Андижонда ёш адиба қизнинг “Жар ёқаси” китоби нашр этилди…(Дунё Ўзбеклари сайтидан олинди)
Ватандан хабарлар |
29670 марта ўқилди
ЁШ ШОИРАНИНГ ЭЪТИРОФИ
Республика Маънавият тарғибот маркази Андижон вилоят бўлими қошидаги ижодкорларнинг “Нафосат” клубида анчагина ёшлар ҳам иштирок этадилар. Булар ичида Ҳолида Ҳасанова, Мубина Эргашева ва Ойшабону Убайдуллаевалар клубдошлар ичида ўзларининг иқтидорини намойиш қилиб кўпчиликнинг ихлосига сазовор бўлдилар.
Нафосат клубида ойда бир марта ўз анжуманларни сайлгоҳларда дастурхон атрофида ўказиш анъанага айланган. Бу анжуманларни Андижон адабий гурунггининг таниқли шоирлари Сухайлий, Фарид Усмон, Ғани Мажид, Комил Ҳаким каби аъзолари қатнашиб ўзга хос
ижодий салоҳияти билан қизиқарли қилиб келмоқдалар. Ёшлар эса бу ижодкорларнинг нафақат шеърларини эшитиб балки ижодий жараён ҳақидаги сўзларини ҳам жон қулоқлари билан тинглаб улардан ижод сирларини ўрганиб бормоқдалар.
Охирги анжуман Андижон туманидаги Куйган ёр шаҳарчасида Қора дарё бўйидаги чойхонада бўлиб ўтди. Бу анжуманга меҳмон сифатида таниқли режиссёр Толибхожи Ҳамидов ҳам таклиф этилди. Анжуманни клуб бадиий раҳбари Ғани Мажид навбат билан сўз бериб борар экан, навбат Ҳолидабону Ҳасановага келганда у бу ёш ижодкор қизнинг фаолияти, янги “Жар ёқаси” номли қиссаси нашрдан чиққани ва эртага унинг туғилган куни эканини айтиб қатнашчилар номидан ёш ижодкорни қутлаб кекса ижодкор Комилхожи Ҳакимовдан унинг ҳаққига дуо қилишни сўради.
Кекса шоир бу ўсиб келаётган ёш ижодкорга дуо билан бирга эзгу тилаклар билдирди. Ундан кейин сўз олган Фарид Усмон ҳам ёш шоирага ўз тилакларини билдирди. Халкаро Ахмад Яссавий мукофати совриндори таникли кинорежиссёр Толибхожи Ҳамидов эса шоиранинг ютуғидан таъсирланиб оталарча меҳрибонлик билан уни табриклаб пешонасидан ўпиб қўйгани ҳаммага кучли таъсир этди.
Устози Ғани Мажид эса бу китобга муҳаррирлик қилгани учун янги “Жар ёқаси” қисса Ҳолиданинг биринчи насрий асари экани, бу асар жуда ёшларбоп, ҳозирга замон талабларига мос китоб бўлгани шоиранинг биринчи насрий асари бўлсада кутилгандан анча юқори баҳога лойиқлиги тўғрисида сўзлаб бергач Ҳолидабону қатнашчиларга ўз китобидан тақдим этди.
Ғани Мажид клуб ишларидаги янгиликлар, режалар ва муаммолар ҳақида гапириб келгуси анжуманларда ҳазил шеър, латифа ва хандалар ҳам ўқиб туриш анжуманни қизиқарли бўлишига сабаб бўлишини айтиб ўзининг бир неча ҳазил шеърларини ўқиб берди.
ХУРСАНДЛИК
Шифокор олдида ўтирар бемор,
Врач савол берар у эса жавоб.
Врач дер: “Асаблар эканку чатоқ,
Сизнинг юрагингиз қилмоқда бетоб.
Эсламанг асабни бузган ишларни,
Ўзингизни тутинг доим хушчоқчоқ.
Энг хурсанд кунингиз бўлган қай куни?
Қани бир айтингчи, сиз эслаб бу чоқ.
Бемор деди: “Хурсанд кунлар жуда кўп,
Фақат ҳеч кимга айтманг сиз буни.
Роса юрагимдан хурсанд бўлганман,
Қўшним аваряга учраган куни.
МАШИНА ОЛДИМ
Мен ҳам бойдай даврон сурай деб,
Одамлардай маза қилай деб,
Улфатларга бир мақтанай деб,
Мен ҳам бу йил машина олдим.
Кериламан меҳмонга борсам,
Яхши бўлди дўстларимга ҳам,
Қувончига сиқмас хотинчам,
Мен ҳам бу йил машина олдим.
Кўп ўтмасдан бошланди ташвиш,
Керак ҳар кун бензинлар қуйиш,
Катта ташвиш машина ювиш,
Мен ҳам бу йил машина олдим.
Бозор-учор ўзимга қолди,
ДАН ходими ташвишга солди,
Соғилгим ҳам аста йўқолди,
Мен ҳам бу йил машина олдим.
Хотинимга ҳайдовчи бўлдим,
Набиралар ташишда толдим,
Бепул таксист бўлдимда қолдим,
Мен ҳам бу йил машина олдим.
Меҳмон бўлиб келса гар қизим,
Кузатаман уйгача ўзим,
Қайда қолди “йўқ” деган сўзим,
Мен ҳам бу йил машина олдим.
Ака дейман ёш бир устани,
Бир боладай кўрарлар мени,
Аввалги тинч ҳаётим қани?
Мен ҳам бу йил машина олдим.
Анжуманда навбат билан “Эъзоз” дастаси аъзоларидан Орзубой Мамажонов, Абдунаби Абдураҳмонов, Муроджон Қодировларга ҳам сўз берилди. Улар шеърлар орасида ўзларининг дилбар қўшиқлари билан қатнашчиларнинг дилини хушнуд этдилар.
Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров –
рухшунос олим, профессор
Тадбирдан лавхалар

Комментариев нет:
Отправить комментарий