ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 14 апреля 2018 г.

Гуручнинг фойдали хусусиятлари

Гуручнинг фойдали хусусиятлари
Гуруч бир қанча В витаминлар группалари манбаи, жумладан: тиамин- В1, рибофлавин- В2, ниацин- В3 ва В6; витамин РР, каротин, асаб системасини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган, тери, соч ва тирноқ ҳолатларига ижобий таъсир кўрсатадиган витамин Е ларга бой. Гуруч киши организми учун зарур бўлган калий, фосфор, цинк, темир, кальций, йод, ва селен каби микроэлементларни ўз таркибида етарли миқдорда тўплаган. Гуручда мураккаб углеводлар бор, шунинг учун ҳам у тўйимли, шу билан бир қаторда

кам калорияли, инсонни умумий озишига сабаб бўладиган маҳсулот.
Гуруч таркибига инсон организмида янг ҳужайраларни шакллантириш учун зарур бўлган 8 хил аминокислоталар киради. Гуруч донининг 7-8 % оқсилдан иборат. Яна гуручдаги ижобий омиллардан бири унда бошқа дон маҳсулотларидан фарқли ўлароқ глютен деб аталувчи инсонда аллергик реакция чақирувчи ўсимлик оқсилининг йўқлигидир. Бундан ташқари унинг таркибида мия фаолиятининг активлаштирувчи модда -лецитин, ичак йўллари фаолиятини тикловчи - олигосахарид ва қон босимини бир хил ушлаб туришга ёрдам берувчи гамма-аминоёғ кислотаси бор. Гуручда калий моддаси кўп, бу минерал бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари билан қўшилиб организмга кириб келадиган тузларнинг таъсирини зарарсизлантиради.
Гуруч донаси қанча кўп ишлов берилган бўлса, шунча витаминлар ва минерал моддалар камайиб боради. Таркибида алюмин ва мис миқдорининг кўплиги жиҳатидан гуручга тенг келадиган маҳсулот йўқ.

Комментариев нет:

Отправить комментарий