. Уйқу билан боғлиқ муаммолар
Апноэ. Бунда уйқу пайтида нафас харакати юзаки бўлиб қолиши ва хатто маълум вақтга тўхтаб қолиши мумкин. Бош оғриши ва хуррак отиш апноэнинг асосий белгиси хисобланади. Ундан ташқари апноэ юрак муаммолари мавжуд ва қон босими юқори одамларда хам кузатилади. Кечаси тез-тез уйғонадиган, кундузлари уйкусирайдиган, уйқусида хуррак отадиган кучли терлайдиган инсонларда
апноэга гумон қилиш мумкин.
Уйқуга тўймаслик. Мутахассислар суткасига 7-8 соат ухлашни тавсия килишади. Американинг Sleep Disorders and Headache ассоциацияси маълумотларига кўра 6 соатдан кам ва 8,5 соатдан кўп ухлаш бош оғришига сабаб бўлар экан. Уйқу сифатини яхшилаш учун улар қуйидаги маслахатларни тавсия этади:
• Уйкуга ётишни ва уйғонишни куннинг аниқ бир вақтида амалга оширинг.
• Уйқу олдидан кофеин, никотин ва алкоголдан йироқроқ юринг.
• Уйқудан олдин мияни стимулловчи омиллардан сақланинг: телевизор кўрманг, интернетда ўтирманг.
• Сизни ухлашингизни яхшиловчи ва бузувчи омиллар рўйхатини тузинг.
• Уйқу учун комфорт шароит яратинг (хона илиқ, тинч ва қоронғу бўлсин).
• Уйқудан олдин бўшашиш учун ванна қабул қилинг.
• Мунтазам спорт билан шуғулланинг
2. Депрессия
Аффектив бузилишлар хроник бош оғришига сабаб бўлади. Америкалик олимлар 6 мингтадан зиёд инсонларни текшириш орқали эрталабки бош оғришини оғриқ қолдирувчи препаратларни кўп ичиш қабул қилиш натижасида ривожланиши исботланган. Улар ностероид яллиғланишга қарши препаратларни бош оғришига қолдириш мақсадида фақат кун оралатиб ичишни тавсия этишади.
3. Алкогол ва психотроп моддалар
Prevalence and Risk Factors of Morning Headaches in the General Population шиори остида ўтказилган тадқиқотда турли давлатларда яшовчи 19мингтадан ортиқ одам текширувдан ўтказилди. Оз ичилса хам мия емирилиши ҳиссобига бош оғриши исботланди.
Шунингдек, текширув натижалари депрессия ва уйқусизликни даволовчи психотроп воситаларни «Ксанакс», «Валиум», «Зипрекс» ичадиган одамларда 7-17 фоиз кўпроқ учраган.
4. Бруксизм
Айрим одамлар уйқу пайтида тишларини ғижирлатишга одатланиб, бу хам жиддий бош оғриқларига ва хатто апноэ холатига сабаб бўлади. Одатда одамлар тушида тишларини ғижирлатганини ўзлари билмайди ва буни қуйидаги белгилар орқали аниқлаш мумкин.
• Тишларни баланд ғижирлатиш ёнингизда ухлаётган одамни уйғотишиб юбориши мумкин.
• Тишларда сабабсиз ёриқлар ва дефектлар пайдо бўлади;
• Жағ ва юз мускуллари чарчайди ва оғриқли бўлиб қолади;
• Жағлар етарлича юмилмайди;
• Қулоқларда оғриқ пайдо бўлади;
• Тишлар сезгир ва оғриқли бўлиб қолади;
• Ёноқларнинг ички юзасида (лунжларда) сабабсиз шикастланишлар пайдо бўлади;
• Чакка сохасида ўтмас оғриқлар сезилади;
• Уйқу бузилиб, эрталабда бош оғрийди.
5. Соғлиқ билан боғлиқ бошқа жиддий муаммолар
Бошнинг эрталабда оғриши организмдаги жиддий патологиялар: бош мия ўсмаси, бош мия травмаси, юқори қон босими ёки инсульт белгиси бўлиши мумкин. Қуйидаги холатларда шифокорга учраш талаб этилади:
1. Бош оғриши хафтада икки ва ундан кўп марта такрорланса;
2. Бўйинда кучли оғриқ ва карахтлик пайдо бўлганда;
3. Бош оғриши бош мия травмасидан кейин пайдо бўлса;
4. Бош оғриши билан бирга иситма, кўнгил айниши, қайт қилиш кузатилса ва уларни келтириб чиқарувчи бошқа омиллар бўлмаса;
5. Бош оғриши онгни хиралашиши ва йўқолиши, бўшашиш ва буюмларни иккита кўриш билан кечса;
6. Бош оғриши характери ва кучи кескин ўзгарса.
7. Бош оғриши болаларда кузатилса;
8. Бош оғриши талваса ва хансираш билан кечса;
9. Бош оғриши ёмон сифатли ўсмаси ёки ВИЧ инфекцияси бор одамларда кузатилса.

Комментариев нет:
Отправить комментарий