Abduqodir Sattarov,
УЙҚУ ПАЙТИДАГИ ТАНА ХОЛАТИНИНГ САЛОМАТЛИККА ТАЪСИРИ
Соғлом уйқу хар бир инсоннинг саломатлиги ва тикланиши учун зарур бўлсада, уйқунинг давомийлигига бўлган талаб организмнинг индивидуал хусусиятлари ва инсон ёшига боғлиқ бўлади. Уйқу пайтида бош миядан токсинлар чиқариб юборилади, мускул тўқимаси ва бўғимлар тикланади, қон босими ва пульс пасаяди, бош мияда кун давомида
олинган ахборотларни саралайди.
Уйқунинг сифати кўплаб омилларга, жумладан, овқатланиш характеридан тортиб, ухлаб ётган хона хароратигача боғлиқ бўлади. Тадқиқотлар кўрсатишича уйқу сифатига ва уйғонгандан кейинги организмнинг ўзини хис қилиш холатига уйқу пайтидаги инсон танаси вазияти хам боғлиқлиги аниқланган.
Уйқу пайтида тананинг қайси вазияти фойдали ва қайсиниси зарарли?
Уйқуни ўрганувчи мутахассис (сомнолог) лар фикрича уйқу пайтида тана вазиятининг қайси холатда бўлиши ва киши уйғонгач тетиклик даражасига қанчалик фойдали таъсир қилиши ўрганилган. Масалан.
1. Уйқу учун энг яхши холатлардан бири – елкада (чалқанча) ётиш.
Айнан шу вазиятда бош, бўйин ва умуртқа нейтрал холатда қолгани ва хеч қандай босимга учрамагани учун комфорт холатни хис қилади. Тунги дам олишга шу вазиятни танлашни сомнолог Доктор Майкл Бреус хам тавсия қилади. Тананинг нейтраллигидан ташқари бу вазият эрталабки ланжлик хиссини олдини олади. Аммо хуррак отувчи ва уйқу апноэси мавжуд пациентлар учун бу вазият тўғри келмайди.
2. Яна бир фойдали вазият – ёнбошлаб ётиш.
Уйкудани апноэ холати, хуррак отиш, хомиладорлик ва елкада сохасидаги оғриқларда врачлар ёнбошлаб ётишни тавсия қилишади. Аммо қайси ёнбошда? Гап бу ерда киши ўнг ёнбошлаб ётганда зарда бўлишни кучайиши, чап томонда ётганда эса жигар, ўпка ва ошқозонни зўриқиши кузатилиши мумкинлигида. Шу билан бирга чап ёнбошда ётиш, кислотали рефлюксни енгиллаштиради. Хомиладор аёллар учун бу вазият қон айланишини оптималлаштириш учун тавсия этилади.
3. Қоринда ётиш уйқу учун ёмон холат хисобланади.
Статистика бўйича кўпчилик инсонлар қоринда ётишни хуш кўришади. Аммо аниқланишича бу вазият умуртқа поғонасининг хамма эгриликларини қўллаб қувватламайди. Ундан ташқари мускул ва бўғимларда умуртқанинг нотабиий холати сабабли оғриқ, санчиш ва уюшишлар кузатилиши мумкин. Қондаги циркуляция ва нормал нафас олиш бу холатда бузилади. Қоринда ётиб ухлаш бўйин ва елкасидаги оғриқлари мавжуд инсонлар учун тавсия этилмайди.
4. Эмбрион холати хақида мутахассислар фикри қандай?
Ёнбошлаб ва тиззаларини кўкрагига яқинлаштириб ётиш («поза эмбриона») тинчлантирувчи эффектга эга бўлсада, бўйин ва елка қисмларига куч келгани сабабли оғришига сабаб бўлиши мумкин. Экспертларнинг фикрича уйқу пайтида елка ва бўйин бир хил даражада бўлганда мускул ва бўғимларда оғриқ кузатилмас экан.
Юқорида айтиб ўтилган ютуқ ва камчиликларига қарамасдан estet-portal.com мутахассисларининг фикрича уйқу пайтида қайси холатда ётишда, хар бир конкрет инсон учун индивидуал қулай вазият танланади. Аммо соғлиқ билан боғлиқ жиддий муаммолар мажуд бўлса экспертлар маслахатига қулоқ солиш яхши булади.
Шу билан бирга ёдда тутиш керакки, уйқу сифатига таъсир этувчи асосий омилларга: комфорт матрас, тинчлик, ёруғликнинг йўқлиги ва оптимал хона харорати киради.

Комментариев нет:
Отправить комментарий