"Егандек бўлдим" номли масжид ҳақида эшитганмисиз?!
Истанбулнинг "Фотиҳ" минтақасида шу номдаги масжид бор. Бу туркчада "Sanki edim" бўлади. Бу ғаройиб ном ортида ажиб бир ҳикоя бор. Бунда ажойиб бир ибрат бор.
Фотиҳ минтақасида Хайриддин афанди номли бир киши истиқомат қилар эди. Бу қаҳрамонимиз қачон бозорнинг олдидан ўтса ва нафси меваними, гўштними, ҳалвоними хоҳлаб қолса "егандек бўлдим" деб шунга етадиган пулни
бир сандиққа ташлаб қўяверар экан.
Ойлар, йиллар ўтсада у ўзини лаззатли таомлардан маҳрум қилиб бораверибди. Суягини тик тутиб турадиган овқатгагина қаноат қилиб бораверибди. Сандиқ эса секин-аста пулга тўлиб бораверибди. Ниҳоят бу пулга маҳалласида бир кичкина масжид қуриб берибди.
Маҳалла аҳли бу кишининг қиссасидан хабардор бўлгач масжидни "егандек бўлдим" деб номлашибди.
Бу масжид 18 асрда Усмонийлар даврида бино қилинган. Унда 200 намозхон намоз ўқий олади.
Агар, Истамбулга йўлинг тушса ва Фотиҳ минтақасига борсанг эски уйлар орасида кичкина масжидни кўрасан. Бу масжид Хайриддин афандининг ихлосига, зуҳдига далолат қилади. У киши фақирлигига қарамасдан абадий ҳаёти учун доимий ажр бориб турадиган гўзал садақайи жория қолдирди.
Унга дунё лаззатлари "мени енг" деб нидо қилганида уларга қараб "егандек бўлдим" деб жавоб қилди. Агар бундай жавоб қилмаганида битта масжидни еб юборган бўлар эди Аллоҳ раҳмат қилгур!

Комментариев нет:
Отправить комментарий