Бўйин остеохондрозини машқлар билан енгамиз
Соғломлаштирувчи гимнастика бўйин остеохондрози муолажасида муҳим ҳисобланади. Айниқса, касаллик кўп
ўтириш ва камҳаракат оқибатида келиб чиққан бўлса, бундай гимнастиканинг
самараси сезиларли.
Машқлар
умуртқа, хусусан, бўйиндаги зўриқишни ва оғриқни бартараф этади,
ҳаракатчанликни тиклайди.
Касалланган
умуртқа поғонаси зўриқиб қолмаслиги учун гимнастикани эҳтиёткорлик билан ва
оҳиста бажариш керак.
Бемор
машқларни ўзича бажариши тўғри эмас, шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.
Одатда
шифокорлар тавсия этадиган айрим машқлар билан танишсак.
1.
Бу машқ тик турган ёки стулда ўтирган ҳолда бажарилади. Мушаклар бўшашган,
қўллар икки ёнда. Бошни имкон қадар чап томонга буринг, сўнг оҳисталик билан
дастлабки ҳолатга қайтиб, худди шуни ўнг томонда ҳам бажаринг. Шуни 5-10
мартадан такрорланг.
2.
Бошни ён томон эгинг, айни пайтда қўл кафти ёрдамида эгилишга қаршилик
кўрсатинг. Масалан, бошни чап томонга эгганда чап қўл билан қаршилик
кўрсатасиз. Машқни 30 сониялик танаффус билан 5-10 марта такрорланг.
3.
Олдинги машққа ўхшайди, аммо эгилишлар олд ва орқага бўлади. Бошни олд томонга
эгганда, қўлни иякка тираган ҳолда қаршилик
кўрсатинг.
4.
Стулда ўтирган ёки тик турган ҳолда қўллар ён томонга туширилади. Елкаларни
иложи борича юқорига кўтаринг. Шундай ҳолатда 10 сония туринг, кейин бўйин
мушакларини бўшаштириб, елкаларни аста туширинг. Чуқур нафас олиб, машқни 5-10
марта бажаринг.
5.
Қўлларни бош орқасига олиб ўтиб, бармоқларни энсада бирлаштиринг. Бошни аста
орқага ташланг ва шу пайтнинг ўзида қўллар билан тескари томонга қаршилик
кўрсатинг. Шу ҳолатда бир неча сония туринг. Дам олиб, машқни 3-6 марта
қайтаринг.
Гимнастика
машқларига бошни айлантириш киритилмайди, чунки бунда умуртқанинг бўйин қисми
зўриқиб, оҚриқ кучайиб кетиши мумкин.
Неврологик
касалликлар ёки вестибуляр аппарат фаолияти бузилишида бундай гимнастикани
бажариш тавсия этилмайди.
Унутманг,
соғломлаштирувчи машқлар тўғри бажарилса, бўйиндаги оғриқлар анча
енгиллашганини, эркин ҳаракатланиш имконияти пайдо бўлганини ҳис қиласиз.
Аброр МАШАРИПОВ тайёрлади
Комментариев нет:
Отправить комментарий