Abduqadir Sattarov, [14.10.17 06:10]
💞☺️Бодринг сизни ёшартиради
Бодринг шунчаки иштаҳаочар сабзавот эмас, балки юрак-қон томир касалликлари, буйрак, нафас йўлларидаги яллиғланишлар, сурункали йўтал ва силга қарши энг яхши воситадир. Чунки бодринг таркибида инсон саломатлиги учун зарур бўлган энг кучли дармондорилар сақланади.
ЧАНҚОҚНИ ҚОНДИРАДИ
Бодринг суви ва уруғларидан тайёрланган эмульция ва бодринг пўсти ҳуснбузар, сепкил ҳамда бошқа доғларни йўқотиш учун ишлатилади.
Бодринг сувини асалга аралаштириб ичсангиз, йўталга даво бўлади.
Бодринг шарбати чанқоқни қондиради, меъдани мустаҳкамлаб, пешобни
ҳайдайди. Шунинг учун жигар касалликларида, қовуқ яллиғланганида бодринг пешоб ҳайдовчи восита сифатида қўлланилади.
Замонавий тиббиётда бодрингдан меъда ширасини кўпайтириш, ўт ажралишини кучайтириш, ошқозон-ичак тракти ҳаракатини яхшилаш учун фойдаланилади.
Буйрак-тош касалликлари билан оғриган беморларга ҳам бодринг фойдалидир. Чунки бу сабзавотнинг таркибида ишқорий табиатга эга минераллар кўп.
Бодрингда калий тузлари ҳам анчагина бўлгани боис юрак-қон томирлари фаолиятини яхшилайди.
Сабзавот таркибидаги йод эса қалқонсимон без иши сусайганида наф беради, яъни бўғилиш ва бош миядаги нотинчликка нуқта қўяди. Асабни тинчлантириб, чарчоқни олади.
Бундан ташқари, халқ табобатида бодрингдан буйрак, қовуқ ва пешоб йўллари касалликлари, қандли диабет, семизликка мойиллик, ўткир ва сурункали гастрит, энтерит, энтероколит, колит ва меъда-ўн икки бармоқли ичак яраси, гепатит, холецистит, ўт йўллари касалликлари, ўткир ва сурункали нефритлардан халос бўлишда буюрилади.
Куннинг иккинчи ярмига келиб, ўзингизда чарчоқ сезяпсизми? Демак, қайта қувватланишингиз учун сизга таркибида В гуруҳидаги витамин ва углеводларга бой бодринг керак. Энг қизиғи, кучга тўлиш ва чарчоқдан қутулиш учун 1 ёки 2 дона бодринг ейиш кифоя.
Ярим тунда овқатланиш каби зарарли одатдан қутулмоқчи бўлсангиз, овқат ўрнига 1-2 дона бодрингни яхшилаб чайнаб енг. Бодринг истеъмол қилгач, қорнингиз тўяди, аммо ошқозонингиз азобланмайди.
Агар имтиҳондан олдин ҳаяжонлардан қутулмоқчи бўлсангиз, бодрингни паррак қилиб кесиб, идишга солинг. Устидан қайноқ сув қуйиб, унинг буғидан чуқур-чуқур нафас олинг. Ўша заҳотиёқ тинчланасиз.
Оғзингиздан нохуш ҳид келяптими? Унда бир дона бодрингни майда чайнаб енг ёки бир тишлам бодрингни 30 сония давомида оҳиста чайнанг. Нохуш ҳид йўқолади.
Тирноқларингиз атрофидаги кўчган тери кийимларингизга илашиб, оғриқ берса, бармоқларингизни 10-15 дақиқа давомида бодринг шарбатига ботириб туринг, муаммодан қутуласиз.
Баъзида бодринг қоринни дам қилиб, санчиқ туришига сабаб бўлиши мумкин. Унинг бундай ножўя таъсирини йўқотиш учун кўкатлар билан бирга истеъмол қилинг.
БОДРИНГ
ЁШАРТИРАДИ
Қадимдан бодрингдан нафақат озуқа, балки косметик маҳсулот сифатида ҳам фойдаланиб келинган. Ҳозирда ҳам аёллар ундан юзни ёшартириш, тери саломатлигига эришиш учун ниқоблар тайёрлашда фойдаланишмоқда. Уларнинг айтишича, бодрингли ниқоб энг қимматбаҳо косметик кремлардан ҳам самаралироқ таъсир этаркан. Бодрингли ниқоб юз терисини намлантириб, юмшатади ва эластиклигини оширади. Терини ёшартириб, витаминлар билан тўйинтиради.
Юзингиздаги ажиндан халос бўлмоқчи бўлсангиз, унда юзингизга бодринг парракчаларини териб чиқинг ёки қирғичдан ўтказилган бодрингни юзингизга ниқоб қилиб тортинг. Ажинлар кетиб, юз терингиз таранглашади.
БОДРИНГ ШАРБАТИ
ИСИТМАНИ ТУШИРАДИ
Абу Али ибн Сино ўз тажрибаларида бодрингдан иситмани туширишда ва безгак тутишига қарши восита сифатида фойдаланган.
Бу борада Гиппократ ҳам бобокалонимиз фикрини тасдиқлайди. Олимнинг айтишича, афсоналарга кўра, бодринг қадимги Ҳиндистон заминида пайдо бўлган ва тезда бутун дунёга тарқалан. Ҳаттоки мисрлик хонимлар ҳам бу сабзавотдан тери саломатлигини мустаҳкамлаш учун доимий равишда фойдаланишган. Бодринг шарбатини улар ҳам иситмани тушириш, кучли қалтироқ билан азоб берадиган безгакдан халос бўлиш ва куйган жароҳатни даволаш мақсадида ишлатишган.
Бодринг организмни заҳарли моддалардан тозалайди, буйрак, ўт қопи ва пешоб йўлларидаги тошларнинг парчаланиб тушишига ёрдам беради. Аллергия қўзғайдиган ҳеч қандай зарарли жиҳати йўқлиги боис бодрингни ёшу қари бемалол истеъмол қилиши мумкин.
Бундан ташқари, бодринг таркибидаги целлюлоза ёрдамида заҳарли моддалар организмдан ҳайдаб чиқарилади.
Шунингдек, иммунитетни мустаҳкамловчи ва танани тозаловчи маҳсулот сифатида бодринг сил ҳамда юқори нафас йўллари муаммоларини асоратсиз даф этади.
Бодринг оқсилнинг организмга тез сингишига ёрдам беради. Шунинг учун бодрингли салат ҳар қандай ёғли, гўшт ва балиқли таомларнинг ҳазм бўлишини тезлаштиради.
100 г бодрингда 3 мкг йод сақланади. Тўғри, бу унча кўп эмас, бироқ бодрингдаги йод тўлалигича қалқонсимон безга сўрилади. Бу эса бодрингнинг буқоқ касаллигига қарши етарлича кураша олишидан далолатдир.
Бодринг организмда модда алмашинувини яхшилайди. У паст калорияли бўлса-да, инсулин ўрнини босувчи моддаларга эга бўлгани учун ҳам қондаги қанд миқдорини меъёрлаштиради, ёғ ва углеводларни организмга сингдиради. Яқинларингизга ҳам улашинг.
Cоғлиғингиз учун севимли канал . Сизлар билан доим Каналга аъзо бўлиш учун линкни босинг👇👇👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿 🍒💞🍇 телеграмда @malhamuz
Комментариев нет:
Отправить комментарий