ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 5 февраля 2014 г.

Занжабилнинг фойда зиёнлари
Бисмиллаҳир Раҳмонир Раҳийм
عَيْناً فِيهَا تُسَمَّى سَلْسَبِيلاً
. Уердаги салсабийл, деб номланган булоқдан. (Занжабийл–ерга томир отган ўсимлик тури бўлиб, томири туйилиб хушбўй модда ясалади: араблар ундан ўз ичимликларига қўшиб ичишни жуда-жуда севадилар. Ичувчининг томоғидан ҳузур бағишлаб, осонлик билан ўтувчи шаробни араблар салсабийл деб атайдилар. «Салсабийлан» дейилганда шунга ишора қилиняпти.)
.Томирсиз занжабил бўлса қўлингда,   



Эски бўлмай ,янги бўлса у бироқ.
Қоринда йиғилган елларни хайдар,
Юз фалажи,шолга фойдадир хар чоқ (Юусуфий,”фавойиди ахёр”дан)
Занжабилни муқадаслигидан бири шуки у муқаддас ўсимликлар қаторида Қуръони каримда келтирилади...
Қуръони каримда зикри келган ўсимликлар – пиёз(البصل), анжир(التين), хантал уруғи(الخردل), анор(الرمان), райҳон(الريحان), ёввойи зайтун(الزقوم), занжабил(الزنجبيل), сидр(السدر), ясмиқ дони(العدس), тарра,  узунчоқ бодринг (القثاء), хурмо(النخل),саримсоқпиёз (الثوم), тамариск(الأثل), ошқовоқ(الضريع), узум(العنب), аччиқ банан(الطلح), зайтун(الزيتون).
Занжабил,( русча имбирь, Zingiber officinale L.) занжабилдошлар оиласига мансуб, йўғон илдиз-пояли кўп йиллик ўт ўсимлик.
Бу гиёхнинг илдиз меваси бўлиб ,сахро сабзиси томирига ўхшаб кетади,лекин ундан майдароқ ва барглари ингичка-ю узун .
Бу гиёх Хиндистон тупроғида кўпроқ ўсади.
Фақат орқа қисмидаги ички чанчилари чанг хосил қилади.Қолган иккита ички чангчилари бир-бири билан тутушиб тилсимон  лабга айланиб кетади.
Хушбой илдиз поясидан бир неча поя тик кўтарилиб ўсади.Барглари икки катор жойлашган.Баргларининг узунлиги 20 см гача боради.
 Асосан тропик ва субтропик минтақаларда тарқалган. Жанубий ва Жанубий-Шарқий Осиёда ўстирилади.
(Жаннат аҳлига)  у ерда қадаҳларда занжабил аралашган ичимликлар  ичирилади. (Ал-инсон сураси, 17-оят)
Занжабил ёввайий холда учрамайди.У маданий холда Малабар сохилларида ,Хиндистонни Бенгалия қисмида ,австралия ,Япония ,Хитой каби мамлакатларда кўплаб экилади.Унинг тоғ ва сахроларда ўсадиган навлари хам бор.Марказий Осиё бозорларида бу гиёхни тез-тез учратамиз.
Янги узилган хўл занжабилнинг мизожи учунчи даражада иссиқ ва биринчи даражада қуруқ.Қуруғини мизожи иккинчи даражада қуруқ ва ортиқча рутубати бўлади.
Унинг шифобахшлиги хислатлари уни истемол қилган кишининг ҳофиза қувватини ,шунингдек меъдда ,жигар ,ичаклар ва талоқ каби хазм аъзолари қувватини хам ошириб жинсий қувватни мустахкамлайди.Меъда ва ичаклардаги ғилис елларни тахлил қилади.
Балғам хамда меъданинг ички деворига ёпишган қуюқ рутубатларни титиб ,тарқатиб юборади.Совуқдан ва олатнинг суслигидан вужудга келган сариқ касаллиги ва жакмазакка шифо бағишлайди.Шунингдек ,овқат хазми бузилишидан хосил бўлган ич кетишини тўхтатади.Танадан хайвонлар захрини хайдайди,чанқаш балғам кўпайишидан хосил бўлган бўлса ,уни бартараф этади.
Занжабилни наввот ва кундур елми билан истимол қилинса ,хўл мева ейиш пайтида газандалар чақишидан ўтган захарни даф этади.
Товуқ тухимини сариғи билан бирга ейилса манийни кўпайтиради ва унинг қуюқлигини ислох қилади.
Қуруқ занжабилни  майин туйиб ,сурмага ўхшатиб кўзга тортилса ,кўзга тушган ва уни хиралаштирадиган пардани шунингдек,кўздаги қизил гўшт   ва қора холларни йўқотади.
Занжабилни оғизга солиб сўрилса  меъдада балғам йиғилиши оқибатида  хосил бўлган ташналикни  бартараф этади.Агар уни туйиб боғланса аъзоларни мустахкамлайди.
 Занжабил илдизининг ҳамма қисмида эфир мойи бор. Қуриган илдизи хушбўй ҳидли  ва мазали бўлиб, эфир мойига бой. Майдаланмаган занжабилнинг хушбўй ҳиди майдаланганига нисбатан узоқ сақланади.
Илдизпоялар таркибида одам тилини ёқимтой ловилатадиган гингеролль  эфир мойлари,крахмал микроэлиментлар ва бошқа моддалар бор.
Эфир мойларининг хушбойлигини таминлайдиган омил цингиберол хисобланади.
Занжабил махсулоти одамнинг иштахасига барака берибгина қолмай , у дориворлиги билан хам ажралиб туради.
Бобомиз Абу Али ибн Сино занжабилнинг хосиятлари устида тўхталиб ,унинг дилни хурсан қилувчи ва унга қувват бериши ,қусишни тўхтатиши ,ич кетишини қолдиришни айтиб ўтишган.
 Туйиб элакланган талқони табобатда жигар, юрак, меъда хасталигини даволашда ишлатилади  (чойнакда асал билан аралаштириб ичилади).
Занжабил жахон бозорларида икки хил кўринишда харитга қўйилади.Оқ ва қора занжабил  тайёрланиши жихатидан фарқ қилинади.Занжабилни қазиб олинган илдиз поялари покиза қилиб ювилганидан сўнг қуёш тобига қўйилиб қуритилса ,оқ занжабил, хосил бўлади.Агар ўсимликнинг илдизпоялари қозонда ,ёхуд бирор идишда қайнатилиб ,пиширилганидан сўнг қуёш остида қуритиладиган  бўлса ,унда қора занжабил хосил бўлади.
Занжабил атир-апа саноатида хам фойдали хом ашё сифатида нихоятда қадирланади.
Озиқ-овқат саноатида кондитер маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ва пазандачиликда баъзи овқатларга (пишиш олдидан) майдаланган ҳолда зиравор сифатида қўшиб ишлатилади.
Қишнинг совуқ кунлари доривор ўсимлик-гиёҳлар ичида инсон саломатлиги учун энг яхши ва фойдали  шифобахш гиёҳдир.
Ҳозирги замон илмий тадқиқотлари  занжабилнинг қатор шифобахш хусусиятларини аниқлашга сабаб бўлди.
Аёлларда ҳомиладорликдаги кўнгил айниши, организмнинг турли хил шамоллашлари, совуқ кунларда - тумовнинг  кўпайиши мавсумида иммунитетни кучайтириш, касалликнинг олдини олиш мақсадида қайноқ сут ёки чойга бир оз занжабил илдизидан қўшиб ичиш инсон соғлиги учун бениҳоят фойдали эканлигини  мазкур тадқиқотлар исботлади.
30 грамм оқ,  сариқ ёки қизил занжабилнинг қуритилган  илдизи 20 кг/ кал қувват беради, унда шунингдек, калий, магний, мис, кальций оксиди ва В-6 витамини мавжуд бўлиб, инсон жисми кундалик эҳтиёжининг 3 % ини қондиради.
Табобатда қорин оғриғи ва газ йиғилиб дам бўлишини енгиллатишда ҳам ишлатилади.
Занжабилни имом Ибн ал-Қаййим “Ат Тиббун -набавий” асарида: қиздирувчи, ҳазми таомни енгиллатувчи, қоринни юмшатувчи, меъда ва ичакларда йиғилган ғализ елни ҳайдовчи, балғам ҳайдаб қуритувчи, куч-қувватни  кўпайтирувчи шифобахш гиёҳ деб таърифлаган.
Ҳозирги замон тиббиёти илмий тадқиқотлари ҳар хил шамоллашлар, грипп касаллиги асоратларини олдини олишда, онкологик ва юрак касалликларини олдини олишда бу шифобахш гиёҳ илдизи муҳим роль ўйнашини  тасдиқламоқда.
Инсон ҳазм аъзолари, денгиз касаллиги, автомобилда ёки самолётда айрим кишиларда бўладиган бош айланиши, кўнгил айниши, қайд қилиш, терлаш каби хасталикларни олдини олиш учун ишлатиладиган замонавий (Dramamine) Драмамин дорисидан ҳеч қандай камчилиги йўқлиги, ундан қолишмаслигини мутахассислар таъкидлашмоқда.
Америкада нашр этиладиган “Аёллар касалликлари ва туғиш” журналининг ўтган йил апрель сонида доктор Берулли ўтказган олтита илмий изланишлари занжабилнинг ҳомиладор аёлларнинг кўнгил айнишини даволашда  ҳомиладор аёл учун ҳам, ҳомила учун  ҳам  зарарсиз, фаол восита эканлигини тасдиқлади.
Чойлари        Занжабил билан чой бир бўлганда тўқималарни макон қилган ёғлар дарҳол иссиққина жойларини тарк этишади. Бундай чой одамни тетиклаштириб, мушаклардаги ёғ қатламларининг «эришини» тезлаштиради. Бундан ташқари, занжабилли чой организмдан ортиқча сувни ҳайдайди.
Уй шароитида
 Биласизми, агар тиш оралиқларини ва тиш билан милк туташган жойларни ювиб турмаса, бу жойларда патоген флора ривож топади.
Оғиз бўшлиғидаги зарарли бактерияларни йўқ қилиш учун овқатни тановвул қилиб, ичимликларни ичиб бўлгандан сўнг оғиз бўшлиғини яхшилаб овқат қолдиқларидан тозалаш лозим. Ушбу мақсадда сиз қуйидаги прополис (асалари елими), игир ўсимлиги, занжабил талқони, хантал ва мингдевона (henbane) уруғларидан дамлама тайёрлаб, у билан оғзингизни чайқашингиз мумкин.ёки бўлмаса,
Ўтда тош бўлса, бир дона олхўри қоқига озроқ занжабил шарбати қўшиб қайноқ сув билан ичилади. Касалнинг аҳволи оғир бўлса, 100 грамм занжабилга 2 литр сув қўшиб қайнатиб оғриган жойга суртса бўлади. Хом занжабил, ун ва картошка қўшиб тайёрланган малҳамни оғриган жойга чаплашнинг ҳам фойдаси катта.
Яхши пишган қовун пўстлоғини салқин жойда қуритиб туйиб, сувда қайнатилади ва докада сузиб суви ичилади ёки ошиқча вазндан холос бўлмоқчи бўлсангиз...(изох,бу пайтда бир чимдим занжабил истемол қилиш керак)
Одатда ортиқча вазндан халос бўлишга қора мурч ҳамда янги янчилган занжабил(имбир) яхши ёрдам беради. Цитрус (лимон, мандарин, апельсин ва ҳ.к.) ифори организмдаги моддалар алмашинувини тезлаштиради. Бинафша ва занжабил (ваниль) иси иштаҳани йўқотади.
Занжабил овқат хазмини меъёрлаштиради. Ялпиз, лимонўт, сандал дарахти мойи кишини бўшаштириб, хавотирларни тарқатади. Айниқса, парҳез тутган аёллардаги асабийликни (истаган егуликни ея олмаган аёллар кўпинча асабийлашишади) босиб, кўнгилни тинчлантиради. Шунингдек, лаванда, бергамот (цитруслиларга мансуб дарахт), пихта (оққарағай) эфир мойлари депрессия ҳолатидан чиқишга кўмаклашади.
Араматли (эфир) мойларни атир сифатида қўллаш ёки ванналарга қўшиш, кийим жавонига қўйиб, кийимлар исини яхшилаш  ҳам мумкин.
Эрамиздан 600 йил олдин Ҳиндистонда одамлар тиш паразитларига қарши хантал, занжабил ва ишқорли кукундан тайёрланган аралашмадан фойдаланишган. Қадимги хитой тилида эса “кариес” сўзини ифодаловчи иероглиф “тиш устидаги қурт” мисолида тасвирланган. Қадимги Хитой манбааларида кариесни даволовчи кўпгина пасталар асосида мингдевона ўсимлиги борлиги эслатиб ўтилган. Бу ўсимликни тиш оғриғига қарши восита сифатида Миср, Греция, Рим, Яқин Шарқ ва Ўрта Осиё мамлакатларида кўп ишлатишган. Римликлар мингдевонани “тиш ўти” (лотинча “herba dentaria”) деб аташган. Эрамизнинг 100 асрларида Рим табиби Скрибоний Ларг (Scribonius Largus) мингдевона уруғларини дутлаб тиш қуртларини чиқаришни таклиф этган. Айни пайтда оламга машҳур бохоролик табиб Ибн Сино пиез ва мингдевона уруғларини аралаштириб дутлатиш йўли билан кариесни даволашни энг афзал восита деб билган.
Шуни айтиб ўтмоқчиманки қуйдаги мақолага этборингизни қаратиб ундан хуласа чиқарарсизлар деган умиддаман...
Эркакни ҳақиқий эркак қиладиган нима? Белининг қуввати, албатта (қайси маънода эканини тушунгандирсиз, менимча). Баъзилар рекламага ишониб, эҳтиросни кучайтирадиган афродизиак озиқ-овқатларни истеъмол қилишдан ҳам қочишмайди. Бундай маҳсулотларга аччиқ гармдори, занжабил кабилар киради. Айтишларича, ётишдан аввал афродизиаклар истеъмол қилинса, кони фойда эмиш. Аммо ҳақиқатан ҳам шундайми?
Афродизиак сўзининг Африкага ҳеч қандай алоқаси йўқ. Баъзи манбаларга қараганда, бу сўз негизида қадим грек худоларидан бири – севги ва гўзаллик маъбудаси Афродитанинг исми ётаркан. Жинсий фаоллик ва эҳтиросни кучайтирадиган маҳсулотларни унга боғлашгани бежиз эмас-ку. Афсуски, наф беришини эшитиб қолган баъзи одамлар уларни катта миқдорда истеъмол қила бошлашибди. Бу эса улар организмига фойда келтириш ўрнига аксинча таъсир қилиши ҳам эҳтимолдан холи эмас, дейишмоқда Кембриж олимлари. Шифокорлар бу ўринда таниш мақолни эслатишади: «Бир қошиғи дармон бўлса, бир пиёласи заҳардир». Бироқ уларнинг зарари нимада?
Афродизиаклар таркибида катта миқдорда тадалафил ва силденафил аниқланган. Бу моддалар қон-томир ва асаб тизимларига салбий таъсир кўрсатиши исботланган. Аччиқ гармдори ёки занжабил кабилар инсульт, кўриш ва эшитиш қобилиятининг сусайиши ва, энг муҳими, импотенцияга олиб келиши мумкин экан. Зеро, аждодларимиз ҳар нарсада меъёрни билмоқ даркор, деб бежиз айтишмаган.(uzb.orzu.сайтидан)
Занжабилни доим истемол қилиш халкумга зарар қилади.Бундай пайтда асал ва ширин бодам ёғи истемол қилинса ,етган зарарни бартараф этади.
Саттаров Абдуқодир Нурмухаммад ўғли,”МАЛХАМ” халқ табобати миаркази рахбири,халқ табиби(мурожат учун +998-90-987-9-987)
Фойдаланилган адабиётлар;
1.Х. Зохидов “шифо хазинаси “
2.Ў.Хасанов “маданий ўсимликларнинг клиб чикиши”
3.А.Саттаров “дард кўп-давоси ундан кўп”


 

Комментариев нет:

Отправить комментарий