ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 15 апреля 2018 г.

СТРЕССНИНГ БОШ МИЯГА ТАЪСИРИ

Abduqodir Sattarov, [15.04.18 17:54]
СТРЕССНИНГ БОШ МИЯГА ТАЪСИРИ
Хроник стресс нафақат бош мия ўлчамлари ва структурасини ўзгартиради, балки ирсиятга хам салбий таъсир этиши мумкин. Узоқ давом этмайдиган стресс фойдали. У мияни фаоллаштиради, турли вазифаларда хотирани жамлайди, мусобақаларда яхши натижалар олишга кўмаклашади, жамоат олдида чиқишларда аудиторияни бўйсундиришга ёрдам беради. Қачонки стресс сурункали турга ўтса унинг фойдали томонлари йўққа чиқади.
Стресс бош мияни кичрайтиради.
Стресс бош миянинг гипоталамо-гипофизар-буйрак усти бези тизимида
хосил бўлади. Рухий зўриқишларда буйрак усти бези пўстлоғи кортизол гормонини ишлаб чиқаради. Бу гормон инсонни турли қийинчиликлар билан курашишида ёрдам бериб ва фаоллигини таъминлайди. Аммо кортизолни узоқ вақт таъсир этиши бош мияга салбий таъсир этади.
Асосий зарбани гиппокамп қабул қилади. Бу ерда кортизол рецепторлари жойлашиб, улар кортизол гормонини ишлаб чиқарилишини нормаллаштиради. Қонда кортизолнинг катта миқдорда ва узоқ сақланиши бу рецепторларнинг ўлишига олиб келади. Бу эса хотирани пасайиши ва маълумотларни ўзлаштиришни қийинлашувига сабаб бўлади. Ундан ташқари бодомсимон таначаларнинг сезгирлигини ошиши хисобига инсон ўта сезгир, асабий ва нотинч бўлиб қолади.
Оқибатда инсоннинг гормонал тизими стресс даражасини назорат қила олмай қолади. Ортиқча кортизол эса бош мияни кичрайишига олиб келади. Гормонлар таъсирида нейронлар ўртасидаги синаптик боғламлар бузилиб, инсонни диққатини жамлашига, қарорлар қабул қилишига ва ижтимоий муносабатларига жавоб берувчи бош миянинг префронтал пўстлоқ қисми ўлчами ўзгаради. Шу сабабли хроник стресс нафақат хотира ва концентрацияни сусайтиради, балки депрессия ва деменцияга хам олиб келади.

Стресс ирсиятга таъсир этади
Тажрибалар кўрсатишича хроник стресс айрим генларнинг ривожланишига таъсир этади. Каламушларда ўтказилган текширувлар натижасида шундай хулосага келинди. Она каламушнинг ўз авлоди тўғрисида қанчалик қайғуришига қараб, болаларини стрессга бўлган реакцияси ўзгаради. Жумладан, мехрибон ва жонкуяр каламушнинг болалари стресс холатларига чидамлилиги юқори бўлади. Негаки уларнинг бош миясида кортизол рецепторлари кўп бўлиб, негатив таъсиротларга тезлик билан юмшатувчи реакция билдиради. Аксинча, мехр кўрмаган болалар эса стресс рецепторларини камлиги учун енгил стрессга хам сезгир бўлади. Бундай ўзгаришлар эпигенетик деб номланиб, ирсият орқали узатилади ва бир нечта авлодларгача етиб боради.

Стрессга қарши курашиш керак
Бош мияда қайтмас ўзгаришлар содир бўлмаслиги учун стрессга карши курашиш ва кортизол миқдорини тушириш керак. Энг оддий усуллари бу – чуқур нафас олиш ва медитация қилиш хисобланади. Энг яхши медитация хушу-хузу билан НАМОЗ ӯқиш ва ҚУРОН оятларини тушуниб, тадаббур билан тиловат қилиш. Ўртача жисмоний машғулотлар хам ёрдам беради. Бу ерда меёрни унутмаслик керак, негаки хаддан зиёд спортга берилиш кортизол миқдорини кўпайишига сабаб бўлади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий