ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 12 апреля 2018 г.

"ХИЖОБ ТАҚҚАН" ҚИЗ

"ХИЖОБ ТАҚҚАН" ҚИЗ

Ислом дини сенга ўйин бўлдими?
Ё жаннатдан жойинг тайин бўлдими?
Беш вақт намоз шунча қийин бўлдими?
Фақат "мода" учун "хижоб таққан" қиз.

Аблах одам-ўлжа, иблисдир-овчи,
Аллоҳ бандаларни бир-бир синовчи.
Ўрандинг сен фақат келсин деб совчи,
Эрга тегмоқ учун "хижоб таққан" қиз.



Чаламуллаликни айт ўргатди ким,
Ҳам хижоб, ҳам кийдинг тарсиллатиб шим.
Нечун сен бунчалар хорладинг диним,
Фақат чирой учун "хижоб таққан" қиз.

Намоз пайти десам илож йўқ дединг,
На бир истаранг бор, на бир бор файзинг.
Уч юз олтмиш беш кун эмасдир хайзинг,
Бахонаси бисёр "хижоб таққан" қиз.

Намоз пайти боғда айтгинчи менга,
Олифта йигит-ла нима бор сенга.
Нахотки олмайсан нафсингни енга,
Хўжакўрсин учун "хижоб таққан" қиз.

Бефарқсан бомдоду пешин, асрингга,
Яхши қизлар қолган сенинг касрингга.
Минг лаънатлар бўлсин ўшал хуснингга,
Динни ниқоб қилиб "хижоб таққан" қиз.

Замон кўтарганда уриб минг қамчи,
Додингни берардим кўзбўямачи.
Сенинг либосларинг гўзалдир гарчи,
Сен эмас дин учун "хижоб таққан" қиз.

Алдашни эпларсиз балки бу халқни,
Аммо алдолмайсиз хеч қачон Хақни.
Ё мен ёлғончими ё мен нохақми?
Фақат риё учун "хижоб таққан" қиз.

Ибодат қилгувчи хижобли қизлар,
Бу шеърни кўнгилга олмангиз сизлар.
Гап эгасин топар бу юрак сезар,
Хордир фириб учун "хижоб таққан" қиз.

Билиб қўй сенсиз ҳам бу дин хор эмас,
Сохта хижобингга Аллоҳ зор эмас.
Аллоҳ мехрин қидир, боғдан ёр эмас,
Хулоса қил ўзинг "хижоб таққан" қиз.

Комментариев нет:

Отправить комментарий