ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 12 апреля 2018 г.

картошка...

Abduqodir Sattarov, [11.04.18 18:38]
Картошка тўғри овқатланиш ва озиш фойдасига рациондан олиб ташланиши керак бўлган маҳсулотлар рўйхатида кўп бор қайд этилади. Албатта, агар ҳар куни катта ликопчани тўлдириб қовурилган картошка истеъмол қилиб, вазнни камайтиришга умид қилиш нотўғри. Шундай
бўлса-да, картошка талай фойдали хусусиятларга эга.
Картошка - организмда намлик мувозанатини сақлаш ва мияга кислород етказиб беришни яхшилаш учун муҳим бўлган калий манбаи. Ўртача ҳажмдаги картошкада 20 фоизгача кундалик калий нормаси бўлади. Бу элементнинг максимал миқдорига эришиш учун печда пиширилган картошкани пўсти билан истеъмол қилинг. Табиийки, бунда унинг пўстини олдиндан яхшилаб ювиш шарт.

Маҳсулот таркибидаги целлюлоза C ва B6 витаминлари билан бирга холестерин миқдорини камайтиришга ёрдам беради. Шундай экан, ўчоқ ёки газ печида пўсти билан пиширилган картошкани хуш кўрувчилар ўз юрак ва қон томирлари учун хотиржам бўлишлари мумкин.
Бу ерда тўғри овқатланиш тарафдорлари қисман ҳақ. Агар нормал тушликни ҳар куни шоколад батончасига алмаштирилса ёки кунига биттадан сутли шоколад истеъмол қилинса, организмингиз сиздан миннатдор бўлиши қийин. Сутли шоколадни аччиғига алмаштиринг. У қадар ширин бўлмаслиги мумкин, лекин фойдали экани аниқ.

Биринчидан, шоколад истеъмоли юрак-қон томир касалликлари хавфини қисқартиради: теобромин ва катехин қон томирлари фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Шоколадда какао қириндиси қанча кўп бўлса, шунча яхши. Бу борада сутлидан кўра аччиқ шоколад мақсадга мувофиқ, оқ шоколадни эса умуман жиддий қабул қилмаган маъқул.

Иккинчидан, флавоноидлар миқдори юқори бўлган шоколад терини ультрафиолет нурлар таъсиридан ҳимоялайди. Албатта, бу қуёшдан муҳофазаловчи кремни ҳам унутиб, куни бўйи шоколад еб соҳилда ялтоқланиб ётиш кераклигини билдирмайди, бироқ шоколадни рационга қайтариш учун арзирли сабабдир.
🥔 Картошка ялиғланишга қарши таъсирга эга, унинг шарбати терини тиниқлаштиради ва озиқлантиради.

🥔Картошкали ниқоб. 

Уртача катталикдаги картошка қайнатилгандан сўнг вилка ёрдамида эзилади. Устига икки ош қошиқ сут солингач яхшилаб аралаштирилади. Илиқ холатда ниқоб юзга суртилади ва 20 дақиқадан сўнг илик сувда ювиб ташланади. Бу ниқоб юзни тиниқ қилиб, таранглаштиради.

Ассали ниқоб.

50 грамм асални, 50 грамм зайтун ёғи, ва битта тухум сариғи билан аралаштиринг. Хосил булган аралашмани юз ва бўйин сохасига суртинг. 25 дақиқадан кейин илик сувда ювиб ташланади. Бундай ниқоб хар қандай турдаги юз терисига тўғри келади. 
Юздаги қизаришни йўқотиш учун.

1 ош қошиқ Творогни, 1 дона гидроперит таблеткаси билан аралаштиринг . Аралашмани юзингизга суртиб 20 дақиқадан кейин ювинг. Бу ниқоб юзингизни оқартириб, тиниқ қилади


Комментариев нет:

Отправить комментарий