ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 8 октября 2017 г.

КИБРНИНГ САБАБЛАРИ, ОҚИБАТЛАРИ, ДАВОСИ

💞☺️
Кибрнинг сабаблари:
- илм. Бундай одам ўзини олим, бошқаларни жоҳил санайди, ўзгалар насиҳатини қабул қилмайди;
- насл-насаб. Мутакаббир кимса ота-боболарининг олий насаби билан фахрланади, "бундайроқ" одамларни оёқ учида кўрсатади;
- Мол дунё. Бой одам данғиллама иморати, фаровон турмуши, қимматбаҳо кийими, машинаси билан ғурурга кетади, ўзини катта олади, камбағалларга паст назар билан қарайди;
- чирой. Бундай кимсалар ўзининг ҳуснига ишониб, "Бошқалардан устунман", деб ўйлайди. Ваҳоланки, ташқи кўриниш одамнинг ҳурматини белгилайдиган мезон эмас. Аллоҳ банданинг чиройига, кийган кийимига эмас,
қалбига, қилаётган амалига қарайди.
Кибрнинг оқибатлари:
- мутакаббир кимса Аллоҳнинг назаридан қолади;
- кибр бандани ажр-савобдан маҳрум этади;
- кеккайган кимса ҳурмат-эътиборини йўқотади;
- бундай одамнинг ғам-андуҳдан боши чиқмайди;
- мутакаббир ҳечам хато қилмасликка зўр бериб тиришади. Агар хатога йўл қўйса, одамлар олдида обрўси тушиб кетишидан қўрқади. Бу ҳолат унга оғир руҳий босим юклайди;
- қалбида заррача кибр бор одам жаннатга кирмайди;
- манман одамнинг оқибати яхши бўлмайди;
- мутакаббир охиратда хор бўлади:
- кибр жамият ҳаётини издан чиқаради. Мутакаббирлар яшайдиган жойда руҳий-маънавий инқироз юз беради.
Кибрнинг давоси:
- инсон, энг аввало Парвардигорини танисин, Унинг нақадар улуғлигини, ўзининг ожизлигини билсин;
- кибр қандай аянчли оқибатларга олиб боришини: мутакаббир шахс дунёда ҳам, охиратда ҳам маломатга қолишини унутмасин;
- инсон ташқи тарафга қараб хулоса чиқармасин. Балки у менсимаётган одам ундан афзалдир. Балки бойлиги камроқ, мансаб-мартабаси уникидан пастроқ кўринган инсон Аллоҳга яқиндир;
- инсон кус-қувват, бойлик, мартаба, насл-насаб, чирой ўткинчи эканини, бу нарсалар қадр-қиймат ўлчови бўлолмаслигини яхши англаб етсин, камтарликни ўзига лозим тутсин.
манба Mehrob.uz Яқинларингизга ҳам улашинг.
Cоғлиғингиз учун севимли канал . Сизлар билан доим Каналга аъзо бўлиш учун линкни босинг👇👇👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿 🍒💞🍇 телеграмда @malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий