ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 9 октября 2017 г.

Аср вақтининг сир


Abduqadir Sattarov, [10.10.17 07:42]
Аср вақтининг сири
«Аср намози кишининг руҳи ва баданига таъсир қиладиган кўпгина касалликнинг давоси бўлиши мумкин». Илк қарашда бироз муболағага ўхшаб кўринган бу фикр Қоҳирада бўлиб ўтган Қуръони Каримнинг тиббий ҳакиқатларига бағишланган Халқаро Ислом анжуманидаги бир тиббий тадқиқотга оид маърузадан олинган хулосадир. Аср намози даво бўладиган касалликлар рўйхатида қуйидагилар келтирилади: гипертония (хафақон, қон босими юқори бўлиши), асаб бузилиши, ўта семизлик, цирроз, одатланган ҳомила тушиши, жинсий қобилиятсизлик, дисминорея (оғриқли ҳайз кўриш), псориаз, катаракта, астма ва мигрен (бош оғриғи).
Факатгина аср намозини тарк этиш туфайли кишига таъсир қиладиган жиддий касалликлар
борми? Анжуманга бундай назария билан келган доктор Зубайр Карамий «албатта бор» деб жавоб беради.
Назариясини изоҳлаш ва кашфиётини янада равшанлаштириш учун «Арабия» журналида ёзган мақоласида Др.Карамий Исломнинг жаҳоншумул ва инсонга энг муносиб дин эканини кўрсатувчи сабаблардан бири Қуръонда «солатул вусто» яъни «ўрта намоз» дея зикр қилинган ва исломнинг муҳим бир мўъжизаси бўлган аср намози эканини таъкидпайди. Бу намоз ҳақида Қуръонда икки жойда сўз юритилади. Биринчиси Бақара сурасининг 238-ояти бўлиб, маъноси шундай:
«Барча намозларни ва хусусан ўрта намозни (аср намозини) сақланглар - ўз вақтларида адо қилинглар! Ва Аллоҳ учун бўйинсунган ҳолда туринглар!».
Иккинчиси эса Аср сурасининг илк ояти бўлиб: «Вал аср» яъни «Асрга қасамки» деган оятдир. Баъзи тафсирларда бу оятдаги аср сўзида аср намози вақти назарда тутилгани айтилган.
«Қачон Қуръондаги бу оятни ўқисам, айниқса аср намозига алоҳида урғу берилгани ҳақида тафаккур қилсам таажжубга тушардим», деган Др. Карамий ушбу тушунчага қониқарли жавоб излади.
Др. Карамий Қуръонда аср намози ҳақида алоҳида таъкидланишига, бу намоз истироҳат вақтига тўғри келгани туфайли уни адо этиш қийин бўлганлиги сабабининг кўрсатилишини маъқул кўрмайди. Чунки бу нуқтаи назардан бомдод ва шом намозларида ҳам шундай қийинчилик мавжуд бўлиши мумкин.
Др. Карамий топган сабаблардан энг муҳими миядаги биологик соат бўлмиш марказ билан аср намози орасидаги синхронликдир (бир вақтда содир бўлишлик). Шошилинч бир ҳолат билан дуч келганда керак бўлган реакцияни бошлайдиган кортизон ва адреналин деб аталадиган иккита гормоннинг қанчалик аҳамиятли экани кўпчиликка маълум бўлса керак. Бу икки гормон биологик соатга кўра фарқли вақтларга тақсимланган. Бизга илк бор зарур бўлган гормон адреналиндир.
Др. Карамий адреналиннинг таъсирларини қисқача шундай ифодалайди: «Адреналин пулсни (юрак уришини) тезлатади, қон томирларини торайтиради, юқори қон босимига, кўп терлаш ва сўлак ишлаб чиқарилишига сабаб бўлади. Яна қонда лейкоцитларнинг сонини орттиради, қонашни тўхтатадиган қуюлиш (ивиш) жараёнини тезлатади, эҳтиёж бўлмаганда бутун баданни доимий ва кучли фаолиятга тайёрлайди ҳамда охирида барча вазифалар учун баданни нормал ҳолатига қайтаради».
Бироқ адреналиннинг хавфли бир жиҳати ҳам бор. Кучли тоқатсизланиш ва қайталанувчи қўрқув, «психосоматик» дейиладиган жиддий касаликка сабаб бўлиши мумкин. (Тоқатсизланиш ва қўрқув онларида адреналин ишлаб чиқариш кўп микдорда ортади. Бунинг доимий равишда бўлиши ёки тез-тез такрорланиб туриши «психосоматик касалликлар» гуруҳига кирувчи турли касалликларга йўл очиши мумкин.) Хавф-хатар ва ғам-ғусса каби ҳолатлар юқорида айтилган реакцияларни ҳосил қилади. Др. Карамий «қондаги адреналин ортишининг, юқорида санаб ўтилган касалликларга (гипертония, асаб бузилиши ва ҳ.к.) йўл очувчи энг муҳим омил эканини аниқладик» дейди. Бу ерда энг муҳим нуқта, аср намозининг бу гормонга қандай таъсир кўрсатишидир. «Бу намоз дарҳақиқат кучли таъсирга эга. Аср намози санаб ўтилган касалликларга сабаб бўладиган адреналин гормонининг микдорини туширишга ёрдам беради», дейди Др. Карамий ва яна шуни илова қилади: «Бу гормон қондаги энг юқори микдорига пешиндан кейин бир неча соат ўтгач соат 15-17 лар атрофида яъни айнан аср вақтида эришади».

Abduqadir Sattarov, [10.10.17 07:42]
«Аср намози миянинг бир маркази бўлган гипокаммни уйғотиб бўшашини (истироҳатланиш қолатини) ҳосил ҳилади ва бунинг натижасида парасимпатик тизим уйғониб симпатик тизим сусайтирилади». Бу ҳодиса симпатик тизим фаол бўлган вақтда, яъни аср намози вақтида бўлса муҳим аҳамият касб этади. Асаб тизимининг кўпинча бир-бирига зид равишда ишлайдиган икки қисми бўлмиш симпатик ва парасимпатик тизимларидан биринчиси юқорида айтиб ўтилган адреналин ва шунга ўхшаш гормонлар воситасида ишлайдиган тизим бўлиб, айниқса, хавф-хатар ва стресс ҳолатларида баданда ҳукмронлик вазиятини олади. Парасимпатик тизим эса тананинг нормал фаолиятини давом эттиришида муҳим аҳамият касб этади. (Симпатик тизим таъсирининг узоқ давом этиши ёки тез-тез такрорланиши психосоматик касалликларга йўл очишини юқорида таъкидлаган эдик).
Др. Карамий чиқарган охирги хулоса шундай: «Аср намози руҳий озуқамиз бўлиши билан бирга, бизни тиббий жиҳатдан ҳам муҳофаза қилувчи қалқонимиздир».
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Cоғлиғингиз учун севимли канал . Сизлар билан доим Каналга аъзо бўлиш учун линкни босинг👇👇👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿 🍒💞🍇 телеграмда @malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий