ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 12 апреля 2020 г.

Abduqadir Sattarov · Инсонга нима муҳим ҳаётда???

Abduqadir Sattarov · 
Инсонга нима муҳим ҳаётда???
Пул...!!
Уй...!!
Фарзанд...!!! 
Оила....!!!
Лекин буларданам энг муҳими МЕҲР экан... 
Шу ёшга чиқиб, қанчадан қанча инсонлар ҳаётига гувоҳ
бўлдим, қанча инсонлар билан мулоқотда бўлдим. Лекин бир нарсага қаттиқ амин бўлдимки, инсонлар меҳрсизликдангина бахтсиз бўлар экан. 
Ҳаётимда иш, уй жой, бола, она, жигар деб яшайверибман, яшайверибман. Пул керак, ишлашим керак, фарзандларим катта бўлаяпти, боқиш керак кийинтириш керак, боғча, мактаб, дарс... пул... пул... пул.... 
Фарзандларим уни оберинг, буни оберинг.... пул., пул, пул... 
Онам ҳафа бўлмасинлар, ишлашим керак, фарзандларим кам бўмасин, ишлашим керак, уйим жойим йўқ, ишлашим керак.....
Онам сиқилмасинлар дардимни яширай, фарзандларим тушунмайди, кўз ёшларим беркитай... Укам тушунмайди, унга индамай...Севган инсоним ҳафа бўмасин, дардимни айтмай....
Лекин бир саволни ҳеч ким бермайди... "Сенга нима керак?"
Доим бир нарса ёдимдан чиқмайди... 
"Аёлни аёвсиз йиллар қаритадими? Йўқ, аёлни уйқусиз тунлару, меҳрсиз йиллар қаритади...."
Мана менга нима керак.... Ҳақиқий беғубор меҳр.... Шунчаки Меҳр....
Қадрли инсонларингиздан меҳрингизни дариғ тутманг, чунки сиз бераётган ҳар бир томчи меҳр уларни яшашга ундайди, ҳаётга қайтаради... 
Ҳозироқ уларга " Яхшиям ҳаётимда борсиз" денг... Аҳир ҳозир айтмасангиз қачон айтасиз.... Ахир сиз айтмасангиз ким айтади..😢☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!✔️🌸
Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир.  (Роҳман - 60)
Бошқаларга ҳам еҳсон қилиб канални улашинг, Аллоҳ ҳам эвазига сизга фақатгина эҳсон қилади ИНШААЛЛОҲ

Комментариев нет:

Отправить комментарий