ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 1 мая 2017 г.

катик нима....?

Қатиқ - нима?

Ҳар биримизнинг рўзғоримизда топиладиган, фойдали ичимлик – қатиқдир. Табобатда ушбу ичимликнинг бир қанча хусусиятлари эътироф қилинади.
Олимларнинг бир қатор илмий тадқиқотлари натижасига кўра қатиқ сурункали гастрит, атеросклероз, диабет, ишемия, дисбактериоз ва гипертония касалликларининг олдини олишда ажойиб восита саналади. Шифоси учун ҳар куни овқатдан 15 дақиқа ўтиб ичиш тавсия этилади.
🥛Қатиқ жигар циррози профилактикасида ҳам ўзини оқлай олган. Шунингдек, жигар фаолияти билан боғлиқ хасталикларда ҳам
қатиқ ичиш
фойдали.
🥛Тана вазнингизни камайтириш илинжида бўлсангиз, ёғсиз қатиқ аъло восита бўлолади. Қатиққа майда тўғралган редис ва кўкатларни аралаштирсангиз, тайёр салат бўлади.
🥛Болалар учун ёғли қатиқнинг бир кун аввал тайёрлангани фойдалироқ. Айниқса, қорин оғриқлари, овқат ҳазм бўлиши ва ич кетиши билан муаммо кузатилса, янги ивитилган қатиқ ичилмагани маъқул.
🥛Мунтазам қатиқ истеъмол қилиш қонда қанд миқдорининг ортиб кетмаслигини таъминлайди. Агар оилангизда қандли диабет билан оғриганлар бўлса, қатиқни канда қилманг.
🥛Ухлашга ётишдан аввал ичилган бир стакан қатиқ ошқозон-ичакларга ижобий таъсир кўрсатиб, тинчлантиради.
🥛Асабий ва иштаҳасиз бўлсангиз, эрталаб нонуштадан ярим соат аввал бир стакан қатиб ичиб олинг.
🥛Юз терингиз қуруқлашиб кетган бўлса, қатиққа озроқ майдаланган кўкатларни аралаштириб, ниқоб ўрнида фойдаланиш мумкин.
🥛Узоқ умр кўришни истасангиз, ҳар куни бир стакан қатиқ ичинг. Шунда организмингиз кун сайин ёшариб бораверади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий