ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 17 апреля 2018 г.

Ўсмирлар депрессияси нима?

Ўсмирлар депрессияси
Бир қатор физиологик сабаблар хисобига ўсмирлар кайфият бузилишларига жуда мойил бўлиб, ташқи мухит ўзгаришларига кескин реакция билдиради. Кўп холларда ота-оналар ўсмирларнинг ёмон кайфиятини «ўтиш даври» билан боғлаб, бунинг орқасида инжиқлик ва эътироз мавжуд деб хисоблайди.
Ўсмирлар депрессиясини қандай аниқлаш мумкин?
Депрессияни фарқлаш учун ота-оналар фарзандидаги қуйидаги холатарга эътибор

қаратиши керак:
• Апатия – эътиборсизлик, ён-атрофда бўлаётган илгари қизиқтирадиган холат ва машғулотларга лоқайдлик.
• Диққатни сусайиши ва фикрларини жамлай олмаслик.
• Иштахасини йўқолиши (хатто ширинликлар ва севган таомларига хам)
• Бош, юрак ва ошқозон сохасидаги доимий, кучсиз ва эзиб оғришлар.
• Муносабатлардаги бефарқлик, маъсулиятсизлик, хотирани сусайиши.
• Ўлим хақидаги фикрларни аниқ ёки билвосита баён қилиш.
• Кечаси уйқусизлик холати ва кундузлари эса гиперактивлик.
• Мулоқотлардан қочиш, ёлғизликка интилиш.
• Аста-секин алкогол, тамаки ва наркотик моддалар истеъмол қилиш.
Агар айтиб ўтилган белгиларнинг хеч бўлмаса ярми фарзанлингизда кузатилса мутахассис маслахатини олиш тавсия этилади.

Мутахассисга учраш кераклигини қандай аниқласа бўлади?
Одатда ота-оналар фарзандларидаги депрессия белгилари билан турли йўллар билан курашади ва кўпинча агрессив усуллар қўллашади. Аммо шундай вақтлар хам бўладики улар қўллаган усуллар чегарадан чиқиб кетади ва врач маслахатини олиш керак бўлади. Бу моментни қандай қилиб ўтказиб юбормаслик керак? Фарзандингизда қуйидаги белгилар кузатилганда психотерапевт ёки психиатрга мурожаат қилишингиз сўралади:
• Танасидаги ўз-ўзига етказган жарохатларни кўринарли излари бўлганда.
• Ўсмир беш кундан ортиққа овқатдан бош тортганда.
• Бевосита ёки ижодий махсулотлари орқали суицидал фикрлар хақида сўз юритганда.
• Деструктив асоциал хулқи ривожланганда (жанжаллашиш, агрессив конфликтлар, қонунни қўпол бузиш холатлари).
• Ташқи мухитдан ажралиб олганда.
• Апатия (бефарқлик) холатининг кучайиб боришида.

Даволаш қандай олиб борилади?
Психотерапевт ёки психиатр бир қатор мажбурий текширув тестларини ўтказиб, маълум бир белгиларнинг ривожланганлик даражасига қараб индивидуал даво белгилайди. Бутундунё Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг депрессияни даволаш схемасига кўра терапевтик дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:
• Тўлиқ курс – депрессиянинг физиологик ва психологик сабабларини аниқлашга қаратилади: лаборатор тахлиллар, неврологик текширув, терапевт кўриги, психологик тестлар.
• Симптоматик даво: антидепрессантлар, витаминлар, гормонлар (зарур холатларда), оғриқ қолдирувчилар, иммунокорректорлар.
• Психотерапия – индивидуал ва гурух-гурух бўлиб машғулотлар ўтказиш. Когнитив психотерапия усуллари.

Антидепрессантлар хақида қисқача маълумот
Депрессияда ўсмирларга кўп холатларда антидепрессант препаратлар буюрилиши ота-оналарни хавотирга солади. Шу сабабли улар хақида қисқача тўхталиб ўтамиз.
Антидепрессантлар – турли табиатли депрессия (тушкун кайфият) ни даволаш учун буюриладиган махсус гурух дорилари хисобланиб, уларнинг таъсир механизми организмда дофамин, норадреаналин ва серотонин миқдорини тенглаштиришдан иборат. Бу 3 та модда инсоннинг рухий холатини белгилаб бериб, серотонин ва норадреналин миқдорини тушиб кетиши депрессия холатини чақиради.

Кўникиб қолиш мумкинми?
Айримлар антидепрессантларга кўникиб қолиш ёки бошқа рухий бузилишлар чақиради деб хисоблайди. Аслида эса бу мураккаброқ вазият бўлиб, кўникиш организмнинг эхтиёжи эмас балки индивидуал танлови хисобланади холос. Тўғри антидепрессантлар қабул қилиниши серотонин миқдорини ошириб инсонда кўтаринки кайфият бағишлайди. Шундай эйфорик холатини сақлаб қолиш мақсадида атайин препарат дозасини ошириш ва даволаниш жараёни тугагач хам қабул қилишда давом этиш - кўникиш ривожланишига олиб келиши мумкин.
Бошқача айтганда бу ерда кўникиш медикаментоз эмас, балки рухий кўникиш хосил бўлади. Хозирда тиббиётда қўлланилаётган антидепрессантларнинг психотик ножўя таъсирлари мавжуд эмас. Ўсмирнинг шахсий танлови эса қўшимча препаратлар билан коррекцияланиши мумкин.

Ўсмирлар депрессиясида қандай препаратлар буюрилади?
Барча антидепрессантлар таъсир механизмига кўра иккига бўлинади: асаб тизимини қўзғатувчи ва тормозловчи.
• Асаб тизимини қўзғатувчи антидепрессантлар: Гиперицин, Имипрамин, Прозак, Дезипрамин
• Седатив (тинчлантирувчи) антидепрессанты: Азафен, Людиомил, Пароксетин, Рекситин

Ўсмирлар депрессиясини профилактикаси

Депрессияни медикаментоз даволашдан қочиш учун ўсмирлар холатини зимдан кузатиб туриш зарур. Боланинг ишлари ва қизиқишларига алохида эътибор бериш, гапларини тинглаш ва жавоб қайтариш, соғлом муносабатлар ўрнатиш керак. буларнинг бари ўсмирлар депрессиясини енгилроқ кечишини таъминлайди.

Ӯсмирлар депрессияси аксар мусулмон бӯлмаган оилаларда учрайди. Агар мусулмон бӯлган оиладан депрессияга чалинган ӯсмир ӯғил ёки қиз чиқиб қолса ҳам, исломни даво қилиб куфрий ҳаёт тарзида яшаётган оилалардан чиқади.

Болаларни ҳали вояга етмасдан сахих исломий тарбияда тарбиялашлик, дунёга мусулмон дунёқарашида қарашга ӯргатиш билан стрес ва депрессияни автоматик равишда олдини олинади.

Қимматбахо психотерапевт консултациялари-ю, депрессияга қарши нашасифат кимётерапияга хожат қолмайди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий