оёқ терлаши
Инсон танаси бўйлаб тарқалган тер безларининг кўп фоизи оёқ кафтида жойлашган. Ҳаракатланиш вақти оёқларда қон айланиши жараёни содир бўлади ва бу тер безларинингфаоллашиши, оёқ кафти териси ҳароратининг кўтарилишини пайдо қилади. Организм ўзгаришларга сезгир бўлгани боис, ҳарорат алмашинувига қарши тезгина ҳимоя тизимини ишга туширади. Яъни тер ажралиши ортади.
Тер ажралмасининг асосий таркиби сувдан
иборат, шунингдек, холестерин, турли хил ёғ кислоталари ва яроқсиз ҳолга келган азот моддалари ҳам бор. Тер ажратиш тизимида бирор бир носозлик юзага келмаса, оёқдан ёқимсиз ҳид келмайди. Акси бўлганида, эса тер ажралиши ортиб, тери қатламида юзага келган юпқа қобиғ бактерияларнинг кўпайиши учун асос бўлиб хизмат қилади.
Бактериялар эса ўз навбатида ёқимсиз ҳиднинг сабабчиларидир.
Асабийлик, стресс, сурункали чарчоқ, кучли ҳис-хаяжон, ички касалликлар тер ажралишини фаоллаштиради.
Бундан ташқари:
Наслий мойиллик;
Инфекцион хасталиклар, гормонал ҳолат ўзгаришлар;
Яссиоёқлик;
Тери касалликлари;
Нерв тизими патологиялари;
Синтетик пайпоқ, колтготка, олд қисми ёпиқ, сифатсиз чармдан ишланган пойабзал;
Оғир жисмоний юклама;
Қалқонсимон без носозлиги;
Аччиқ, шўр, дудланган егуликларга меҳр қўйиш;
Замбуруғлар ҳам муаммонинг сабабчилари бўлиши мумкин.
Оёқ терлашига қарши энг яхши чора гигиена қоидаларига риоя этиш ҳисобланаса-да, баъзан шунинг ўзи билан кифояланиш мушкул. Бундай вақтда тиббий кўрикдан ўтиш, керакли таҳлилларни топшириш ва оёқ терлашининг асл сабабини аниқлаштириш лозим.
Шундан сўнг бугунга келиб самарали натижа кўрсатаётган усул – SPA RF қурилмаси ёрдамида радиотўлқинли муолажа ўтказилиши мумкин. Мазкур усул тер безларини нобуд қилмаган ҳолда, ишлаш принципини йўлга солиш имконини беради.
Мутахассис, бемордаги тер ажралиш ҳолатига баҳо бериб, ботокс амалиётини таклиф этиши ҳам мумкин.

Комментариев нет:
Отправить комментарий