ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 13 апреля 2020 г.

ЕР САЙЁРАСИДАГИ ЭНГ КЕКСА КИШИ ЎЗБЕКИСТОНДА

Abduqadir Sattarov, [14.04.20 05:43]
Биз ҳам шу ёшга етайлик илойим.

Бувайда туманидаги Хувайдо момо ҳақида очерк
Фан оламида ўртача умр кўриш давомийлиги ва узоқ яшашга алоқадор сабаблар бўйича “ҳайратомуз”, лекин “сароб” ҳисобланмайдиган маълумотлар
эълон қилинади.
Барча касалликларни инсоннинг ўзи яратади, лекин оддий мувофиқ ҳаёт тарзини сақлаб қолиш билан уни четлаб ўтиш мумкин бўлади. Инсон камида 90 йил яшаш, хатто юз ёшга етиб, уни тўйдай нишонлаш учун тўқсон фоиз имкониятга эга деб тиб илми хулосага келган (Клайд Янси). 2040 йилгача қилинган илмий башорат – инсон умрини чексиз узайтириш мумкин ва “ўлмас одам”ни ҳам дунёга келиши фантастика бўлиб қолмаслиги эҳтимолдан холи эмас деган тўхтамга келган. Бироқ, илм-фан ҳам тақдирга бўйсунади.
Келинг энди қаҳрамонимиз – Фарғона вилояти Бувайда туманида яшовчи фуқаро Хувайдо Умарова ҳақида икки оғиз гапириб ўтайлик. Жорий йилда Ўзбекистон халқи минтақада узоқ умр кўриш бўйича етакчи бўлиб, биринчи ўринда қайд этди. Қолаверса, олимларимизнинг кўп йиллик илмий мониторинги натижаси сифатида узоқ умр кўрувчи Хувайдо момо Умаровани дунёнинг энг кекса аёли дейиш мумкин. У киши 1895 йил 1 январда туғилган, ёшлари – 125 ёшу 4 ойлик. Ўзбекистон Табобат академияси аъзолари ҳар йили 3-4 марта момодан хабар олиб туришади. Хусусан, Ўзбекистон Табобат Академияси ҳақиқий аъзоси, тиббиёт фанлари доктори, профессор Неъматжон Мамасолиев бошчилигидаги гуруҳ момонинг қон босимлари ва пархезларини текшириб, керакли тавсияларни бериб туришади.
Уч асрни кўрган бу бувидан яқинда хабар олган тадқиқотчи Намоз Мавлоновнинг эътирофича Хувайдо Умарованинг аҳволлари яхши экан. Тадқиқотчилар билан суҳбатлашганимизда бу момонинг узоқ яшаш сирлари шунда эканки, қаҳрамонимиз ҳеч қачон биров билан хафалашмаган эканлар. Тўғри-да ҳеч қачон бировдан хафа бўлмаслик керак. Ҳатто фарзандларимиздан ҳам хафа бўлмаслик лозим. Чунки ҳар бир инсон алоҳида индивид. Тўпорироқ тушунтирганда, ҳар кимнинг тупроғи ҳар хил жойдан олинган. Аслида хафа бўлиш шеригидан бирор нарсани умид қилиш ёки таъма қилишдан келиб чиқади. Албатта таъма қилмай яшаш лозим бўлади. Айтайлик, бирор яқин кишингиздан бир нарса сўрамоқчи бўлсангиз, ўша нарса унда йўқ бўлса ёки беролмаса хафа бўлиб қоласиз. Шунинг учун ўша сўраган нарсангизнинг муқобилини топиб қўйишингиз ёки сўраётган кишингиздан қаттиқ умид қилмаслигингиз керак.
Хувайдо момо Умарова ҳақида гап кетганида, афсус билан шуни айтиш лозимки, матбуотимизда бу муборак ёшга етган фуқаро тўғрисида ёритилмади. Ваҳоланки, миллий медиа доира, хусусан инернет сайтларимиз 117 ёш билан Гиннеснинг рекордлар китобига кирган Россиянинг Архангелск области Красноярск районида яшаган – ўтган йили қазо қилган Танзила Бисембаевани росса гапиришди. Яна 116 ёшга кириб вафот топган италиялик Жузеппина Проджеттони, 117 ёшга кириб ўлган япон аёли Чихо Миякони бутун дунё шов-шув қилди. Бунга қўшилишиб ўзбек Интернет олами ҳам уларни эътироф этди. Савол туғилади: нега биз ўзимиздаги эътирофга лойиқ маълумотни гапирмаймиз? Улардан натижаси яхшироқ бўлган Хувайдо момо тилларга тушишга ҳақли эмасми? Нега ўша Гиннеснинг рекордлар китобига Ўзбекистондаги натижалар кирмайди? Биз эътироф этмасак, ким эътироф этади? Бу ахир ўзимизга, яъни миллий ОАВга боғлиқ-ку!
Хувайдо момодан хабар олиб турган олимларимизнинг таъкидлашича, узоқ умр кўриш кафолати бу – Eaton S. рецепти, рационда оқсиллар истеъмолини 2,7 баробарга кўпайтириш; ёғ истеъмолини аксинча 2 баробарга камайтириш; натрий истеъмолини 4,9 мартага камайтириш; калий қабул қилишни 4,6 баробарга орттириш; кальций қабул қилишни 2,5 мартага кўпайтириш экан.

Abduqadir Sattarov, [14.04.20 05:43]
Чунончи, илмий мониторинг натижалари бўйича (“The Lancet” журнали таҳлиллари) энг узоқ умр кўриш бўйича Японияни “тахт”дан тушиши кутилаётир. 2040 йилга бориб унинг ўрнини Испания эгаллаши башорат қилиниб – ўртача умр кўриш давомийлиги 85,8 йилга етади, Японияни кўрсаткичи эса 85,7 ёшни ташкил этади. Узоқ яшашни “салбий кушандаси” деб эътироф этилган 250 та сабаб орасида (190 мамлакатда), энг жиддийлари сифатида қон босимини ортиши (АГ), семизлик, қандли диабет, тамаки чекиш ва алкоголь истеъмоли кўрсатилмоқда.
Хувайдо момони қарамоғига олган олимларимизнинг илмий натижаларидан келиб чиқиб айтганда, узоқ умр кўрувчи инсонлар яшовчи мамлакатлар етакчи ўнлилига 2040 йилга бориб – Сингапур, Швейцария, Португалия, Италия, Исроил, Франция, Люсембург, Австралия, Япония ва Испания қаторига Ўзбекистон ҳам кириши мумкин экан.
Хувайдо момонинг айтишича, сахийлик ва яхшилик қилиш бошқаларга нисбатан кўпроқ яшаш белгиси экан. Дўстлар, қўни-қўшнилар ёки қариндошларга ёрдам бериш, муҳтожларга ва қийин вазиятда қолганларга кўмаклашганлар парвосиз кишиларга қараганда соғлом ва тетик бўлишар экан. Ҳатто буни АҚШнинг Буффало университетида ўтказилган ва унда 846 киши қатнашган [Майкл Пулен, 2019] маълумот ҳам тасдиқлайди. Бундай маълумотлар Қуръони Каримда ҳам такрор ва такрор таъкидланган. Пайғамбаримиз алайҳис-саломдан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: “Сизларнинг яхшиларингиз умри узун, амалда чиройли бўлганингиздир” (Имом Аҳмад, Ибн Ҳиббон, Байҳақий).
Ўрни келганида айтиш лозимки, тарихда узоқ умр кўрганлар кўп бўлган. Жумладан, хитойлик Ли Цинъюнъ (1677-1933) - 256 йил яшаган. Бу одам ўлганида текширганлар – ундан бирорта касаллик аломати топишмаган. Шунингдек, европалик – миллати номаълум Фома Карне (1588-1795) - 207 йил яшаган. Яна ўз даврининг узоқ умр кўрган кишиси озарбойжон Ширали Муслимов (1805-1973) - 168 ёшга кирган, туркиялик Заро оға эса (1777-1934) 157 ёшни қоралаган. Индонезиялик Туринах (1853)ни 2010 йили матбуотда унинг 157 йиллиги ҳақида ахборот берилган, ҳозир вафот этган. Яна Озарбойжон фуқароси Махмуд Багир ўғли Эйвазов (1808-1960) – 152 ёшда вафот этган. Доғистон фуқароси Магомед Лабазанов (1890-2012) 122 ёшда ўлган. Грузиянинг Сачино қишлоғида яшаган Антиса Хвичава (1880-2012), 132 ёшга кирган. Россия фуқароси Толстогузов Павел Яковлевич – 117 ёшга кириб, Тобольск шаҳрида истиқомат қилиб ўтган ва Бородин жангини иштирокчиси бўлган. Ҳозирда яшаяпти гумон қилинган ҳиндлардан Махам Мусий Бангалорда 1835 йилнинг 9 январида туғилган ва Гиннес рекордлар китобига ҳозирги дунёнинг энг кекса одами деб киритилган. Нафақага 122 ёшида чиққан бу одамнинг ўлгани ҳақида маълумотимиз йўқ. Яна бир узоқ умр кўрувчи инсон – Сапарман Содимеджо Индонезияда яшайди, 1870 йилда туғилган, ўтган йилнинг 31 декабрида 150 ёшга тўлди. Қариндошларининг сўзларига қараганда мутлақо соғлом ва ҳеч касал бўлмайди, 10 та ака ва опа – сингиллари бўлган ва 4 марта уйланган. Агар у ҳозир тирик бўлса Хувайдо момо иккинчи ўринни эгаллайди.
- Хувайдо момо юз ёшга кирганларида тишлари қайтадан чиқди. – дейди профессор Неъматжон Мамасолиев. – Аҳволлари жуда яхши, фикрлашлари тиниқ. Ҳазилни ҳам яхши тушунадилар. Хувайдо момо ҳатто шеър ёзадилар, қадимги қўшиқларни биладилар. Тиббий ҳолатлари яхши, фаол, шикоятлари деярли йўқ, 30 йиллар олдин катаракта бўйича жарроҳия амалиётини ўтказганлар. Юрак қисқаришлари ритмик, қисқариш частотаси – 87 та 1 дақиқада. Томир уришлари АБ 152/92 мм.сим. – чап қўлда, 150/90 мм.сим. – ўнг қўлда. Ички аъзолар томонидан патологик силжувлар йўқ. Хотиралари тиниқ, қувноқ. Доим борганимда янги шеър ўқиб берадилар. Ашула айтишга мойилликлари кучли. Доимо ўтган асрда аллақачон ўтиб кетган ота – оналарига кучли соғинч ҳис қилиб яшайдилар. Тиббий хулосам шуки, физиологик прогерия, яъни деярли соғломлар.

Abduqadir Sattarov, [14.04.20 05:43]
Хувайдо момо аҳволларидан келиб чиқиб профессор Неъматжон Мамасолиев айтганидек, қувноқ ва фаол ҳаёт тарзи узоқ умр кўриш гаровидир. Дарвоқе, жаҳон миқёсида, Ўзбекистон умрни узайтириш борасида энг қулай имконият ва салоҳиятга эга бўлган мамлакат қаторида эътироф этила бошланди. ЯъниЎзбекистонда узоқ умр кўриш даражаси ортмоқда, мамлакатда 225 минг киши 80 ёшдан ошган, 44 минг нафар 90 ёшдан ва 8700 нафар 100 ёшдан ошганлар истиқомат қилишади.
Хуллас, узоқ умр кўриш омили бу – кечиримлилик, хафа бўлмаслик, хайру саховатни кўпайтириш, катта – улуғ кишиларнинг дуосини олишдир. Барчамизга Хувайдо момонинг умрини берсин!

Комментариев нет:

Отправить комментарий