ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 13 апреля 2018 г.

ТАЪСИРЛАНГАН ИЧАК СИНДРОМИ НИМА? УНИНГ САБАБЛАРИ ВА БЕЛГИЛАРИ

Abduqodir Sattarov, [13.04.18 19:59]
 ТАЪСИРЛАНГАН ИЧАК СИНДРОМИ НИМА? УНИНГ САБАБЛАРИ ВА БЕЛГИЛАРИ
Ичаклар фаолиятининг бузилиши билан кечувчи дискомфорт холатини хис қилмаган инсонни топиш қийин. Бу холат ич қотиши, ич кетиши, ичаклар спазми ва дам бўлиши (метеоризм) натижасида ривожланиши мумкин. Хар қандай холатда бу кундалик хаёт тарзига таъсир этиб, уни бузади. Хазм йўлларидаги дисфункция хар доим хам

органик табиатли бактериал агентлар томонидан чақирилмайди.
Статистик маълумотларга қараганда ингичка ва йўғон ичаклар касалликлари 30 фоиз холларда уларнинг харакат фаолиятидаги бузилишлар хисобига кечади. Бу ўзгаришлар тиббиёт тилида умумий қабул қилинган термин – «Таъсирланган ичак синдроми» деб юритилади.

Таъсирланган ичак синдроми нима?
Таъсирланган ичак синдроми – бу даврий равишда пайдо бўлувчи ич келишининг бузилиши бўлиб, оғриқ синдроми билан кечади. Бу синдром ташхиси қуйилишида бу холатга олиб келувчи бошқа омиллар: ичакнинг замбуруғли, бактериал ва вирусли инфекциялари, иммун яллиғланиш, ичак гижжалари ва ўсмасимон хосилалари, шунингдек, туғма ривожланиш нуқсонлари инкор этилади. Бунда беморнинг барча лаборатор тахлил кўрсаткичлари - қон ва ахлат кўрсаткичлари нормада бўлиши керак.
Таъсирланган ичак синдромнинг учраши аёлларда кўпроқ 15-25 %, эркакларда камроқ – 5-15% холатда учрайди. Касаллик асосан 20 ёшдан кейин ривожланиб, беморларнинг 40% дан юқориси 35-50 ёшга тўғри келади. Афсуски бу беморларнинг ярмисигина тегишли шикоятлари билан врачларга мурожаат қилади: 28%- гастроэнтерологга, 12% - терапевтга.

Таъсирланган ичак синдроми сабаблари.
Бу синдромнинг келиб чиқишига сабаб бўлувчи асосий сабабларга қуйидагилар киради:
• Стресс. Ичакнинг бу муаммоларини асаб тизимининг хаддан зиёд зўриқиши натижасида ривожланиши тасдиқланган. Энг катта хавфни хроник стресс холатлари туғдириши мумкин. Бунда занжирли доира механизми ривожланади. Яъни ноқулай эмоционал фон – стрессни чақиради, стресс – ичакларни таъсирлайди. Хазм тизими муаммолари инсонни депрессияга тушишига сабаб бўлади, бу ўз навбатида ички аъзо ва тизимлар фаолиятини бузиб – невроз холатлари ва шахсиятни бузилишига олиб келади.
• Ичакнинг харакат фаоллигини бузилиши.Бунда ичаклар мускулларининг қисқариши ва бўшашига жавоб берувчи нерв импульсларининг ўтказувчанлигини бузилиши кузатилади. Ичаклар девори ва нерв аппарати бутунлиги сақланади. Даврий равишдаги спазм ва қисқаришлар ўз-ўзидан хисол бўлади. Бундай инсонлар кўпинча ичакларининг тўлиш ва дам бўлиши хиссига шикоят қилади. Оғриқни хис қилиш бўсағаси уларда кучайган бўлади.
• Гормонал бузилишлар. Кўпинча аёллар хайз циклининг биринчи ва охирги кунлари ичакларда оғриқни кучайиши ва диарея (ич кетиши) га шикоят қилади. Врачлар буни қонда простагландин Е миқдорини ортиши билан тушунтиради.
• Овқатланиш характери. Ичаклар муаммоси калорияси юқори бўлган ортиқча ёғли таомларни истеъмол қилинганда ва кофе, чой, газли ва алкоголли ичимликлар ичгандан сўнг ривожланиши холатлари хам кўп учрайди.
• Ирсий омиллар. Ота-онасида таъсирланган ичак синдроми кузатилган болаларда хам бу синдромни учраш частотаси юқори бўлади.
• Ичак инфекцияари. Бошдан кечирилган ичак инфекциялари хам 30% холатларда таъсиранган ичак сндромини келтириб чиқариши мумкин.
• Дисбактериоз ва хазм ферменларини ишлаб чиқарилишини кучайтирувчи балласт моддаларнинг етишмаслиги хам бу синдромга мойиллик яратади.

Таъсирланган ичак синдроми белгилари.
Таъсирланган ичак синдроми белгилари оддий ичак инфекциялари белгиларига ўхшаб кетиб, қуйидагича кечади:
1. Диарея белгилари билан. Бунда ич келишига ўлган чақириқ овқат егандан кейиноқ ёки овқат пайтида пайдо бўлади. Бу каби шикоят куннинг биринчи ярмида кўпрок пайдо бўлади. Диарея кўпинча эмоционал хаяжонланиш, қўрқув, қориннинг дам бўлиши билан кечиб, хожатга бориб келгач бемор кучли енгиллик хис килади.
2. Кабзият белгилари билан. Ич қотиши 3 суткадан ортиққа чўзилиши мумкин. Бунда хам бемор оғриқ синдроми ва метеоризмни хис қилади. Айрим холларда оғриқ хуружсимон ва кам холларда доимий тўмтоқ характерда бўлиб, бемор катта хожатга бориб келгач оғриқлар бутунлай йўқолмайди, фақат бирмунча камаяди. Ахлат характери қўй думалоғини эслатиб, оқ
ёки шаффоф шилимшиқ тутиши мумкин. Ич қоиши хисобига беморлара иштахани пасайиши, зарда бўлиш ва кўнгил айниши, оғизда ёқимсиз таъм сезилади.
3. Диарея ва қабзиятни алмашиб келиши белгилари билан. Бунда биринчи планга оғриқ синдроми чиқиб ич ўтиши ва қотиши алмашиниб келади.

Abduqodir Sattarov,
ТАЪСИРЛАНГАН ИЧАК СИНДРОМИНИ ТАШХИСЛАШ.
Рентгенологик текширувлар натижалари, шунингдек, ахлат ва қон тахлиллари ўзгаришсиз бўлгани учун «Таъсирланган ичак синдроми» ни дигностикаси врачларда қийинчилик туғдиради. Римда бўлиб ўтган гастроэнтерологлар конференциясида таъсирланган ичак синдромини қуйидаги диагностик мезонлари белгилаб берилган.

Асосий мезонлар:
• Ичакдаги оғриқ ва дискомфорт хиссини 3 ойдан ортиқ вақт давом этиши.
• Дефекация актидан сўнг бемор енгиллик хис қилиши.
• Ахлат шакли ва кўринишидаги ўзгаришларни беморда оғриқ пайдо бўлгандан бошлаб кузатилиши.

Қўшимча мезонлар:
• Дефекация акти тезлашади ва суткасига 3 мартадан кўп бўлади.
• Ёки дефекация камаяди ва хафтада 3 маротабагача бўлади.
• Ахлат шаклини ўзгартиради, суюқ, кўпиксимон ёки қаттиқ ғадир-будур бўлиб қолади.
• Дефекация акти қийинлашади ёки аксинча ушлаб туришнинг имкони бўлмайди.

Қандай тахлиллар талаб этилади?
• Қоннинг умумий тахлили
• Қоннинг биохимик тахлили.
• Копрограмма (ахлат тахлили)
• Ирригоскопия ёки ректороманоскопия (кўрсатма бўйича)
• Ичак дефорини биопсияси (кўрсатма буйича)

ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ.

Медикаментоз даводан олдинги кўрсатмалар:
• Хаёт тарзини кўриб чиқиш;
• Овқатланиш режимини яхшилаш;
• Чекиш ва алкогол истеъмолини йуқотиш;
• Кундалик жисмоний фаолиятни тиклаш;
• Тоза хавода кўпроқ сайр қилиш.

Пархез (диета)
Овқатланиш режимини яхшилаш асосан бўлиб-бўлиб овқатланишдан иборат.
1. Диареяда – ичакни стимулловчи махсулотлар: қийин хазм бўлувчи клетчаткали мева ва сабзавотлар (олма, олхўри қизилча) ейилмайди.
2. Қабзиятда – ёғли ва қовурилган таомлар ейилмайди.
3. Метеоризм (қоринни дам бўлишида) узум, карам, ёнғок, пишириқлар ва ловиясимон махсулотлардан чегараланади.
4. Газли ичимликлар ичиш ва сақич чайнаш таъқиқланиб, ичак мухитини яхшиловчилар (Линекс) ичилади.
5. Лактозага сезгирлик мавжуд бўлса сут ичилмайди.
6. Целиакияда глютен тутувчи махсулотлар мумкин эмас.

Медикаментоз даво.

Диарея билан кечганда:
• Ичак моторикасини секинлатувчи препаратлар 1 таблеткадан махалача (Лоперамид, Лопедиум, Диара, Имодиум).
• Диаречни йўқотишучун Смекта.
• Буриштирувчи хусусиятли махсулотлар: анор пўсти, гилос қайнатмаси.
• Сорбентлар: Полифепан, Энтеросгель, Полисорб, Фильтрум СТИ.

Қабзият билан кечганда:
• Ичак таркиби хажмини кўпайтириш учун препаратлар: Натуролакс, Мукофальк, Испагол, Цитруцел и Фиберал.
• Ичакни тозаловчи препаратлар: Нормаза, Портолак, Дюфалак, Ромфалак, Гудлак.
• Вазелинли ва ўсимлик табиатли ич сурувчи мойлар ёки Норгалакс, Пикосульфат натрия, Гутталакс препаратлари.
• Ич сурувчи эффектли магний ионларига бой минерал сувлар: Ессентуки №17.

Оғриқ синдромида:
• Қорин дамлигини йўқотувчи препаратлар: Эспумизан, Цеолат, Полисилан, Диметикон.
• Спазмолитиклар: Но-шпа, Дротаверна, Дарифенацин, Гиосциамин ва Замифенацин.

Антидепрессантлар:
Таъсирланган ичак синдроми кучли рухий муаммолар ва неврологик бузилишлар билан кечгани учун антдепрессантлар тавсия этилади (Амитриптилин, Нортриптилин, Имипрамина).

Дисбактериозда юзага келганда:
• Нитрофуранлар 7 кун олинади: Энтерофурил, Фуразолидон, Стоп-диар.
• Антибиотик хусусиятли пробиотиклар: Бактисуптил, Энтерол.
• Энтеросорбентлар: Энтеросгель, Фильтрум, Лактофильтрум.
• Ичак микрофлорасини ткиловчи препаратлар: Линекс, Бифидумбактерин, Бификол, Хилак-форте ва Лактулоза.

Комментариев нет:

Отправить комментарий