ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 10 апреля 2018 г.

авитаминоз

Авитаминоз
Баҳор энг романтик фурсатдир, зеро йилнинг ушбу фаслида табиат уйғониб, ҳис-туйғулар кучаяди, ва афсуски, баҳорги авитаминоз ҳам юзага келади. Витамин етишмаслиги доимий чарчоқ ва ҳорғинликда намоён бўлади.
Авитаминоз одам организмида битта ёки бир нечта витаминлар етишмаслиги ҳолатидир. Кўпинча авитаминоз тўғри овқатланмасликдан келиб чиқади ҳамда қиш бўйи чарчаган организм зарур витаминлар билан таъминланмаган ва қуёш нуридан етарлича баҳраманд бўла олмаган

пайтда — баҳор бошида айниқса фаол намоён бўлади.
Авитаминоз симптомлари организмда айнан қайси витамин етишмаслигига қараб намоён бўлади.
Масалан, қўл териси қуруқшаб, кўча бошласа, бу А витамини етишмаслигини билдиради. Бундан ташқари, кўриш қобилияти ёмонлашиши, кўз қизариши ва ёшланиши, иштаҳа йўқолиши, умумий ҳорғинликнинг кучайиши, соч ва тирноқларнинг мўрт бўлиб қолиши кузатилади.

Агар одамда Б гуруҳидаги витаминлар кам бўлса, кўнгил айниши ва қабзият юзага келади.
С витамини етишмаслиги эса организмнинг вирусли инфексияларга қарши курашувчанлиги заифлашиши, милклар қонаши, оёқлар оғришини келтириб чиқаради.
Никотин кислотаси ёки ПП витамини етишмаса, моддалар алмашинуви ва эндокрин тизимининг бошқа функсиялари бузилади.
Баҳорги авитаминоз олдини олишнинг асосий ва ягона йўли — витаминларни кўпайтирилган миқдорда истеъмол қилиш. Бунинг эса икки хил усули бор, улардан бири махсус препаратларни қабул қилиш, иккинчиси зарур витаминларга бой маҳсулотларни тановвул қилиш.
Шифокорлар баҳорда қуйидаги озиқ-овқат маҳсулотларига алоҳида эътибор қаратиб, уларни кўпроқ истеъмол қилишни тавсия этади:
А витамини жигар ва ҳайвон ёғида, шунингдек сариқ ва қизил мева-сабзавотларда кўп миқдорда бўлади.
Қатиқ маҳсулотлари, бошоқли ўсимликлар ва нўхат Б1 витаминига бой.
Сут ва сут маҳсулотлари, гўшт, калла-поча, гречка ва сўли ёрмасидан тайёрланган бўтқалар, шунингдек дуккакли ўсимликлар Б2 витамини дефитситини тўлдиришга ёрдам беради.
Балиқ, товуқ ва мол гўшти, ловия, ёнғоқ, шунингдек картошка, ширин қалампир Б6 витамини етишмаслигида ёрдам беради.
Б12 витамини дефитситига қарши ёғли балиқ, гўшт ва калла-поча ёрдамида курашиш мумкин.
Кўп миқдорда С витамини қорағат, наъматак, чаканда, ситрусли мевалар, кўкпиёз, кўк нўхат, картошка ва олмада мавжуд.
Д витамини дефитситини тўлдиришда тухум, треска жигари, ёғли балиқ ва сарёғ кўмак беради.
>Эндокрин тизимини қўллаб-қувватлаш ва организмни никотин кислотаси билан таъминлашда сут маҳсулотлари, балиқ, гўшт асқотади.
Баҳорги авитаминоз олдини олишда витамин препаратларидан фойдаланиш усули организми қандайдир сабабларга кўра овқатдаги витаминларни ўзлаштира олмайдиган кишиларга мос тушади. Бироқ бундай препаратларни шифокор маслаҳатисиз қабул қилиш ярамайди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий