ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 16 апреля 2018 г.

Турп – силга даво.


Турп – силга даво..
Маълумки, турпнинг 3 хил тури бор: қора (қишки) турп, яшил (Марғилон) турп ва дайкон (япон) турпи.
Турп таркибида С, Е, К, Д, Р ва В гуруҳидаги барча витаминлар мавжуд. Бир дона турпда 1,9 г оқсил, 0,2 г ёғ, 6,5 г углевод бор. Бундан ташқари, турп таркибида қанд, оқсил, клечатка, ферментлар, холин, каротин ва калий тузи, кальций, магний ва фосфор элементлари ҳам етарличадир.
Халқ табобатида турп ва асал аралашмаси ҳар хил жароҳат ҳамда яраларга
малҳам ҳисобланади. Қайнатиб пиширилгани шамоллашга қарши, пешоб ҳайдовчи, балғам кўчирувчи, томоқ ва ўпка касалликларига даво сифатида фойдаланилади.
Ибн Сино бобомиз «Тиб қонунлари» китобида турп ҳақида маълумот бераркан саримсоқни пишириб, турп билан қўшиб истеъмол қилинса, буйракдаги тошни йўқотишини, уруғининг асал билан аралаштирилгани эса киндик оғриғига, уруғидан тайёрланган дамлама йўталга даволигини ёзиб қолдирган.
Шунингдек, Абу Али ибн Сино турп шарбатидан овоз бўғилиши, қизамиқ, шамоллаш, бронхит, ўпка сили касаллигини даволашда ҳам фойдаланган.

ХАЛҚ ТАБОБАТИДА
Халқ табобатида турп турли хил касалликларни даволашда ишлатилади. Унинг шарбатини оғриқ қолдирувчи сифатида бўғим оғриқлари (подагра), ревматизм ва шамоллашда мушакларга суртиш тавсия этилади.
1. Турп шарбати ва асал (1:1) аралашмасини ўт пуфагидаги тошлардан халос бўлиш учун ичинг. Бир кунда 0,5 ош қошиқдан
бошлаб 2 ош қошиққача етказинг. Муолажа муддати — 10 кун.
2. Турпни юпқа кесиб, устига шакар сепинг-да, ярим кун қолдиринг. Чиққан шарбатини ажратиб, бирор идишга солинг ва ундан ҳар соатда 1 ош қошиқдан ичинг. Бу йўл билан йўтални тез ва осон даволайсиз.
3. Турпни майда бўлакларга бўлиб, идишга солинг ва шакар сепиб, газ печига 2 соатга қўйинг. Ҳосил бўлган шарбатни докадан ўтказиб, алоҳида идишда сақланг ва ҳар овқатланиш олдидан 2 чой қошиқдан ичинг. Энг сўнгги 2 чой қошиқни тунги ухлашдан олдин ичсангиз, шамоллашдан қутуласиз.
4. Озиш учун турпдан тайёрланган енгил салатлардан тамадди қилинг. Чунки турпнинг очлик ҳиссини камайтирувчи хусусияти ҳам бор.
5. Агар иштаҳангиз йўқ бўлса, ҳар кунги таомномангизга, албатта, турпни қўшинг.
6. Камқонмисиз, у ҳолда сизга турп, лавлаги ва сабзидан тайёрланган шарбат ёрдамга келади. Бунинг учун уларнинг барчасидан тенг миқдорда олиб, бир идишга солинг ва шошилмасдан кичик ҳўпламларда ичинг.

Комментариев нет:

Отправить комментарий