тайёрлаб беришмокда.

Хозиргача шу доримиз билан мингдан ортик беъморларни яхши натижаларга эришдик.
«мумиёдалон»нинг бир чой кошигини 1,2 стакан совиган сувга эритилиб, 3 махал оч коринга ичилади ва 30-40 дакика давомида овкат кабул килмайди. «Малхам» табобат марказидан беъморлар олиб кетишлари мумкин. {+998-95-200-29-29}


ЯЛЛИГЛАНИШЛАРДА

Яллигланган йирингли ва инфекциали жарохатлар, Йирингли ва куйган яраларда мумиёнинг 1-10% лик эритмаси ёки 5% ли суртма дориси кулланилади.

Бизнинг «Малхам» табобат маркази ходимлари Тошкент тиббёт олийгохи шифокорлари билан келишишган холда 12 йилдан буён мумиёнинг 4 % ли эритмасини электро фарез йули билан неврит ва плекситларда куллаб келмокда. Профессор Т.Р. Абдурахмонов тавсияси билан нафас йуллари касалликларида мумиёни олича, шафтоли шарбатига кушиб 0,2 г дан 1-20 нисбатан 2 3 махал ичишмокда даволаниш 20-25 кун. Андижон Тиббиёт олийгохи профессорлари Т.Р. Абдурахмонов ва М.М Омеров томонидан кулланилган упка зотилжани, бронхит, упка астмасида мумиё яхши натижалар беради.


КУЛОК ОГРИГИГА

Кулок огриганда эса ясмин ёгига кушиб кулокка томизилади. Ёки кулокдан йиринг окканида 1 арпа дони микдоридагисини гул ёги ёки гура узумнинг суви Билан кушиб пилик килиб ишлатилади.

Чаён чаккан жойига 0,2грам микдордаги мумиёни олиб соф шароб Билан куйилади.Бунга имкон булмаса, бир арпа доничалик мумиёни олиб сарёг Билан куйилади. Мумиёни бир оз ун кушиб орка тешикка кутарилса, сийдикни ушлаб турмасликка фойда килади.


СУРТМА ТАЙЁРЛАШ

5г мумиё 10г сувда эритилади.10г сувли линилин кушган холда у яхшилаб аралаштирилади, устига 20г какао мойи кушиб, /сунгра Яна аралаштириб тайёр аралашмадан 10та шамча тайёрланади ёки 10г дистирланган сувда 5г мумиё эритилади ва 20г сувли линолин кушилади ва бутка симон килиб аралаштириб,40г борат вазелин кушиб аралаштирилади ва ундан хам 10та шамча тайёрланади.Булар коронгу жойда туриши керак. Шуни унутмаслик керак-ки, суртма дорилар барчаси сопол идишда тайёрланади.

АЁЛ КАСАЛЛИКЛАРИДА

Аёллар касалликларида мумиёни боя айтганимдек, 4% ли эритмаси ишлатилади. Аёл касалликлари, аёллар жинсий азолари тукималардаги нуксонлар (кин девори,бачадон буйи эрозияси) ва бошка яллигланиш жараёнларида юкоридаги эритма яхши наф беради. Бунинг учун салфеткага мумиё шимдирилиб куйилади.Даволаниш 2-3 хафта.Бир вактнинг узида 0,2 0,5 г дан мумиё ичиб турилади.

ХУСУНБУЗАРГА

Юзга тошган хусунбузар, йирингли ярачалардан халос булиш учун 10%ли мумиё эритмаси тоза ювилган юзнинг зарарланган жойига суртилади. Шу асно 25кун мобайнида кунига 2махал 0,2-05г дан мумиё ичилади.

ГАЙМОРИТДА

Гаймарит, фронтитда 10%ли мумиё эритмасини 5 мл глицеринга кушиб кунига 3 махал 3-4 томчидан бурунга томизилади. Шу даврда 0,4-0,5 г дан 2 махал мумиё ичиб турилади.

МАСТИТ ВА УСТМАЛАРДА

Маститларда, устмаларда, тронбофлебитларда мумиёни ичишдан ташкари кучаси компресс хам килинади. Бунинг учун докани турт буклаб мумиёни эритмасига ботириб олиниб огриётган жойга куйилади бу холат даволаниш курси мобайнида хар куни кечкурун ётишдан олдин такрорланади.
СУРТМА ДОРИ ТАЙЁРЛАШ

1-суртма дори:
5 грамм мўмиё 10 грамм сувда эритилади. 10 грамм сувли линолин қўшган ҳолда у яхшилаб аралаштирилади, устига 20 грамм какао мойи (бу мой 45 даражагача иситиб олинади) қўшиб, сўнгра яна аралаштирилади. Тайёрланган қоришмадан 10 та шамча ясалади.

2-суртма дори:
10 грамм дистилланган сувда 5 грамм мўмиё эритилади, 20 грамм сувли линолин қўшилади ва бўтқасимон қилиб аралаштирилади, 40 грамм борат вазелин қўшгач, обдон аралаштирилади. У қоронғу жойда сақланади.


3-суртма дори:
5 грамм мўмиё 10 грамм дистилланган сувда эритилади ва 10 грамм сувли линолин қўшилиб, бўтқа каби қуйилгунча аралаштирилади, кейин алоэ ўсимлиги этидан 40 грамм ва 80 грамм барот вазелин солиб, яхшилаб қоришштирилади. Тайёрланган аралашма 10 та шамча ясалади. У қоронғу ва салқин жойда сақланади.
Шуни ҳам унугмангки, суртма дориларнинг барчаси сопол идишда тайёрланади.

Касаллик тарқатувчи кўпгина микроорганизмлар туфайли яллиғланиш жараёнлари келиб чиқади. Агар тоза мўмиё қоидаси асосида тўғри истеъмол қилинса (наҳорда оч қоринга 5 фоизли эритмаси ичилади) деярли ҳамма микроб ва вируслар ўлади.
Турли касалликларни даволашда мўмиёни клиник рецептураси қуйидагича: 
1.    Меъда ва ўн икки бармоқ ичак йўли касалликлари, қовуқ хасталиги (сийдик тутилиб қолганда), колитлар, гастритларда кунига 2 маҳал 0,2-0,5 граммдан эрта наҳорда ва кечқурун ухлаш олдидан ичилади. Даволаш муддати 25-28 кун, касаллик ўтказиб юборилган бўлса, беш кунлик танаффусдан кейин, яна бир даво муддати  такрорланади. Бир марта даволаниш учун 10-25 грамм мўмиё зарур.
Яра касалликларида, меъда-ичак йўли ва ҳазм аъзолари хасталикларида қатъий парҳезга риоя этиш, овқатни меъёрида истеъмол қилиш лозим. Бу жараён давомида алкоголи ичкилик ичиш мумкин эмас. Даволаниш даврининг 7-11 кунидан бошлаб, оғриқ тўхтайди. 94 фоиз беморлар соғайиб кетади.
2. Бавосилда кунига икки маҳал (эрталаб оч қоринга кечқурун ухлаш олдидан) 0,2-0,5 граммдан мўмиё ичилади. Бунда бемор орқа чиқарув аъзосига суртма таркибли шам суртиб туриши шарт. Мўмиё 25 кун давомида ичилади. Даволаш орадан 5 кун ўтгач такрорланади. Орқа чиқарув аъзосига эса 3-4 ой мобайнида мўмиёли шамдан суртиб борилади (бунда орада бир ой танаффус билан). Касаллиги  ўтказиб юборилган бўлса, бемор 6-8 ойдан сўнг, баъзан бундан олдинроқ тузалади.
3. Суяк бўғимлари синганда, кўкрак қафаси шикастланганда, бўғин чиққанда, мускуллар лат еганда, тери тилинганда мўмиё (0,2-0,5 граммдан) ичилади. Гипс боғлама олиб  ташлангандан сўнг зарарланган жойга суртма сурилади.
Даволаш даври 25-28 кун. Касалликнинг оғир турларида даволашни 4 мартага қадар ўтказиш мумкин. Муддатлар  орасида 5 кун танаффус қилинади. Суртма доридан даволаш вақти давомида мунтазам фойдаланилади. Бунга  15 грамм мўмиё етади. Мўмиё таъсирида суякнинг қадоқланиш жараёни ва синиқнинг битиши 13-17 кунда якун топади. 
4.    Суяк силида (чаноқ-сон ва тизза бўғими, умуртқа поғонаси сили) мўмиё 0,2-0,5 граммдан кунига 2 маҳал 25 кун мобайнида ичилади, 5 кун танаффус қилингандан кейин даволаш яна такрорланади. Даволаш даври учун 10-25 грамм мўмиё кифоя.
5.     Тромбофлебитда (жумладан, оёқдаги чуқур веналар тромбофлебитида ҳам) 20-25 кун мобайнида 0,25-0,3 граммдан мўмиё ичилади, даволаш курслари ўртасида 5 кундан танаффус қилинади. Мўмиё таъсирида оғриқ камаяди, ЭЧТ нормаллашади, шунингдек, қоннинг лейкоцитлар формуласи ҳам маромига келади, қонда гемоглобин миқдори ортади ва ҳоказо. Бир  марталик муддатига 5-15 грамм мўмиё қўлланади.
6.    Йирингли отит, ўрта қулоқ яллиғланиши ва қулоқ оғирлашишида мўмиёнинг 10 фоизли эритмасидан эрталаб ва кечқурун 3-4 томчидан қулоққа томизилади. Айни пайтда мўмиёни 0,2-0,3 граммдан сут ёки асал билан ичиш лозим. Натижада  қулоқ йирингдан тозаланади, оғриқ қолади ва тананинг яллиғланишга қарши қобилияти ошади.
7.    Йиринг-яллиғланган ва юқумли яраларда ярага мўмиёнинг 10 фоизли эритмаси ёки суртма дориси суртилади, Айни пайтда мўмиё эритмасидан 0,2-0,5 граммдан кунига икки маҳалдан ичилади. Шунда яранинг оғриши камаяди, яллиғланиш жараёни йўқолади, тўқималар тезроқ битади.
8.    Ўпкадан қон кетганда 0,2-0,5 грамм мўмиё шарбат (олча, шафтоли шарбати) билан кунига 2-3 маҳал кечқурун уйқу олдидан ичилади. Даволаш даври 15 кундан 3-4 марта ўтказилади. Бу даврлар орасида 10 кундан танаффус қилинади.
9.    Жиғилдон қайнаши, кўнгил айниши ва кекиришда мўмиё 0,2 граммдан кунига икки маҳал эрталаб ва кечқурун уйқу олдидан ичилади. Даволаш курси 25 кун. Нохуш аломатлар 10 кун ичида йўқолади.
10.    Яллиғланиш ва аллергик касалликлар, тумов, юқори нафас йўллари катари, аксириш, йўтал, ангинада 0,2-0,5 грамм мўмиё эрталаб ва кечқурун сут ёки асал билан ичилади. Ангинада 10 фоизли мўмиё эритмаси билан томоқ чайилади. Касалликнинг оғир-енгиллигига қараб, 1-3 бор даволаш курси ўтказилади. Бир даволаш курси ўртасида 5 кундан танаффус қилинади. Даволаниш курсига 10-25 грамм мўмиё ишлатилади.
11.    Бронхиал астмада мўмиё кунига 0,2-0,5 граммдан икки маҳал (эрталаб ва кечқурун уйқу олдидан) ичилади. Даволаш курси 25-29 кун. Касалликнинг оғир-енгиллигига қараб, 1-3 марта даволаниш  мумкин. Даволаниш даври ўртасида 5 кундан танаффус қилиш керак.
12.    Аёллар касалликлари, аёллар жинсий аъзолари тўқималаридаги нуқсонлар (қин девори, бачадон бўйни эрозияси) ва бошқа яллиғланиш жараёнларидир. Эрозия пайдо бўлган жойга 4 фоизли мўмиё эритмасига шимдирилган малҳам қўйилади. Даволаш курси 2-3 ҳафта, агар зарурат бўлса, 10 кундан кейин яна такрорланади. Ибр вақтнинг ўзида беморга 0,2-0,5 граммдан кунига бир маҳал мўмиё ичиш ҳам тавсия этилади, шунда у тезроқ тузалади. Давони кечқурун ётиш олдидан амалга оширган маъқул. 5-7 кунга бориб, ярадаги йиринг йўқолади, эпителий тез ўсиб, яра битаётгани кузатилади. Бир даволаш курсига 15-25 грамм мўмиё етади.
13.    Бефарзандликда (аёллар ҳам, эркаклар ҳам) эркакларда жинсий қувватни оширади, аспермияда (эркакларда уруғнинг сифатсизлиги) 0,2-0,5 грамм мўмиё сабзи суви, чаканда мойи, черника шарбати билан кунига икки маҳал ичилади. Даволаш курси 25-28 кун, орада беш кундан танаффус қилинади. Даволашнинг 6-7 кунидаёқ натижа сезилади.
14.    Таянч ҳаракат аъзолари, асаб толаларининг периферик касалликларида (радикулитлар, плекситлар, невралгиялар) 8-10 фоизли мўмиё эритмаси 20 кун мобайнида оғриётган соҳага 5-6 дақиқа давомида суртилади. Айни пайтда 0,2-0,5 граммдан мўмиё сут ва асал билан ичилади. Мўмиё суртиш ва енгил уқалаш натижасида мускуллардаги оғриқни йўқотади.
15.    Пародонтозда (тиш оғриғи, милк, оғиз бўшлиғи шиллиқ пардаси, маҳаллий яллиғданиш реакцияси) 0,2-0,5 граммдан мўмиё 25 кун мобайнида кунига икки маҳал уст ва асал билан ичилади. Айни пайтда мўмиёнинг 5 фоизли эритмасидан апликация қилинади. Комплекс даво қилинганда мўмиё яхши фойда беради ва касалликнинг асосий аломатлари тез йўқолади.
16.    Қўл-оёқ экземасида оёқни аввал иссиқ сувга бироз вақт солиб ўтирилади, кейин қуруқ қилиб артиб, мўмиё суртма дориси суртилади. Бу касаллик тузалиб кетгунича ана  шундай усулда мунтазам  даволанишни тақозо этади.
17.    Юзга тошган ҳуснбузар, йирингли ярачалардан халос бўлиш учун 10 фоизли мўмиё эритмаси тоза ювилган юзнинг зарарланган жойларига суртилади, шу асно 25 кун мобайнида кунига икки маҳал 0,2-0,5 граммдан мўмиё ичилади. Зарурат бўлганда даволаш курси 10 кундан сўнг такрорланади. 
18.    Тиш кариеси, тиш оғриғида 0,1-0,5 грамм мўмиёни бармоқ билан хамир ҳолига келгунча эзилади ва оғриётган тишга, унинг атрофига қўйилади.
19.    Бўғин оғриқлари, туз йиғилишида оғриётган жойга мўмиёдан тайёрланган суртма дори 5-6 дақиқа давомида суртилади ҳамда 0,2-0,5 граммдан мўмиё ичилади. Даволаш курси 25 кун. Заруратга кўра, орадан беш кун ўтказиб, даволашни такрорлаш мумкин.
20.    Гайморит, фронтитда 10 фоизли мўмиё эритмасига 5 мл. глицерин қўшиб, кунига 3 маҳал 3-4 томчидан бурунга томизилади ва 0,4-0,5 граммдан кунига икки маҳал мўмиё ичиб турилади.
21.    Грипп эпидемияси тарқалган пайтда кунига икки маҳал 0,2 граммдан мўмиё ичилади, бу гриппнинг олдини олади.
22.    Тана қувватини ошириш учун мўмиёдан қуйидаги дори воситаси тайёрланади: 5-8 грамм мўмиёга бир неча томчи сув қўшилади, яхшилаб эзиб, устига 500 грамм тоза асал аралаштирилади. Яхшилаб аралаштириб бўлгач, бир ош қошиқдан кунига 3 маҳал оч қоринга ейилади. У қоронғу, салқин жойда сақланади.  
Эслатма: Бир  кеча-кундузда ичиладиган мўмиё миқдори кўпи билан 1 грамм бўлиши керак, бу миқдор катталар учун, болаларга эса ундан икки баробар кам истеъмол қилиш тавсия этилади.

ЭСЛАТМА:

Беморларнинг неча ёшдалиги ахамиятсиз, бирок болаларга мумиё микдорини камайтириб беришни унутмаслик керак. Мумиё универсал антибиотик хисобланади, иккинчидан, у билан бирга узга дорилар ичканда мос келмай колиши мумкин мумиё билан бирга бошка тиббиий антибиотиклар асал ва унинг захрини куллаш яхши натижа беради.

Фойдаланилган адабиетлар:

А.Саттаров Т.Абдурахмонов “Дардингга шифоман” китоби А.А.ибн Сино “Тиб конунлари

Х.Зохидий “Шифо хазинаси”.

А.Саттаров Т.Абдурахманов: “Мумиё асилни ишлатиш буйича услубий кулланма”



                                                                                                                                                               
                                                     Абдуқодир Саттаров   “Малхам” табобат марказининг
                                                                                        Раҳбари, халқ табиби.

                                                                                      Мурожаат учун тел: 998-90-987-9-987

Комментариев нет:

Отправить комментарий