XURSHIDABONU VAHOBJON QIZI
***
Майли, висолига етказма, унинг,
Лайли аҳв олидан бўлсам-да хароб,
Майнинг заволига тутқазма мени,
Зайлинг шундай, дея замонга қараб!
Найни узоқроқ чал, мутриби муҳиб,
Айни жўр бўлмоқда қудратли нидо!
Ойни сенга бергум, келақол, мурид,
Жойни кўрсатақол, сен менга Худо!
***
Қачондир бир куни Буроқ отида,
Еттинчи фалакка олиб чиқса ишқ,
Йўлда очгум сенга сирри ботиним,
Бохабар еру кўк тўкади сиришк!..
Қачондир бир куни шафқат охири,
Қўлингдан об-ҳаёт тутқазса ҳалол,
Равшан тортардики, шундай зоҳирим,
Икки дун дўзахи топарди завол!
***
Дил – фано дайрида бир дайди тайр –
На бордир ватани, на ном-нишони,
На уммон, на тоғдан олади хайр,
На гул сочар унга анбарафшонин.
Тинмай куйлайверар сирли бир қўшиқ,
Уни тушунади на ер, на само,
Найзаларга тўлиб кетгандир тўши,
Куйламоқда парво қилмай у ҳамон!
Дил – фано дайрида бир дайди тайр!
***
Сочсам, сочибман-да, йўлларингга гул,
Ёзсам ёзибман-да, орзунгда ашъор.
Сара, дур сўзларга тўлса бу кўнгил,
Менда нима гуноҳ, менда не айб бор?
Ёнса ёнибди-да, бу юрак ишқ деб,
Тонсанг тонибсан-да, сен муҳаббатдан,
Гул йўлаклар сенга келмаса гар эп,
Қолсанг қолибсан-да, мангу ғафлатда.
***
Аё, дил қушларим, қайтингиз йўлдан,
Ва ё олиб кетинг умидим дилдан!
Бино бўлганман-ку бор-йўғи гилдан,
Само, қучоғингда нима бор менга?
Дунё, кулаверма ҳадеб ҳолимга,
Бирён этма қулоқ тутмай ноламга –
Ўт қўйиб юборгум бутун оламга,
Чўғсиз ўчоғингда нима бор менга?
***
Майли, висолига етказма, унинг,
Лайли аҳв олидан бўлсам-да хароб,
Майнинг заволига тутқазма мени,
Зайлинг шундай, дея замонга қараб!
Найни узоқроқ чал, мутриби муҳиб,
Айни жўр бўлмоқда қудратли нидо!
Ойни сенга бергум, келақол, мурид,
Жойни кўрсатақол, сен менга Худо!
***
Қачондир бир куни Буроқ отида,
Еттинчи фалакка олиб чиқса ишқ,
Йўлда очгум сенга сирри ботиним,
Бохабар еру кўк тўкади сиришк!..
Қачондир бир куни шафқат охири,
Қўлингдан об-ҳаёт тутқазса ҳалол,
Равшан тортардики, шундай зоҳирим,
Икки дун дўзахи топарди завол!
***
Дил – фано дайрида бир дайди тайр –
На бордир ватани, на ном-нишони,
На уммон, на тоғдан олади хайр,
На гул сочар унга анбарафшонин.
Тинмай куйлайверар сирли бир қўшиқ,
Уни тушунади на ер, на само,
Найзаларга тўлиб кетгандир тўши,
Куйламоқда парво қилмай у ҳамон!
Дил – фано дайрида бир дайди тайр!
***
Сочсам, сочибман-да, йўлларингга гул,
Ёзсам ёзибман-да, орзунгда ашъор.
Сара, дур сўзларга тўлса бу кўнгил,
Менда нима гуноҳ, менда не айб бор?
Ёнса ёнибди-да, бу юрак ишқ деб,
Тонсанг тонибсан-да, сен муҳаббатдан,
Гул йўлаклар сенга келмаса гар эп,
Қолсанг қолибсан-да, мангу ғафлатда.
***
Аё, дил қушларим, қайтингиз йўлдан,
Ва ё олиб кетинг умидим дилдан!
Бино бўлганман-ку бор-йўғи гилдан,
Само, қучоғингда нима бор менга?
Дунё, кулаверма ҳадеб ҳолимга,
Бирён этма қулоқ тутмай ноламга –
Ўт қўйиб юборгум бутун оламга,
Чўғсиз ўчоғингда нима бор менга?
Комментариев нет:
Отправить комментарий