Abduqadir Sattarov, [11.10.17 06:04]
Қандли диабет ҳозирги куннинг энг долзарб
тиббий-ижтимоий муаммоларидан бири ҳисобланади. Ушбу хасталикнинг олдини олиш,
уни даволаш йўлида қатор изланишлар олиб борилаётганига қарамай, айни дамда
касаллик инсониятга катта хавф туғдирмоқда.
Ҳозирги замон диабетологияси жуда изчил
ривожланаётган фанлардан биридир. Тиббий фанларнинг турли соҳалари ютуқларига
таяниб (генетика, иммунология, биокимё ва бошқалар) амалий диабетологияга янги
технологиялар, ташхислаш, даволаш ва профилактика усуллари киритилоқда.
Халқаро Диабет Федерацияси (IDF ),
Диабетологларнинг Европа ассоциацияси (EASD), Бирлашган Қиролликнинг
диабетларни ўрганиш маркази (UKPDS), Кардиоваскуляр диабет хавфини назоратга
олиш бўйича ҳаракат маркази (ACCORD) каби миллий ассоциациялар ўзларининг
анжуманларида диабетология соҳасидаги янгиликларни муҳокама қилиб, ЖССТ
раҳнамолигида уларни амалиётга татбиқ қилиш бўйича тавсиялар бериб келмоқда.
Қандли диабетнинг
2-тури ҳақида маълумот.
Хасталикнинг бу тури
билан оғриган беморларнинг кўпчилигида гликемия назоратини узоқ ва самарали
даражада ушлаб туриш ҳанузгача қийин кечаётган муаммолардан бири бўлиб
келмоқда. Қандли диабет бу турининг специфик асоратлари қон-томир тизимидаги
ёндош касалликлар билан бирга келиши, қанд пасайтирувчи терапияни тўғри
танлашни янада қийинлаштиради. Бундай вазиятларда даволашнинг самарали усули бу
инсулинотерапиядир. Бироқ, беморда инсулин препаратлари қўлланилганда кўпинча
гипогликемик ҳолатлар ва тана массасининг ошиши кузатилади. Ўтказилган клиник
текширувлар шуни кўрсатадики, беморларни одам инсулинидан инсулин аналогларига
(лантус (гларгин), детимир (левимир), ново рапид (аспард), апидра (глулизин),
хумолог (лизпро) ўтказиш гипоглекимик хавфни камайтириб, тана вазнини
оширмайди. Шу билан бирга, гликемик назоратни яхшилашга олиб келади.
Қандли диабетнинг
1-тури ҳақида маълумот.
Хасталикнинг ушбу
тури болалар ва ўсмирлар орасида энг кўп тарқалган эндокрин касаллик
ҳисобланади. Бу дард билан касалланиш даражаси маълум бир ирқий гуруҳга оидлик,
мамлакатнинг
географик жойлашиши, иқлим шароитлари ва атроф-муҳит омилларига, хусусан,
овқатланиш турига қараб сезиларли фарқ қилади. Охирги ўн йил ичида
эпидемиологик тадқиқот натижаларига кўра қандли диабетнинг 1-тури билан
касалланиш айниқса, 5 ёшгача бўлган болалар орасида ортиб бормоқда.
Ўзбекистон бўйича
ушбу касалликка эрта ташхис қўйиш, инсулин таъминотининг яхшиланганлиги ва
унинг дозаларини оптималлаштирилганлиги, болаларни ўз-ўзини назорат қилиш
усулига ўқитиш амалиётга фаол жорий қилинганлиги туфайли уларда ўлим ҳолатлари
98-99,5 фоизга, ўсмирлар орасида 98-100 фоизга прогрессив равишда камайганлиги
таъкидланмоқда. Сўнгги йилларда амалга оширилган жуда кўп тадқиқотлар шуни
кўрсатадики, 1-тур қандли диабет – аутоиммун касаллик бўлиб, атроф-муҳитдаги
патогенетик омиллар (токсин, вирус) панкреатин бета-ҳужайраларни шикастлайди.
Бета-ҳужайраларнинг 70-80 фоизи шикастлангандан кейин хасталикнинг клиник
манзараси намоён бўлади.
Қандли диабетнинг
1-турини даволаш.
– Парҳез сақлаш,
– жисмоний ҳаракатлар,
– инсулинотерапиядан
иборатдир.
Парҳезга оид
тавсиялар:
Кундалик рациондан
енгил сингувчи углевод сақловчи маҳсулотлар (шакар, асал, ширин кондитер
маҳсулотлари, мураббо, ширин ва газли сунъий бўёқли ичимликлар) чиқариб
ташланади.
Углеводли
маҳсулотларни шундай турлари борки, уларни истеъмол қилгандан сўнг қонда қанд
миқдори ошмайди. Уларга барча сабзавотлар – бодринг, помидор, редиска, шолғом,
сабзи, қовоқ, салат барглари, кўкатлар киради. Дуккакли маҳсулотлар эса энг
углеводга бой ҳисобланади. Бироқ, уларни истеъмол қилгандан кейин қондаги қанд
миқдори жуда юқори бўлиб кетмайди. Шу сабабли агарда бемор ушбу маҳсулотларни
меъёрида истеъмол қилса, (масалан: гарнирга 200 граммдан ошмаса) уларни
ҳисобламаса ҳам бўлади. Сабзавотлардан картошка ва маккажўхорини албатта
ҳисобга олиш зарур.
Инсоннинг табиий
ширинликка бўлган эҳтиёжини беморлар қанд ўрнини босувчи воситалар ёрдамида
қондириши мумкин. Уларни ширинликсиз тура олмайдиган инсонларга тавсия этилади.
Энг кенг тарқалган калорияга эга қанд ўрнини босувчи маҳсулотларга ксилит,
сорбит, фруктоза киради. Калориясиз қанд ўрнини босувчи сахарин, аспартам,
ацесульфам каби маҳсулотлар бемор учун фойдали. Ортиқча вазнга эга бўлган
беморлар калорияли қанд ўрнини босувчиларни истеъмол қилмаганлари маъқул.
Агарда бемор ширинликка ўч бўлмаса, унда уни қанд ўрнини босувчи маҳсулотларга
ўргатиш шарт эмас.
Бир кеча-кундузлик
энергия қуйидаги калория ҳисобига қопланиши лозим:
Углеводлар – 55-60
фоиз;
оқсиллар – 15-20
фоиз;
ёғлар – 20-25 фоиз.
Тўйинган ёғ
кислоталар 10 фоизгача чегараланади. Улар моно ва поли – тўйинган ёғ кислоталар
билан алмаштирилади. Уларнинг нисбати (1: 1: 1).
Мактаб ёшигача бўлган
болаларда тўйинган ёғ кислоталарни истеъмол қилиш чегараланмайди.
Қуйидаги маҳсулотларни
қабул қилиш ҳужжатлаштирилиши лозим. Нон бирлиги (НБ) бўйича ҳисобланади:
донлар, суюқ сут маҳсулотлари, айрим сабзавот турлари (картошка, жўхори), ҳўл
мевалар.
Жисмоний вазифага оид
тавсиялар:
Жисмоний вазифалар
тартиби индивидуал равишда танланади. Чунки, бу жисмоний юкламалар инсулинга
сезгирликни оширади ва гликемия даражасини камайтиради. Натижада беморда
гипогликемия ривожланишига олиб келиши мумкин. Жисмоний иш жараёнида
гипогликемия хавфи ошади ва оғир вазифадан сўнг 12-40 соат давомида сақланади.
Бир соатдан ортиқ
давом этмайдиган енгил ва ўртача жисмоний вазифа бажаришдан олдин ва
машғулотдан сўнг бемор қўшимча углеводлар қабул қилиши керак. (Ҳар бир 40
дақиқали машғулотга 15 г
енгил сингувчи углеводлар тавсия этилади).
Бир соатдан ортиқроқ ўртача жисмоний машқ
давомида ва беморнинг жадвалли спорт тури билан шуғуланишида эса инсулин
миқдорини жисмоний вазифа бажариш вақтида ва ундан кейинги 6-12 соатда 20-50
фоизгача камайтириш керак. Қондаги глюкоза даражасини беморга жисмоний вазифадан
олдин ва уни бажариш вақтида ва ундан сўнг аниқлаш лозим. Гликемия даражаси
13-15ммоль/л дан ортиқ бўлган даврда жисмоний вазифа тавсия қилинмайди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий