Abduqadir Sattarov,
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм, Ассалому-алайкум азиз дўстлар, қадрли «Файзи-боғ» муҳлислари халқимиз орасида «ЎЗБЕК УРУҒЛАРИ» хақида қизиқиш пайдо бўлмоқда экан, олимларимиз томонидан эътироф этилган илмий фикрлар асосида суҳбат қилсак.
Туркий ўзбеклар ҳозирги Ўзбекистон, ҳозирги Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон умумий Ўрта Осиё ҳудудида энг қадимги
даврлардан бери яшаб келган ва ўзларини Ўзбек деб, юрт улуғларини эса ўзларининг беклари деб атаган халқдир. Улар асосан қарлуқ, чигил, туқси, яғмо, ябғу, ёбоқу, тангут, арғу каби уруғ ва қабилаларнинг бирлашуви натижасида ташкил топганлар. Улар тилимизнинг қарлуқ-чигил лаҳжасида сўзлашганлар.
Қипчоқ ўзбекларнинг ҳозирги Ўзбекистон, ҳозирги Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон умумий Ўрта Осиё ерларида яшаётганлиги жуда ҳам қадим замонлардан бошланган бўлиб, XVI асрда улар турк ўзбекларга катта таркиб бўлиб қўшилганлар. Тилимизнинг қипчоқ ўзбеклари, минг, юз, қирқ, қипчоқ, найман, қонгли, қиёт, қўнғирот, манғит, уйшин, кенегас, жалойир, мисит, дўрмон, лақай, қутчи, бурқут, баҳрин каби уруғ ва қабилалар орасида ташкил топган.
Ўғиз ўзбеклар эса кўпроқ ўзбек уруғларининг туркманлар ва озарбайжонлар билан аралашуви натижасида пайдо бўлган. Тилимизнинг ўғиз лаҳжаси уларга хосдир.
Юқорида санаб ўтилган мисолларга қўшимча тарзда шуни айтиш керакки, шу кунга қадар халқ оғзидан ёзиб олинган уруғ ва қабилалар, уларнинг ҳар хил катта-кичик бўлакларга бўлишинидан ҳосил бўлган номлар 300 дан ошиб кетар экан. Ушбу тушунчалардан келиб чиқиши ва тараққиёти, ўзаро муносабати ва қўшилишини ифодаловчи диаграмма жадвални тузиб чиқиш мумкин бўлар эди. Лекин улар ҳозирга қадар деярли ўрганилмаган. Олимлар, мутахассислар олдида қанчалик масъулиятли вазифалар кўндаланг турибди.
Уруғ пайдо бўлиш шартларини В.Бартольд ўз даврининг ўрхун ёзувлари ва мусулмон манбаларига кўра қуйидагича ифодаламоқчи бўлган эди: мустақил уруғ бўлиш учун вояга тўлган, сипоҳи, эркаклар сони энг камида 700 кишидан иборат бўлмоғи керак. (Т.Султонов, “Кочевне племена приаралья в XV- XVII вв”, Изд. “Наука”, Москва, 1982 г. стр.22). Шу асосда тарихий манбаларга назар ташласак, ўзбек уруғлари ҳақидаги фикримиз бирмунча ойдинлашади.
М. Қошғарий “Девону луғотит турк” асарида ёзади: “Турклар аслида 20 қабиладир. Ҳар бир қабиланинг саноқсиз аллақанча уруғлари бор”. (М. Қошғарий, “Девону луғотит турк”, 1-том, Тошкент, ЎзФА нашриёти, 1960 й., 64-бет). Шунга ўхшаш фикрлар “Жомеъ-ат таворих”, “Равзат-ус сафо”, “Зафарнома”, “Бобурнома”, “Шажараи турк”, “Шажараи тарокима”, “Тарихи Абулхайрхон”, “Шайбонийнома”, “Абдулланома”, “Тарихи салотини манғития”каби асарларда янада чуқурроқ, далиллар асосида ўз аксини топган. Албатта, уларнинг ҳар бири ҳақида батафсил фикр юритиш имконига эга мумкин лекин ҳозирча ФБ берган имкониятдан фойдаланиб турамиз . Аммо мавзуимизга доир маълумотларга назар соладиган бўлсак, ўзбек уруғлари уларда турлича кўрсатилган. Масалан, Маҳмуд Қошғарийда 22 та, Муҳаммад Солиҳ “Шайбонийнома”сида 19 та, Рашидиддиннинг “Жомеъ ат-таворихи”да (XIV аср) 60 дан ортиқ.
Бошқа тадқиқотларда ҳам бу сонлар турлича: -масалан; А. Вамберида 32 та, Н. Ханиковда 97 та, Д.Логофетда 102 та.
Шу мавзуни ўрганган В.Бартольд, В. Радлов, Н. Аристов, К.Нажимов, Б. Аҳмедов, К. Шониёзов, Ғози Олим ва бошқаларда ҳам турли рақамларни учратамиз. Табиий, уларнинг қайси бири тўғри деган савол туғилади.
Abduqadir Sattarov, [14.04.20 06:58]
Жавобни эса ЎЗБЕК ОҒЗАКИ ИЖОДИ ва ЁЗМА МАНБАларидан топиш мумкин. Халқ оғзаки ижодининг айрим намуналарида 92 бовли (боғли) ўзбек уруғи ҳақида ривоятлар сақланган. Тарихда эса Абдуллахоннинг XVI асрда Ҳинд подшоси Акбаршоҳбилан ёзишмаларида 92 ўзбек уруғи тилга олиниб ўтилади. (И. Низомиддинов. “ХVI — ХVII асрларда Ўрта Осиё-Ҳиндистон муносабатлари”, Тошкент, “Фан”, 1966 й., 76-бет). В. Бартольд бир қизиқ ҳодисани баён этади: 1756 йил биринчи манғит хони Муҳаммад Раҳимхоннинг Бухоро тахтига чиқиши маросимида 32 ўзбек уруғи тилга олинади. Орадан сал вақт ўтиб, яъни 1781 йил эса Бухоро хони рус агенти Бекчуринга 92 ўзбек уруғи ҳақида сўзлайди. Бошқа манбаларда ҳам XVI асрдан бошлаб ўзбек уруғлари сонини 92 та дейиш ва рўйхатлар келтириш кўп учрайди. Бу ҳолни қуйида эълон қилинаётган жадвалда ҳам кўриш мумкин. Ҳар бир қўлёзмадаги рўйхатда уруғлар асл нусхада турлича тартибда берилган. Биз ўқувчиларимизга қиёслаб-солиштириб кўришлари учун маъқул келар деган ниятда алфавит бўйича жойлаштириб чиқдик. Қуйидаги жадвалга қаранг
1. «Мажмуъ-ат таворих» асари XVI асрда Фарғона водийсида Мулла Сайфиддин Ахсикентий ва унинг ўғли Нуртомонидан битилган. Унда XIV аср охири ва XVI аср бошидаги воқеалар Косон шайхлари ҳаёти орқали кўрсатилади. «Таворихи Моғолийа» ва «Таворихи зубдат ал-Башар» қўлёзмаларига асосланиб муаллифлар туркий қабилаларнинг келиб чиқиши тарихи ва 92 ўзбек уруғи ҳақида маълумот берадилар. Асарнинг Москва, Санкт-Петербург, Бишкек ва бошқа жойларда сақланаётган 6 та нусхаси маълум. Биздаги рўйхат бир мунча мукаммал саналган Москва нусхасидан (Т. Султонов асаридан) олинди.
2. «Насабнома» (шажара) 92 ўзбек уруғининг рўйхати берилган қўлёзмалар сарасига киради. Унинг Жомбой, Ургут, Булунғур, Каркез (Ғаллаорол), Боёвут каби кўплаб нусхалари мавжуд. Уларда айрим тафовутлар бўлишига қарамай ушбу мавзуга оид қимматли манбалар саналади. Биз танлаган нусха энг қадимгилардан биридир.
3. «Туҳфат-ат таворихи хоний» асари қўқонлик Аваз Муҳаммад деган савдогар киши томонидан битилган. Унда Қўқон хонлигининг XVI асрдан XIX асргача бўлган тарихи, туркий-ўзбек элатлари, савдо-сотиқ, бозор муносабатига оид қизиқарли маълумотлар қатори 92 ўзбек уруғи рўйхати келтирилган (Т. Султонов асарида).
4. Шарқшунослик институтида 4330-рақам остида сақланаётган қўлёзма XIX асрнинг иккинчи ярмига тааллуқли. Номаълум муаллиф томонидан битилган бу рўйхат «Салномаи Хожа ал Ҳаким Термизий» асарига қайд сифатида киритилган.
5. «Қитмир» (адабиётларда «Qitmir») китобидаги бу рўйхат 1963 йил Ғаллаоролда топилган бўлиб, у «Тўқсон икки бов ўзбек уруғининг баёни» сарлавҳаси остида берилган. (Ушбу рўйхат
X. Дониёров томонидан 1968 йил “Гулистон” журналининг 11-сонида эълон қилинган).
6. А.П.Хорошхин ўзбек халқининг уруғ ва қабилалари сони 92 та эканлиги ва булар бўлинмас катта кучлиги ҳақида манбалар борлиги тўғрисида рус олимлари ичида биринчилардан бўлиб аниқ маълумот берган кишидир. Унинг халқ оғзидан ёзиб олган ва «Қитмир» китоби бўйича тузган рўйхатлари бор. Биздаги рўйхат X. Дониёров китобида берилган нусхадан олинди.
Ўзбекнинг 92 уруғ номлари бор жадвал қуйидаги расмда кўрсатилган.
Ш.Эргашев

Комментариев нет:
Отправить комментарий