ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 9 апреля 2018 г.

СИЗНИ ЖАННАТ БИЛАН ХУРСАНД ҚИЛАМАН

🏝 СИЗНИ ЖАННАТ БИЛАН ХУРСАНД ҚИЛАМАН.

Бир куни Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) бомдод намози ўқиб бўлингач, саҳобаларни саволга тутдилар:

- Бугун қайси бирингиз РЎЗА тутди?

- Абу Бакр розиаллоҳу анҳу: Мен, ё Расулуллоҳ,- дедилар. Кечаси ўзимга-ўзим рўза ҳақида гапириб ётдим ва саҳарда рўзадор

бўлдим.

- Сўнгра Расулуллоҳ сўрадилар: Бугун қайси бирингиз касал кўргани борди?

- Умар розиаллоҳу анҳу: Ҳозиргина бомдодни ўқидик, (ҳали) ҳеч қаерга бор(ишга улгур)ганимиз йўқ. Касал кўришга энди борсак бўлади, - дедилар.

- Абу Бакр: Мен, ё Расулуллоҳ! Абдураҳмон ибн Авфнинг бетоблиги ҳақида хабар беришган эди. Масжидга келаётиб, йўлимни унинг уйига бурдим. Ҳолидан хабар олиб, кейин масжидга келдим, - дедилар.

- Расулуллоҳ яна савол қилдилар:

- Қайси бирингиз бугун САДАҚА берди?

- Умар: Ё Расулуллоҳ, намоз ўқиб бўлганимиздан бери сиз билан биргамиз. Ҳали ҳеч ким садақа қилолгани йўқ,- дедилар.

- Абу Бакр айтдилар: Мен, ё Расулуллоҳ. Масжидга кираверишда тиланчи турган экан. Ёнимда келаётган набирамнинг қўлида нон бор эди. Мен ундан синдириб бердим.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаллам севиниб:
- Сизни ЖАННАТ билан хурсанд қиламан, сизни Жаннат билан хурсанд қиламан,- дедилар...

Комментариев нет:

Отправить комментарий