ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 11 апреля 2020 г.

Курашияпман уйда колиб

Курашияпман уйда колиб 
Бу дунёни босиб келди Битта оффат.
офат билан курашмокда элу элат
Дучор бўлган инсонларга солди кулфат
Ишонаман инсон бўлар албат ғолиб
Мен хам хасса кўшияпман уйда колиб

Пандимия инсон учун бўлди синов
Лойкайтларнинг ишини фош этди дарров

Тозали-гу оқил хаёт унгадир ғов
Кўп нарсани билиб олдим китоб ўқиб
Оффат билан курашияпман уйда колиб

Қўнғироқлар келар тинмай хар тамондан
Хол сўарашиб яқин дўстлар дўстлар билан
Оиласин яхши сақлар оқил бўлган
Ажойиб зўр кўрсатувлар бир бир кўриб
Ота –она фарзанд билан уйда қолиб

Ўрнатилда шахарларда ажиб тартиб
Фронт ДА Дай ишламоқда табибу-тиб
Ўтирмайди хожи қирк кун мехмон кутиб
Тўй қилганлар тўйларидан юрмас нолиб
Ўйлаб қолди оқил бўлган уйда қолиб

Тозаликка амал қилмас турли нодон
Топмоқдадир ўз иши учун жавоб –қирон
Ўз –ўзини асрасин дер хар хонадон
Мошинлар кам ,қолди хаво тоза бўлиб
Тазаликка амал қилган уйда қолиб

Яхши тартиб ўрнатилди бозорларда
Ёрдам қўлин чўзилмокда ночорларга
Инсонларнинг қадрин бу иш  бахоларда
Оқибатни топди инсон ўйга толиб
Англаб етди хато қилган уйда қолиб

Синғишмади бевош ёшлар кўчаларда
Эрлар келмас ўз уйига кечаларда
Маст-аластлар ётмас бу кун йўлчаларда 
Нодонлар хам ўз ақлини олди топиб
Лойқайтлар хам кўзин очган уйда қолиб

Хамма уйда қолиб бу кун китоб ўқир
Ота ўзин фарзандига илм ўргатур
Кўчаларда йўқдир бу кун”бақир-чақир” 
Лақма таниш йўлин тўсмас вақтинг олиб
Чиқолмайди у хам уйдан уйда  қолиб

Тўй-хашамлар дабдабали бўлмай қолди
Аёллар хам гап деб кўча кезмай қолди
Чойхонада эркаклар ош емай қолди
Гап-гаштаклар “қўймас инсон вактин олиб”
Эр-хотинлар оқил бўлган уйда колиб

Асо билан кўча кезмас хеч боболар
Дуо қилиб ўтирирлар кўп момолар
Мадат берар улар қилган хар дуолар
Ота-она юрмас фарзандидан нолиб
Бу ишларга лол коласан  уйда қолиб

Оллох синов учун берди дардни балки
Жазоланар ифлос бўлса агар ким-ки,
Чекинмасмиш бу дунёдан дард хаттоки
Покланмаса инсон зоти ахил бўлиб
Тушиндилар ақли бўлган уйда қолиб  

Комментариев нет:

Отправить комментарий