ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 10 апреля 2018 г.

Аёлларнинг пардоз-андозига қараб, феъл-атвори ҳақида билиб олиш мумкин

Аёлларнинг пардоз-андозига қараб, феъл-атвори ҳақида билиб олиш мумкин
Аёлларнинг юриш-туриши, гапириши, кийиниши, ҳатто пардоз-андозига қараб, унинг қандай феъл-атворга эга эканлигини билиб олиш мумкин.
Қуйида психологларнинг макияж ва феъл атвор билан боғлиқ айрим хулосаларини эътиборингизга ҳавола этамиз. Ана шу фикрлар билан танишиш ўзингиз ва феъл-атворингиз ҳақида хулоса чиқаришингизга, янада эътиборлироқ бўлишингизга

ёрдам беради.
Минимал макияж. Агар сиз қовоққа тень суриш ва лабларни бўяш билан кифоялансангиз, демак, сиз ўзингизга қаттиқ ишонасиз. Фикрингизча, эркак киши сизнинг ташқи кўринишингизни эмас, аксинча, маънавий оламингизни қадрлаши, ҳурмат қилиши керак. Ўзаро келишувларга мойиллигингиз ҳам бор. Кўпинча ўз кучингизга таяниб иш кўрасиз ва тўғри таҳлил қила оласиз.
Кўзга урғу берилган макияж. Пардоз қила туриб, кўзлар кўриниши ва ифодасига урғу берсангиз: кузатувчанлик бобида жуда ўткирсиз. Қайғу ва аламларингизни ичга ютиб, сир-бой бермасликка уринасиз. «Ичимдагини топ» дейдиганлар хилидансиз. Кўпроқ гапиришдан кўра, эшитишни маъқул кўрасиз. Баъзан ёлғиз қолишни истайсиз.

Лабларга урғу берилган макияж. Мабодо макияж пайтида кўпроқ лабларга эътибор берсангиз, феъл-атворингизга қуйидагилар хос: доим барча янгиликлардан огоҳ юрасиз. Ҳар қандай қийин вазиятларда ҳам йиғлашни маъқул кўрмайсиз. Сизга кўпроқ эркаклар билан суҳбатлашиш ёқади. Ёлғизликни умуман қабул қилмайсиз. Ҳамманинг диққат-эътибори сиз учун жуда муҳим ҳисобланади.

Жуда ёрқин ва ўзига жалб қиладиган макияж. Юзингизга пардоз-андоз қилаётиб бир неча мартага етадиган бўёқларни бирданига ишлатсангиз унда сиз: Кўп нарса учун қайғурасиз. Юракдаги алам ва қайғуларни бўёқ орқали беркитишга уринасиз. Айни дамда одамларга ишончингиз сусайган. Гарчи бундай бўлмаса-да, эътибордан четда қолмаслик йўлларини излайсиз.

Комментариев нет:

Отправить комментарий