ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 11 апреля 2018 г.

Шамоллашда тез тузалишга ёрдам берадиган ичимликлар


Шамоллашда тез тузалишга ёрдам берадиган ичимликлар
Шамоллаганда суюқликни кўп истеъмол қилиш жуда муҳим. Аммо қандай суюқлик ичишни ҳам билиш керак.
Асал ва лимонли илиқ чой
Шамоллаган бўлсангиз, биринчи навбатда суюқ қора ёки кўк чой дамлаб, унга 1 чой қошиқ асал ва бир-икки паррак лимон солинг. Асал ва лимоннинг фойдали

хусусиятларини сақлаб қолиш учун қайнаган сувга солмаслик лозим.
Жўка (липа) гуллари солинган малинали чой
Жўканинг қуруқ гулларидан чой дамлаб, унга қуруқ малина мевалари ва баргларини солинг. 30 дақиқа дамлаб қўйинг. Агар малина меваси бўлмаса, мураббоси ҳам бўлаверади.
Наъматакли чой
Наъматак С дармондорига бойлиги ҳеч кимга сир эмас. Майдаланган қуруқ наъматак меваси (3 ош қошиқ) устидан ярим литр қайнаган сув солиб, кечаси термосда қолдиринг. Эрталаб тиндириб, кунига 4 марта овқатдан ярим соат олдин ярим стакандан ичинг.

Клюква ёки брусникали морс
Клюква ва брусника — бактерицид хусусиятларга эга ажойиб реза мевалар. Морс тайёрлаш учун клюква ёки брусника мевасини 3:1 нисбатда шакар билан эзиб аралаштиринг. 2 ош қошиқ аралашма устидан ярим литр илиқ сув солинг.

Минерал сувли иссиқ сут
Агар сизда йўтал пайдо бўлган бўлса, ишқорли сув билан иссиқ сут тайёрланг. Бу ичимлик балғам ажралишига ёрдам беради.

Саримсоқли сут
Бу тезкор восита бир кечадаёқ оёққа туришингизга ёрдам беради. Илиқ сутга 10 томчи саримсоқ сувини қўшиш ва кечасига ичиш керак.

Қуруқ мевали компот
Синовдан ўтган ва ҳаммага болаликдан таниш қуруқ мевали қайнатма шамоллаганда организмни мустаҳкамлаш ва юмшатувчи таъсир кўрсатиш хусусиятларига эга. 100 г қуруқ мевани тозалаб, йирик меваларни тўғранг. Ҳамма қуруқ меваларни яхшилаб илиқ сувда ювинг. Аввал олма ва нокни (1 литр сувга 3 ош қошиқ шакар қўшиб) 30 дақиқа давомида қайнатинг, кейин туршак ва қора олхўрини қўшинг. Қайнатишни тугатишдан 5 дақиқа олдин майиз ва баргакни қўшинг. Тайёр компотга лимон ёки апельсин шарбати, асал қўшиш мумкин.

Лимон ва занжабилли чой
Совуқ кунларда иммунитетни мустаҳкамлаб, иш самарадорлигини оширишга ёрдам беради. 1 стакан иссиқ сувни 1 ош қошиқ асал, 1 ош қошиқ лимон шарбати, ярим чой қошиқ майдаланган занжабил илдизи ва бир чимдим долчин билан аралаштиринг. Чойга озгина қуритилган ялпиз баргларини қўшиш мумкин.

Шамоллашга қарши қиздирувчи, фойдали ичимлик. Зираворларни аралаштириб, 100 мл сув қўшиб, қайнаш даражасига олиб боринг. Оловдан олиб 10 дақиқа тиндириб қўйинг. Сузиб олинг. Апельсинни парраклаб тўғранг. Aпельсин парракларини аралаштиринг. Ҳаммасини қайнаш даражасига олиб боринг, аммо қайнатманг. Aсал, олма, майиз ҳам қўшса бўлади. Иссиқ ҳолида истеъмол қилиш керак. Глинтвейнни ичибоқ, ухлашга ётган, оёққа илиқ грелка қўйган маъқул.

Мойчечакли чой
Мойчечак — шамоллашга қарши юмшоқ восита. Жўка ва асал билан уйғунлашганда вирусларга қарши курашадиган яхши воситага айланади. 1 чой қошиқ мойчечак ва жўка гулини 1 стакан қайнаган сув билан 20 дақиқа дамлаб қўйинг. Сузиб олинг. Овқатдан олдин 3 марта 1/3 стакандан ичинг. Чойга асал қўшиш мумкин.



Комментариев нет:

Отправить комментарий