ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 11 апреля 2018 г.

шакарнинг сирлари

💞☺️🍚Шакарнинг сирлари: доғни кетказади, оғриқни қолдиради ва…
☝️Шакар, одатда, маҳсулотларга ширин таъм бериш учун ишлатилади. Бироқ ундан яна бошқа мақсадларда ҳам фойдаланиш мумкин.
👉Шакар сурункали оғриқларни пайдо қиладиган бактерияларни ўлдиришга қодир. Бу жуда оддий: бактерияларнинг кўпайиши учун намлик керак, шакар эса сувни ўзига сингдириб олади. Аччиқ таомдан сўнг оғизнинг ловуллашидан қутулиш учун бир чой қошиқ шакар шимиш
кифоя. У дарров оғиз шиллиқ қаватининг ачишишини тўхтатади.

👉💄Лаб бўёқ суртилган лабларга озгина шакар сепиб, бироздан сўнг яласангиз, бўёқ узоқроқ вақт туради.

👉💋Шакар турли ўтлардан қолган доғларни кетказади. Доғни ивитиб, устига шакар сепинг ва бир соатга қолдиринг. Натижаси сизни ҳайрон қолдиради.

👉Шакар қаҳва майдалагичда майдаланган ҳар қандай зираворнинг ҳидини кетказади.

👉🍲Қайноқ ичимликдан тил куйганда озгина шакар сепилса, оғриқ дарров тўхтайди.

👉🌹🌷🌺💐Шакар гулларни узоқроқ сақлашга ёрдам беради. Сувга 3 ош қошиқ шакар ва 2 ош қошиқ сирка солсангиз бас. Шакар гул пояси учун фойдали, сирка эса бактерияларнинг кўпайишига йўл қўймайди.


👉Лабга шакар ва зайтун мойи аралашмасини суртиб, 30 сония кутинг. Ювиб ташланг ва бемалол пардоз қилаверинг: ҳаммаси кўнгилдагидек бўлади.

👉Шакар ва ҳар қандай мой аралашмаси билан қўлдаги «куйинди»ни кетказиш осон. Аралашмани қўлда ишқалаб, ювиб ташланг.
Cоғлиғингиз учун севимли канал . Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга аъзо бўлиш учун линкни босинг👇👇👇

www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿 💞 телеграмда 👉 @malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий