ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 2 мая 2017 г.

халқона усуллар ёрдамида даволаш


ХАЛҚОНА УСУЛЛАР ЁРДАМИДА ДАВОЛАНИШ

Касалликни даволашда дори-дармонлар билан бир қаторда уй шароитидаги муолажалар ҳам яқиндан ёрдам бериши мумкин. Биз тавсия қилаётган табиий неъматлар организмга кучайтирувчи, яллиғланишни бартараф этувчи таъсир ўтказади. Лекин уларни қўллашдан аввал даволовчи шифокор билан, албатта, маслаҳатлашинг. Чунки бир организмга кор қилган даво бошқаларга умуман тўғри келмаслиги мумкин.
Уретрит касаллигини даволашда
:
ПЕТРУШКА - Барги кашнич кўкатига ўхшаб кетадиган, аммо уникига қараганда йирикроқ, ҳиди эса ундан-да ўткирроқ бўлган бу кўкатни бозор расталаридан бемалол топишингиз мумкин. Кўкат бир боғ миқдорида олиниб, яхшилаб ювилади. Майда тўғраб, сирланган идишга солинади. Устига ёпадиган даражада қилиб, сут қуйилади ва газ буғхонасида 2 соат паст оловда пиширилади. Ҳосил бўлган қуюқ аралашма ҳар 2 соатда 1 ош қошиқдан қабул қилинади. Шу тариқа кун давомида аралашмани бутунлай ичиб бўласиз. Бу усул орга- низмни кучайтириб, барча яллиғланишларга барҳам беради. Уни доим тайёрлаб ичишга одатланинг, чунки у қабзият ва ич оғриқларда ҳам ёрдам беради, сийдик йўлларидаги шамоллашни яхши йўқотади.

СЕДАНА УРУҒИ - ҳар куни наҳорга (нонуштадан ярим соат олдин) седана уруғидан бир чимдим истеъмол қилиш сийдик юришини равон қилади ва ўзи билан шамоллашнинг чиқишига ёрдам беради.

ҚОВУН ПЎСТИ - Қовун уруғи ва пўстини қуритиб, ундан чой қилиб ичиш буйрак касалида яхши ёрдам беради.

МАККАЖЎХОРИ ПОПУГИ - уни қайнатиб, суви ичирилади. Бу қайнатма сийдик йўлидаги ҳар қандай инфекцияни йўқотишда ёрдам беради. Қайнатмани тайёрлаш учун 3 ош қошиқ маккажўхори попугидан олиб, сирланган идишга солинади, устига бир ярим пиёла сув солиб, ярим соат паст оловда қайнатилади. Қайнатмадан ҳар 3-4 соатда 3 ош қошиқдан ичилади.

ПОЛ-ПОЛА -ўсимлигидан бир ош қошиқ олиб, устига бир пиёла совуқ сув қуйилади. паст оловда 15 дақиқа қайнатгандан ке-йин 2 соатга иссиқ ўраб қўйилади. Сўнг докадан ўтказиб, кунига 2-3 марта овқатдан олдин бир пиёладан ичилади. Бу шифобахш ўсимлик, айниқса, аёллар саломатлиги учун фойдали. Негаки сийдик йўлларидаги шамоллашни даволашда унга тенг келадигани йўқ.

Уретрит ва истисқо касаллигини даволашда:
ТАРВУЗ - беморлар учун, айниқса, фойдали. У нафақат буйрак касалликлари, балки сийдик йўлидаги инфекцияларни даволашда ҳам фойдали ҳисобланади. Беморлар тарвузни кун давомида кўпроқ истеъмол қилишлари ёки унинг шарбатини ажратиб, наҳорга ва тунда ҳам уйғониб ичишлари тавсия этилади. Шунда сийдик ажралиши кучайиб, қовуқ ва сийдик йўллари зарарли бактериялардан тозаланади.

ОЛМА ҚОҚИ - 1-2 тилим қуритилган олмани чойнакка солиб, устига ярим литр қайноқ сув қу-йилади. Чойни 1-2 марта қайтариб, иссиқ ўраб қўйилади. 10 дақиқадан кейин ичилади. Олмали чойни кун давомида ичиш мумкин. Шунингдек, у беҳолликни даволашда ҳам тавсия этилади.


Комментариев нет:

Отправить комментарий