ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 17 апреля 2020 г.

Эркаклашиб кетди аёллар.

Кейинги ўн йилда аёллар шу даражада эркаклашип кетдики, улар кириб бормаган жой ва соҳа қолмади
Ҳайдовчилар аёллар, сартарошлар аёллар, темирйўлчилар аёллар, мардикорлар аёллар, хуллас, ҳамма соҳада. Авваллари эркалар аёлини машинасини олди ўриндиғида олиб юришни ор деб биларди, ҳозирда ўзлари олди ўриндиқда уялмай ўтиришибди. Ёки ресторанда аёллар,
чойхонада аёллар, ҳаттоки эркаклар ҳожатхонасини пул олувчи кассири ҳам аёллар. Авваллари аёллар: «эркаклар кўп экан» деб, ошхоналарга киришмаган бўлса, ҳозирда эркаклар: «у ерда аёллар кўп» деб, чойхоналарга киришмаяпти, нақадар ўлчовлар ўзгариб кетди, эркаклар ҳам буткул ўрганиб бўлдик, кўникдик ва кўникиб боряпмиз.
Аёллар ҳам шу даражада эркакликни тез ўзлаштиришмоқдаки, ҳатто аврат чегарасида ҳам эркакларга тааллуқли ҳукмни ўзлариники қилишди, (яъники киндик ва тизза оралиғи). Бизлар ҳам ана шу чегарадан ўтганини беҳаё деяпмиз, аҳволимизга ўт тушсин.
P.S Шу аҳволимизга уялмасдан, Росулуллоҳ «умматим, умматим, умматим», деганларида бизни айтишган деймиз.
Бизни миллат ҳаттоки нимадан уялишни ҳам билмайдиган аҳволга келди.
Кузатаман кўчага чиқиб,
Айланади турли хаёллар.
Хаё номли либосин ечиб,
Эркаклашиб кетди аёллар.
Эрларнинг шимини кийган,
Таралмайди ундан зиёлар.
Сигаретга аста ўт қўйган,
Эркаклашиб кетди аёллар.
На хаё бор, на бор латофат,
Ким билади, ким не дейолар,
Бу маънавий бузуқлик офат,
Эркаклашиб кетди аёллар.
Фарзандига ўрнакми улар,
Гулламасдан қурир нихоллар,
Кимгадир дарс бўлади шулар,
Эркаклашиб кетди аёллар.
Оғир ботар балки хулосам,
Кимдир балки сўзим эрмаклар,
Сабабини ўйлаблар кўрсам,
Хотинлашиб кетди эркарлар.
Сабаб шудир ўзгарди эрлар,
Бу сўзимга балки сергаклар.
Уйда энага бўп қолди шерлар,
Хотинлашиб кетди ЭРКАКЛАР..

Комментариев нет:

Отправить комментарий