Шакарсиз
муроббо
Қамаши
туманидаги “Asad-Qara-Balandchayla” фермер хўжалигида Испаниядан келтирилган
олхўрининг янги нави ҳосилга кирди.
Эътиборлиси, айни пайтда бу ерда жануб
гўзали ва элита деб номланувчи олхўридан ташқари, ўрикнинг шалок, шафтолининг чемпион
ва элберт, олманинг баравенка, узумнинг мерседес ҳамда келин бармоқ каби
хорижий навлар билан чатиштирилган кўчатларидан боғ яратилиб, юқори ҳосил
олинаётир. Улар орасида, айниқса, испан олхўриси тез ҳосилга кириши, мевасининг
ширага бойлиги билан ажралиб туради. Қолаверса, бу дарахт меваларидан мураббо
ва қиём тайёрлаш учун шакар талаб қилинмайди.
Фермер хўжалиги аъзоларининг таъкидлашича, Қашқадарёнинг иссиқ иқлим шароитига тез мослашган испан олхўрисининг меваси ўз ватанидагидан ҳам кўра ширали ва мазали эканлиги хорижий сайёҳлар томонидан эътироф этилмоқда.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
«Халқ сўзи» мухбири.
Комментариев нет:
Отправить комментарий