ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 18 апреля 2020 г.

Пайғамбаримизнинг ота-онаси мусулмон бўлишганми?


Abduqadir Sattarov
Пайғамбаримизнинг ота-онаси мусулмон бўлишганми? 
Савол: Пайғамбаримизинг ота-онаси ҳақида маълумот берсангиз. Баъзи инсонлар мусулмон бўлишган дейди. Биз ундай эмас десак, “Бизларнинг ота-онамиз жаннатга кирса-ю, Пайғамбаримизнинг ота-онаси кирмайдими?!”, дейишади. Шунга ойдинлик киритиб берсангиз. Жавоб: Алҳамдулиллаҳ; Дастлаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ота-оналари ҳақида қисқача маълумот бериб ўтсак. Оталарининг исми ва насаби: Абдуллоҳ ибн
Абдулмутталиб (исми Шайба) ибн Ҳошим (исми Амр) ибн Абдуманоф Қураший Адноний. Абдуллоҳнинг онаси Фотима бинти Амр ибн Оиз ибн Имрон ибн Махзум ибн Яқзо ибн Мурра эди. Абдуллоҳ Абдулмутталибнинг энг яхши ва суюкли ўғли эди. Оналарининг исми ва насаби: Омина бинти Ваҳб ибн Абдуманоф ибн Зуҳра ибн Килоб. Абдулмутталиб ўғли Абдуллоҳга Омина бинти Ваҳбни келин қилиб танлади. Отаси Бану Зуҳранинг бообрў саййиди бўлган Омина Қурайшнинг насл-насабда ва фазл-фазилатда энг олди қизи эди. Абдуллоҳ Омина билан Маккада қовушди. Орадан бир оз вақт ўтгач, Абдулмутталиб Абдуллоҳни хурмо ғамлаш учун Мадинага жўнатди. Баъзилар Абдуллоҳ Шомга тижорат сафарига чиққан эди, дейишади. Қурайш карвони билан йўлга чиққан Абдуллоҳ касал ҳолида Мадинага кириб келади ва шу ерда вафот этади. Уни Нобиға Жаъдийнинг ҳовлисига дафн қилишади. Ўшанда Абдуллоҳнинг ёши йигирма бешда эди. Аксарият муаррихлар Абдуллоҳ вафот этганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳали туғилмаган эдилар, дейишади. Баъзилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки ойлик чақалоқ эканликларида оталари вафот этган, деб айтишади[1]. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ота-оналари дўзахдами ё жаннатда эканига келсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ота-оналари дўзахда эканига далолат қиладиган ҳадислар келган. Имом Муслим (203) Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда шундай дейилади: “Бир киши келиб: “Ё Расулуллоҳ, отам қаерда? (дўзахдами ё жаннатда?), деди. У зот: “Дўзахда”, дедилар. Ҳалиги киши ортига қараб кетаётганда Пайғамбаримиз унга шундай дедилар: “Менинг отам ҳам, сенинг отанг ҳам дўзахда”. Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Ушбу ҳадис кофир ҳолида вафот этган киши дўзахга киришига, унга яқинлари бирон фойда келтира олмаслигига, шунингдек, то Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам юборилишига қадар бут-санамларга ибодат қилиб ўтган одамлар дўзахда бўлишига далолат қилади. Бу (одамларга тўғри йўлни кўрсатиб берадиган) даъват етмай туриб, уларни жазолаш дегани эмас. Зеро, уларга Иброҳим ва ундан бошқа пайғамбарларнинг (соллаллоҳу алайҳим ва саллам) даъватлари етган эди” [“Шарҳи Муслим”, 3/79]. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Раббимдан онам учун истиғфор айтишга (унинг гуноҳларини кечиришини сўраб дуо қилишга) изн сўрадим, лек изн бермади. Онамнинг қабрини зиёрат қилишга изн сўрагандим, изн берди” [Муслим: 976]. “Авнул маъбуд” китобида шундай дейилган: “Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оналари кофир (ҳолида вафот этган) эди. Ҳолбуки, кофирлар учун истиғфор айтиш (уларнинг гуноҳларини кечирилишини сўраб дуо қилиш) жоиз эмас” [“Авнул маъбуд”, 12/494]. Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Ушбу ҳадис кофирлар учун истиғфор айтиш жоиз эмаслигини тақозо қилади” [“Шарҳи Муслим”, 7/45]. Шайх Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ шундай дейди: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Менинг отам ҳам, сенинг отанг ҳам дўзахда”, деган сўзларини билиб айтганлар (бекорга айтмаганлар). Зеро, у зот ҳавойи-хоҳишидан келиб чиқиб гапирмайдилар. Аллоҳ таоло айтади: “У ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас. У (сўзлаган барча сўзлари) фақат (Аллоҳ томонидан) ваҳий қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир” [Нажм: 3-4]. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оталари Абдуллоҳ ибн Абдулмутталибга ҳужжат қойим бўлмаганида, яъни ҳақ билан ботилни ажратиб берадиган далиллар етмаганида у зот оталари ҳақида бундай сўзларни айтмас эдилар. Пайғамбаримизнинг отаси Абдуллоҳга Иброҳим алайҳисалом дини таълимотларидан айримлари (ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиш кераклиги ҳақида маълумот) етган бўлиши мумкин.

Malham Uz, [19.04.20 08:46]
Негаки, Амр ибн Луҳай Хузоий то араблар орасига ширкни олиб киргунча улар Иброҳим алайҳисаломнинг динида эдилар. Балким Абдуллоҳ Қурайшнинг бут-санамларга ибодат қилишлари ботил эканини билган, шундай бўлса-да, уларга эргашгандир” [“Нурун алад-дарб” радио эшиттириши]. Имом Суютий роҳимаҳуллоҳ: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ота-оналари нажот топган, Аллоҳ таоло уларни вафотларидан сўнг қайта тирилтирган ва улар иймон келтирган”, деган фикрни билдирган. Қарийб барча уламолар бу фикрни инкор қилишган ва у зотнинг ота-оналари жаннати эканини англатувчи барча ҳадислар ё тўқима, ё жуда заифлигини айтишган. “Авнул маъбуд” китобида шундай дейилган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ота-оналари қайта тирилтирилгани ва иймон келтириб, (дўзахдан) нажот топганларини англатувчи ҳадисларнинг кўпи тўқима, баъзиси эса ўта заифдир. Нима бўлган тақдирда ҳам улардан биронтаси саҳиҳ эмас. Имом Дорақутний, Жавзақоний, Ибн Шаҳийн, Хатиб Бағдодий, Ибн Асокир, Ибн Носир, Ибн Жавзий, Суҳайлий, Қуртубий, Муҳиб Табарий, Ибн Саййидуннос, Иброҳим Ҳалабий ва бир қанча муҳаддис уламолар уларнинг барчаси тўқима эканига иттифоқ қилишган. Аллома Иброҳим Ҳалабий бу борада мустақил рисола битиб, унда Пайғамбаримизнинг ота-оналари дўзахдан нажот топмагани ҳақида батафсил гапириб ўтган. Шунингдек, Аллома Мулла Али Қори “Шарҳи Кабир”да ва мустақил бир рисолада буни атрофлича тушунтирган. Ушбу, яъни аллома Иброҳим Ҳалабий, Мулла Али Қори ва бошқа кўпчилик уламолар бирдирган фикрнинг тўғри эканига “Менинг отам ҳам, сенинг отанг ҳам дўзахда”, деган ҳадис далолат қилади. Шайх Жалолиддин Суютий муҳаддис ва муҳаққиқ уламоларнинг фикрига хилоф ўлароқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ота-оналари иймон келтирган ва дўзахдан нажот топган, деган фикрни билдирган ва бу борада бир қанча рисолалар ёзган. “Ат-таъзиму вал минна фи нажати абавай Расулиллаҳи соллаллоҳу алайҳи ва салламма фил жанна” асари шулар жумласидандир” [“Авнул маъбуд”, 4/494]. Хулоса қиладиган бўлсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оталари очиқ ва равшан саҳиҳ ҳадисда баён қилинганидек дўзахда деб биламиз. Оналари ҳам иймон келтирмаган ҳолида вафот этган бўлиб, жаннати деб айта олмаймиз, валлоҳу аълам. Ушбу фатвони тайёрлашда IslamQA веб саҳифасидан фойдаланилди.
[1] “Ар-Раҳиқ Ал-Мухтум” (65-66 бет) китобидан олинди.🌸Сиз севган канал 🌸☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!👉🏻🥀🕊 https://t.me/malhamuz  Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир. (Роҳман - 60)
#Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб канални улашинг, Аллоҳ ҳам эвазига сизга фақатгина эҳсон қилади ИНШААЛЛОҲ🤲Мен сизларни қадрлайман 👉🏻 @malhamuz 👈 каналига аъзо бўлиб, юртимиз ва🌎 жаҳон тиббиёти янгиликларидан баҳраманд бўлинг! 🌈🍎👉🏻 🌐 Сайт: www.malhamuz.blogspot.com☎️ Телефон +998-99-906-33-66🦋

Комментариев нет:

Отправить комментарий