Мавлавий Ҳиндистоний алайҳир роҳма..
#дадамни_танимабман
Ҳиндистон
Ажмир деган шаҳарга бориб, бир Усмония мадрасасига кирадиган бўлдим. Мени мадрасага қабул қилиб олдилар. Хулосаи калом шндай; саккиз йил шу мадрасада дарс қилдим. Дарс урду тилида бўлар экан.Бу тилни билгунча бир йил қийналдим. Бу орада
ўзимни мамлакатимдан ҳеч қандай хат – мактуб ололмадим. Дадам билан Мозори Шарифда кўришганимга ўн беш йил бўлди. Мадрасада саккизинчи йил ўқиб турган ҳолатимда бир ажойиб воқеа рўй берди. Воқеа шундан иборат эди, шу кун мадрасага бориб ўқишимни дилим истамас эди. Бир кун мени озод қилиб қўйса – да, ҳоҳлаган жойимга бориб саёҳат қилиб келсам. Дилим шуни истар эди. Мадрасани бошлигига ариза ёздим: - “Бу кун менинг тобим йўқ, мени ўқишдан озод қилсаларинг” – деб илтимос қилдим. Мадрасанинг табибини олдимга мени муолажа қилиш учун юбордилар. Табиб кўриб айтдики: - “Сизда ҳеч қандай касал йўқ, энди сизга рухсат бераман, бир кун шаҳарни томоша қилинг”. Менга ижозатнома бердилар. Ман мадрасадан чиқиб қаёққа бориш керак экан, ўзим ҳам билмайман. Кўчада айланиб, истансияага бордим. Афғонистон чегарасидан келган поезд тўхтаб турган экан. Дилимга келдики,мамлакатимиздан Ҳажга боргувчилардан биронтасини учратиб қолармикинман деб,поездга чиқдим, вагонларни текшириб кўрдим ва бир вагонда уч киши ўтирган экан. Уларни кўрган замон ўзбеклигини билдим. - “Оталар, қаердан келдингизлар?” – деб сўрадим. Улар мени ўзбекча гапиришимдан ҳайрон бўлди, чунки менинг либосларим ҳиндистон либоси эди. У ҳожилардан бири:
- “Сан ўзбекмисан?” – деб сўради.
– “Ўзбекман” – дедим.
– “Бу ерда нима қилиб юрибсан?”деди. Мен: - “Мадрасада ўқийман” дедим
– “Ўзбекистоннинг қайси шаҳридан бўласан?” деб сўради.
Мен: - “Қўқонлик бўламан” дедим.
У одам айтди: - “Мен ҳам қўқонликман”
– “Қўқоннинг қайси қишлоғидан бўласан?” деб сўради.
Мен: - “Уч кўприкга яқин Чорбоғ қишлоғидан бўламан” дедим.
У одам айтди: - “Кимнинг ўғли бўласан?”.
Ман: - “Мулло Рустам домланинг ўғиллари бўламан” дедим.
Бу одам бир сайҳа тортиб: - “Йўқолган ўғлимни топдим” деб менга ёпишди. Мени қучоқлаб турган ҳолда ҳушдан кетди. Мен ўзимни дадамни танимасдан турган эканман. Ўн беш йил илгари кўрганимда дадамнинг соқолларига оқ ораламаган эди. Энди соқоллари оқариб, бетоб бўлиб, заиф бўлиб қолган эканлар. Ҳеч танимадим. Шу вақтда поезд юрушни бошлади. Мен тезлик билан дадамни пастга олиб тушдим. Булар уч киши Ҳажга кетаётган эканлар. Поезд билетлари Бомбей шаҳрига олинган экан. Ҳожилар Бомбейга тўпланиб, параходга билет олиб Ҳажга жўнайдилар. Дадамнинг шериклари поездда йиғлаб кетавердилар. Мен дадамни олиб мадрасага келдим. Мударрисларимиз ҳайрон бўлиб:
- “Сенга илгари хабар келганмиди?” дедилар.
Ман: - “Йўқ, ҳеч қандай хабарсиз чиқдим”. Поезддаги “ҚУДРАТИ ИЛОҲИГА” таажжуб қилдилар.
Дадам айтдиларки: - “Ман қидириб, Мозори Шарифга келдим, сени билганлар айтдилар: - “Уни Ҳиндистон тарафидан топасиз.” Мени умидим узилиб, бу катта шаҳардан қандай топаман?! Ҳудога нола қилиб тиладим: - “Ҳудоё, ўғлимни менга еткизгин”. Мени бу дуойим мақбул бўлган экан, сени мажбур қилиб, менинг олдимга олиб чиқиб қўйди”.
Дадам: - “Шу давр ичида нима қилиб юрдинг?” деб ҳафалик изҳор қилди. Мен айтдим: - “Илм таҳсилида юрдим, шу бу йил охирги йилим” дедим. Дадам айтдилар: - “Сан ҳали ҳам ўқиб юрибсанми? Сени шерикларинг мударрис бўлиб дарс айтишябди. Энди маслаҳат шулки, тезлик билан мадрасадан жавоб ол. Мени ҳажга олиб бор”. Бундан бир йил илгари бир ажойиб воқеа рўй берган эди...
давоми бор...
☀️АЛБАТТА якинларингизга ТАРҚАТИНГ!!! ⏰каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 🥀🕊👉 https://t.me/malhamuz 👈биз билан бирга бўлинг.💕телеграмда👉 @malhamuz👈 🌞Кунингиз офиятда ва яхши кайфиятда ўтсин!🍇 👉🏻 @malhamuz 👈 каналига аъзо бўлиб, юртимиз ва🌎 жаҳон тиббиёти янгиликларидан баҳраманд бўлинг! 🌈Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.🍎👉🏻 🌐 Сайт: www.malhamuz.blogspot.com
📩 Почта: malham53@gmail.com Cайтда 👉👇www.malhamuz.blogspot.com телеграмда👉 @malhamuz 💞🙏🏼✨🌙☎️ Телефон +998-99-906-33-66🦋🌎 Facebook.http://www.facebook.com/abduqadir.sattar

Комментариев нет:
Отправить комментарий