Abduqadir Sattarov, [15.10.17 06:06]
ТЕСТОСТЕРОН МИҚДОРИ КАМАЙИБ КЕТСА...
Бўйимда бўлмаётгани боис тиббий кўрикдан ўтдим. Бачадондаги яллиғланишдан ташқари жиддий ўзгаришлар аниқланмади. Бироқ эримнинг сперма таҳлили қониқарсиз чиқди. Бирорта ҳам тирик уруғ йўқ. Тестостерон миқдори ҳам меъёрдан анча паст. Ҳозир турмуш ўртоғим билан биргаликда даволанаяпмиз. Шифокорлар ҳомиладор бўлишингиз эҳтимоли бор, аммо бунинг учун эрингизнинг гормонал ҳолатини яхшилаш керак дейишди. Гормонлар ҳақида озроқ тушунчам бўлса-да, тестостероннинг камайиб кетиш сабабларидан бехабарман. Аслида ҳам нега шундай бўлади? Агар миқдори меъёрлашмаса, наҳот фарзанд кўролмаймиз?
Исми сир тутилди
Инсон организмида ҳар бир гормоннинг ўз вазифаси бор. Бирортасининг таътилга чиқиши ёки «иш ташлаши» соғлигимиз учун қимматга тушиши мумкин. Хусусан, эркакнинг куч-қуввати, жинсий фаоллиги учун масъул бўлган тестостерон гормонининг камайиб кетиши нафақат турмуш тарзи, балки нозик муносабатларга ҳам дахл қилади. Муаммоли нуқтаси эса фарзанд кўришга ҳам таъсири бор. Аслини олганда, тестостерон миқдорининг пастлаб бориши 35-40 ёшдан сўнг юз бериши керак. Борди-ю, ўзгаришлар муддатдан эрта бошланса, демак ёшга доир жараёнларни рўйхатдан чиқариш мумкин. Сабабини эса эркакнинг турмуш тарзи ва айрим хасталиклардан излаш тўғри бўлади. Мавзуни андролог-сексопатолог Дилмурод ЭРГАШЕВ таништиради.
«Душман»ларингизни фош қиламиз!
Тестостерон гормонининг тушиб кетишини маиший ва тиббий омиллар билан изоҳлаш мумкин.
Нотўғри тузилган таомнома — эркак организмининг ашаддий кушандаси. Ёғли, қаттиқ қовурилган таом ва егуликлар, йўл-йўлакай тамадди қилиш, спиртли ичимликларга муккасидан кетишнинг кони зарар. Мазкур гормон ортиқча вазнни ҳам ёқтирмайди. Стресс, мунтазам асабийлик, бирор нимадан қаттиқ сиқилиш ҳам гормон балансини ўзгартириши мумкин. Диққат қилинг, шакар, туз, қаҳва, дудланган ва тузланган егулилклар, газланган ва спиртли ичимликлар, фаст-фуд ҳамда кремли ширинликлар тестостерон гормонининг пасайишига олиб келади.
Артериал қон босимининг кўтарилиши;
Буйрак ва сийдик йўли касалликлари;
Қонда қанд миқдорининг баландлиги (хусусан қандли диабет);
Таянч-ҳаракат тизими муаммолари (остеопороз);
Қонда холестерин миқдорининг баландлиги;
Инфекцион касалликлар;
Юрак қисқариши билан боғлиқ ўзгаришларда тестостерон ҳолати хасталиклар асоратида бузилиши мумкин.
Тез-тез такрорланувчи кайфиятсизлик. Жуфтингиз нималарни хаёл қилаётганини билмайсиз. Ўзи ҳам миқ этмайди. Четдан қараганда ҳаётга қизиқиши сўнган, тушкунликка тушиб бораётган одамни эслатади.
Қўл, оёқ ва кўкрак соҳасида мушаклар ҳажмининг кичрайиши юз беради. Организм йўқотганлари эвазига ортиқча ёғларни ишлаб чиқара бошлайди. Бу энг аввал қорин соҳасида кўзга ташланади. Ёғлар ҳисобига орттирилган вазн эса вазиятни янада мураккаблаштириши мумкин.
Жинсий заифлик ва яқинлик қилиш истагининг сўниб бориши ҳам қонда тестостерон миқдорининг камайиб кетаётганидан дарак беради. Уруғ сифатига таъсир этиши эса фарзанд кўриш эҳтимолини камайтиради.
Асосий ўзгаришлар қаторида уйқусизликни ҳам кўриш мумкин. Кўпинча, гормонал бузилишлар сабаб келиб чиққан уйқусизлик, меҳнат лаёқатининг сустлашиши, ақлий фаолликнинг камайиши, асабийлик, жиззакилик кабилар билан ҳамроҳлик қилиши мумкин.
Узоқ муддат давом этган гормонал бузилишлар гинекомостия (эркак кўкрак безларининг катталашиши)ни келтириб чиқаради.
Денгиз маҳсулотлари, балиқ, денгиз карами, краб таёқчасидан тайёрланган таом ва егуликлар тестостерон молекулаларининг ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради. Қовоқ, қизил булғор қалампири, помидор, кўкатлар, қорағат, майиз, гречиха, ясмиқ (пшенка) ва сули ёрмасидан бўтқалар ҳам айни муддао.
Жисмоний фаолликни ошириш лозим. Спорт машғулотлари, бадантарбия машқлари, пиёда сайр қилиш, югуриш шулар жумласидан.
Асосий гормонлар тунда, ухлаётганимизда ишлаб чиқилади. Шу боис уйқу тартиби ғоят муҳим. Уйқусизликка қарши доривор тўпламламлар, тинчлантирувчи таъсирга эга гиёҳли ёстиқчалардан фойдаланиш мумкин.
Ўзгаришларни сезасиз
Abduqadir Sattarov, [15.10.17 06:06]
Эркакнинг ўзини тутиши, хатти-ҳаракатлари ва жинсий муносабатлардаги фаоллигига асосланиб, тестостерон гормони миқдорига баҳо бериш мумкин. Ўзгаришлар қуйидаги белгилар орқали номоён бўлади:
Таҳлил топшириш шартлари
Қондаги тестостерон миқдорини аниқлаш учун гормонларга таҳлил топширилади. Шифокорлар бу текширувни бир неча марта бажаришни тавсия этишади. Чунки ҳар кунги гормонал ҳолат бир-биридан фарқ қилиши мумкин. Гормон учун таҳлил эрталаб топширилгани маъқул. Текширувдан аввал ҳеч нима истеъмол қилмаслик, спорт машқларини бажармаслик ва тамаки чекмаслик лозим. Таҳлил хулосасида гормоннинг уч ҳил таснифига кўзингиз тушади. Меъёрда, умумий тестостерон – 12-33 нмоль\н; биологик фаол тестостерон – 3,5 – 12 нмоль\н; эркин тестостерон – 4,5 – 42 нмоль\н кўрсаткичга эга бўлиши керак.
Даволаш мумкинми?
Қон таҳлилида аниқланган кўрсаткичларга кўра дори воситалари ёрдамида муолажа қилиш мумкин. Эркак организмининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда даво чораларининг давомийлиги шифокор томонидан белгиланади.
Эътибор беринг!
Жуфтингизнинг соғлигини яхшилашга ҳиссангизни қўшоласиз. Бунинг учун қуйидаги тавсияларни билиб қўйинг:
Манба: «Sug'diyona» газетаси
Комментариев нет:
Отправить комментарий